← Назад
Решение #648883 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| тиб кетганлиги сабабли жиноят иши ЖПК | 84 | 1 | law | |
| ов Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| амда | 228 | — | law | |
| ЖПК | 84 | 1 | law | |
| суд томонидан ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2201/72-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья К.Тухтаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья У.Эшқобилов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 23 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят
судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар Ф.Кадиров ва унинг вакили –
адвокат М.Шукуров (2023 йил 22 февралдаги 7-сонли ордер асосида)нинг
иштирокида, “Guliston Samarqand savdo” МЧЖнинг таъсисчиси Б.Узоқов ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ф.Кадировнинг жавобгар
“Guliston Samarqand savdo” масъулияти чекланган жамиятидан мол-мулкини
қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация
шикояти
асосида ишни Олий суднинг
биносида
бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фуқаро Кадиров Файзулло Маджидович (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Гулистон Ко ЛТД” масъулияти чекланган жамиятидан 1 ва 59-сонли савдо
дўконларини даъвогарга қайтаришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1990 йил 19 июндаги 590-сонли қарори билан тасдиқланган
акционерлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги
Низом талабларига асосан Боғишамол туман Ижроия қўмитасининг 1991 йил
7 февралдаги 49/3-сонли қарори билан хўжалик ҳисобидаги “Боғишамол” туман
озиқ-овқат савдо корхонаси “Боғишамол” савдо ишлаб чиқариш акцонерлик
жамияти (бундан буён матнда СИЧАЖ деб юритилади)га айлантирилиб, давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги, 1992 йил 22 октябрда даъвогар қиймати 53 000
рубль акцияларини сотиб олиб жамиятнинг 19,8 % улушдори ҳамда 1 ва 59сонли дўконларни тўлиқ улушдори бўлганлиги, Боғишамол туман ҳокимининг
1994 йил 1 августдаги 352-сонли қарори билан СИЧАЖ қошидаги барча
дўконларининг таъсисчилари тасдиқланганлиги, шу каби 1 ва 59-сонли
дўконлар хўжалик ҳисобига ўтказилиб, акциялар ҳисобига даъвогар 1 ва 59сонли дўконлар эгасига айланганлиги, СИЧАЖ акциядорлар йиғилишининг
1994
йил
26 ва 28 сентябрь, 1 ноябрь ҳамда 1997 йил 1 сентябрдаги қарорлари асосида
акциялар эвазига дивидент ва акциялар ҳисобига савдо дўконлари
хусусийлаштириб
берилганлиги,
бу
тўғрисида
далолатнома
расмийлаштирилганлиги ва қарздорликни бартараф этиш тўғрисида
маълумотномалар тузилганлиги, СИЧАЖнинг ворислари “Боғишамол” МЧЖ
ва “Гулистон” МЧЖ ҳисобланиши, 1994 йил 21 ноябрда нотариал тасдиқланган
“Гулистон” МЧЖнинг таъсис шартномасида 1, 2, 3, 10, 14, 25, 58, 59, 60 ва МУБ
(майда улгуржи база) савдо дўконлари умумлаштирилиб, қайта 125 829,93 сўмга
баҳоланиб,
ягона
“Гулистон”
масъулияти
чекланган
жамиятига
айлантирилганлиги, 1996 йил 15 июнда “Гулистон Ко ЛТД” МЧЖнинг таъсис
ҳужжатлари Самарқанд шаҳар ҳокимининг 353-Ф-сонли фармойиши билан
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, таъсис ҳужжатларида СИЧАЖнинг 1, 2, 3,
10, 14, 25, 58, 59, 60 ва МУБ (майда улгуржи база) савдо дўконлари ҳисобидан
ташкил топиб, “Гулистон Ко ЛТД” МЧЖ СИЧАЖнинг вориси деб аниқ ёзиб
қўйганлиги, СИЧАЖнинг савдо дўконлари эгалари СИЧАЖ тасарруфидан
чиқарилиб, “Гулистон” МЧЖга ўтиш тўғрисида Мулк қўмитасига ариза билан
мурожаат қилиб, “Гулистон” МЧЖга ўзининг мулклари билан ўтганлиги,
2003 йил 22 декабрдаги “Гулистон Ко ЛТД” МЧЖнинг йиғилиш баённомасига
асосан унинг таъсисчилари мол-мулклари билан биргалликда МЧЖдан алоҳидаалоҳида юридик шахс бўлиб ажралиб чиққанлиги, аммо, И.Валиева нафақада
бўлганлиги учун бундан бехабар қолганлиги, хабардор бўлганидан кейин
2014 йил 9 сентябрда ариза билан “Гулистон Ко ЛТД” МЧЖнинг раҳбари
Б.Узоқовга мурожаат қилиб, ўзини таъсисчилар сафидан чиқаришни
ва мол-мулкини фуқаро Ф.Қодировга ўтказишни сўраганлиги, лекин ҳозирги
кунга қадар аризага жавоб олмаганлиги, даъвогарнинг муҳофаза қилувчи
органларига юборган мурожаатларидан сўнг Б.Узоқовга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг “б, г”-бандлари,
228-моддасининг 2 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилганлиги,
жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноят иши
ЖПК 84-моддасининг 1-қисми билан тугатилиб, судга мурожаат қилиш
тушунтирилганлиги, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов
бўлимининг қароридан кейин СИЧАЖнинг мол-мулки, яъни даъвогарнинг
мол-мулки “Гулистон Ко ЛТД” МЧЖга ўтиб кетганлиги, даъвогардан ташқари
бошқалар ўзининг мол-мулклари билан МЧЖдан чиқиб кетганлигидан хабардор
бўлганлигини кўрсатган.
Суднинг 2022 йил 11 февралдаги ажрими билан “Гулистон Ко ЛТД” МЧЖ
унинг ҳуқуқий вориси “Guliston Samarqand savdo” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан алмаштирилган.
Шунингдек, суднинг 2022 йил 11 февралдаги ажрими жавобгарнинг
таъсисчиси Б.Узоқов ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 11 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни
янгидан биринчи инстанцияда Олий суд ёинки бошқа вилоят суди томонидан
кўриб чиқишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъво аризасида
келтирилган важларни такрорлаб, қўшимча сифатида СИЧАЖ акциядорлари
141 киши бўлганлиги, улардан 137 та акциядор ўз акцияларини пул кўринишида
қайтариб олганлиги, аммо акциядорлар З.Хурсандова, Ф.Қодиров (даъвогар),
И.Туропов ва И.Азимов акцияларни ўзларида сақлаб келиши, СИЧАЖнинг
1994 йил 27 июндаги 83-буйруғи асосида Боғишамол туман ҳокимининг 1994
йил
1 августдаги 352-К-сонли қарори билан СИЧАЖнинг қошидаги барча дўконлар
хўжалик ҳисобига ўтказилиб, 1, 12, 16, 20, 22, 33, 38, 45, 46, 49. 52, 57, 58, 59, 60
ва 26/40-сонли дўконларнинг таъсисчилари тасдиқланганлиги, СИЧАЖ
акциядорлар йиғилишининг 1994 йил 26 сентябрь, 31 октябрь ва 1 ноябрдаги
қарорлари асосида мулклар З.Хурсандова, Ф.Қодиров (даъвогар), И.Туропов
ва
И.Азимовга
хусусийлаштирилганлиги,
1994
йил
1
ноябрда
хусусийлаштирилган дўконлар баҳоланиб, таъсисчилар билан СИЧАЖ
раҳбарияти ўртасида тўла ҳисоб-китоб амалга оширилганлиги, 1994 йил
10 ноябрда далолатнома, кадастр ва “Форма-6” билан бирга Мулк қўмитаси
Самарқанд вилоят бошқармасига ҳар бир дўконга алоҳида-алоҳида давлат
ордери ҳар бир таъсисчига бериш учун буюртма киритилганлиги, аммо мулклар
эгаларига алоҳида-алоҳида ўз номлари билан давлат ордерлари берилмаганлиги,
“Боғишамол” МЧЖ тугатиш арафасида бўлганлиги ва унга 1994 йил 13
декабрда берилган 482-сонли давлат ордеридан 8 кун олдин СИЧАЖ
таркибидан асоссиз 267 400 сўмлик 10 та дўкон мулкдорлар мулки ҳисобидан
бирлаштириб, “Гулистон” МЧЖга 1994 йил 5 декабрда 467-сонли давлат ордери
орқали берилганлиги, яъни, акциядорлардан яширинча Мулк қўмитаси
Самарқанд вилоят бошқармаси ходими О.Сувонов билан Б.Узоқов ва бошқа
мансабдор шахслар асоссиз қайтадан давлат ордери берилганлиги, янги
мулкдорлар
ўз номларига эгалик ҳуқуқларини тасдиқловчи ордерлар олмасдан 1994 йил
28 ноябрда “Гулистон” МЧЖ таъсис шартномаси тузганлиги, “Боғишамол”
МЧЖ 482-сонли давлат ордеридан сўнг 1995 йил давомида 9 та дўконларини
эгаларига давлат ордерлари берилганлиги, даъвогарга 1 ва 59-сонли дўконларга
алоҳида-алоҳида давлат ордери бериш охиригача етказилмаганлиги, унинг
ўрнига 8 кун олдин “Гулистон” МЧЖга 10 та дўконга давлат ордери
берилганлиги, унинг таркибига 1, 2, 3, 10, 14, 25, 58, 59, 60 ва МУБ дўконлар
киритилганлиги, 1996 йил 10 сентябрда СИЧАЖ ва Ф.Қодиров ўртасида
2 600 сўм эвазига 1-сонли дўкон олди-сотди шартномаси орқали Мирзо Улуғбек
кўчаси, 9-уй манзилидаги 1-сонли дўкон қисми даъвогарга сотилганлиги, ушбу
бино кадастр органидан рўйхатдан ўтказилганлиги, 1997 йил 11 январда
006517-сонли хусусий мулкни тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги, 1сонли дўкон 1999 йилда Самарқанд шаҳар кадастр органи томонидан қайта
рўйхатга олинганлиги, даъвогарга тегишли “Бинафша” хусусий фирмага
“Микрокредитбанк” АТнинг Самарқанд филиали 2 950 000 сўм кредит
берганлиги ва унинг ҳисобига 1-сонли дўкон 1999 йилгача қайта қурилганлиги,
бу тўғрисида давлат қабул комиссиясининг далолатномаси тузилганлиги,
Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 7 майдаги 645-К-сонли қарори билан
1-сонли дўкон ҳудуди 1084 кв.м. ва шу ҳудудда 133,9 кв.м.дан иборат савдо
дўконига эгалик ҳуқуқи берилганлиги ва кадастр органи томонидан рўйхатга
олинганлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилоят
бошқармаси томонидан даъвогарга тегишли “Бинафша” фирмаси номига давлат
ордери берилганлиги ва кадастр рўйхатига олинганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар шикоятда келтирилган важларни такрорлаб,
унинг Бош прокурорга йўллаган мурожаатидан сўнг Самарқанд шаҳри бўйича
ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимининг 2020 йил 16 июлдаги қарори қайта
кўриб чиқилганлиги ва 2023 йил 28 январда янги қарор чиқарилиб, Б.Узоқов
Жиноят кодекси 167-моддаси 2 ва 3-қисмларининг “б, г”-бандлари,
168-моддасининг 2-қисми ҳамда 228-моддасининг 2 ва 3-қисмлари билан
айбдор топилганлиги, лекин жиноят жавобгарликка тортиш муддати ўтиб
кетганлиги сабабли, ЖПК 84-моддасининг 1-қисми бўйича жиноят иши
тугатилганлиги, тергов органининг қарорида “Боғишамол” СИЧАЖ
акциядорларнинг
1994
йил
26 сентябрь ва 31 октябрдаги йиғилиш қарорлари асосида мулклар
З.Хурсандова, Ф.Кадиров, И.Туропов ва И.Азимовга хусусийлаштирилганлиги,
аммо,
Б.Узоқов
ва номаълум шахслар томонидан қалбакилаштирилган ҳужжатларга асосан
дўконлар “Гулистон” МЧЖга ўтиб кетганлиги, мулк қонунчилигида
хусусийлаштириш қарорлари қайта кўрилмайди деб белгиланганлиги, аммо
даъвогар ва бошқа улушдорларга хусусийлаштирилган мулклар асоссиз
“Гулистон” МЧЖга ўтиб кетганлигини баён қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш
учун бошқа вилоят судига юборишни сўради.
Даъвогар вакили судлар Ф.Кадиров томонидан тақдим қилинган
ҳужжатларга баҳо бермаганлиги, низолашаётган мулкка 2 кишига давлат ордери
берилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахс ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахс ва жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар ва унинг вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор
моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор
қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан
ИПКнинг
177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки,
асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Аммо, судлар томонидан қарор қабул қилишда ушбу талабларга риоя
қилинмаган.
Хусусан, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиш,
апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш учун даъвогар 1992 йил 22 октябрда қиймати
53 000 рубль акцияларини сотиб олганлиги, у Боғишамол туман ҳокимининг
1994 йил 1 августдаги 352-сонли қарори билан 1 ва 59-сонли дўконларнинг
эгасига айланганлиги, акциядорлар йиғилишининг 1994 йил 26 ва 28 сентябрь,
1 ноябрь ҳамда 1997 йил 1 сентябрдаги қарорлари асосида акциялар эвазига
дивидент ва акциялар ҳисобига савдо дўконлари хусусийлаштириб
берилганлиги, 1 ва 59-сонли дўконлар айнан Ф.Кадировга тегишли эканлигини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги, мазкур низоли мол-мулклар
Ф.Кадировнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини кўрсатган.
Бироқ, иш ҳужжатларида даъво талабини асослантирувчи ҳужжатлар
мавжуд бўлиб, судлар уларни муҳокама қилмаган ва тегишли баҳо бермаган.
Хусусан, СИЧАЖ акциядорлар умумий йиғилишининг 1994 йил
26 сентябрдаги қарори билан 1, 2, 7, 10, 11, 12, 14, 15, 16, 20 ва 59-сонли
дўконларини СИЧАЖ таркибидан чиқиб кетишига розилик берилган ва
инвентаризация ўтказиш ҳамда ҳужжатларни тайёрлаш учун комиссия
тайинлаб, комиссияга тайёрланган ҳужжатларни 1994 йил 30 сентябрга қадар
тасдиқлаш учун СИЧАЖ бошқарувига тақдим қилиш топширилган (1 жилд, 43
– 44 и.в.).
1994 йил 28 сентябрь куни бўлиб ўтган СИЧАЖ бошқаруви йиғилишида
дўконларнинг асосий воситалари ва инвентарларни баҳолаш далолатномаси
тасдиқланган (1 жилд, 45 и.в.).
Шундан сўнг СИЧАЖ Мулк қўмитасининг бошқармасига мурожаат
қилиб,
1-сонли дўконнинг мол-мулки учун янги мулкдор томонидан СИЧАЖ билан
тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги маълум қилинган (1 жилд, 46 - 47 и.в.).
1996 йил 30 декабрда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва Ф.Кадиров ўртасида
Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган майдони
75 кв.м.дан иборат бўлган савдо дўкони жойлашган ер участкасини сотиш
ҳақида шартнома-келишув тузилган (1 жилд, 143 и.в.).
Мулк қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 1996 йил
31 декабрдаги 1184-сонли буйруғи билан Самарқанд шаҳар ҳокимининг 1996
йил 30 декабрдаги ер уачсткасини Ф.Кадировга сотиш ҳақидаги қарори
маълумот учун қабул қилинган ва сотиб олинаётган ер участкасининг қиймати
35 754 сўм этиб белиганган (1 жилд, 158 и.в.).
Сотиб олинган ер участкаси учун тўловлар амалга оширилганлиги
сабабли Мулк қўмитасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан
Ф.Кадировга 1997 йил 11 январда 006517-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи
давлат ордери берилган (1 жилд, 161 и.в.).
1998 йил 3 апрель куни Самарқанд шаҳар ҳокимининг иштирокида
“Мармар” бозори қурувчилари йиғилиши бўлиб ўтган ва ушбу йиғилиш
баённомасида Ф.Кадиров хусусий мулк асосида унга тегишли бўлган майдони
75 кв.м.дан иборат дўконинг эгаси сифатида кайд қилинган (1 жилд, 86 - 87
и.в.).
Ушбу баённомада “Гулистон” МЧЖ алоҳида 859 кв.м.дан иборат савдо
дўконлар мулкдори ва қурувчи сифатида кўрсатилган.
1998 йил 3 апрель куни бўлиб ўтган “Мармар” бозори қурувчилари
йиғилишининг баённомасига асосан Самарқанд шаҳар ҳокимининг 1998 йил
24 сентябрдаги 325-Қ-сонли қарори билан “Мармар” бозори ҳудудида янги
савдо мажмуи қуришга рухсат берилган (1 жилд, 84 и.в.).
Ушбу қарор асосида Ф.Кадиров томонидан “Мармар” бозори ҳудудида
савдо дўкони қурилган ва Қурилиши ҳусусий маблағлар ҳисобидан амалга
оширилган тугалланган объектини фойдаланишга қабул қилиш ҳақида Давлат
қабул ҳайъатининг далолатномаси тузилган ҳамда ушбу далолатнома
Боғишамол туман ҳокимининг муови томонидан тасдиқланган (1 жилд, 89 - 90
и.в.).
Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 645-К-сонли қарори билан
Қурилиши хусусий маблағлар ҳисобидан амалга оширилган тугалланган
объектини фойдаланишга қабул қилиш ҳақида Давлат қабул ҳайъатининг
далолатномаси тасдиқланган ва ушбу бино Ф.Кадировнинг хусусий мулки деб
тан олинган (1 жилд, 96 и.в.).
Олдин сотиб олинган акциялар эвазига 1, 2, 3, 10, 14, 25, 58, 59, 60 савдо
дўконлари ва МУБ акциядорларга сотилганлиги Самарқанд шаҳри бўйича
ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар
текширувда ҳам ўз тасдиғини топган (1 жилд, 10 - 20 и.в.).
Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармасининг 2022
йил 14 апрелдаги 3224-сонли хатига кўра, Мирзо Улуғбек кўчаси, 9-уй манзиида
жойлашган павильоннинг ер майдони 75 кв.м. бўлиб, 1996 йил 1 ноябрдаги
олди-сотди шартномасига асосан фуқаро Ф.Кадиров номига рўйхатга олинган.
Кейинчалик, Давлат мулки қўмитаси Самарқанд вилояти бўйича ҳудудий
бошқармасининг 1996 йил 31 декабрддаги 1184-Р-сонли буйруғи, 1997 йил
11 январдаги 006517-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига
асосан фуқаро Ф.Кадиров номига 1999 йил 16 сентябрда 2б/1762-сон билан
рўйхатга олинган (2 жилд, 137 и.в.).
Ушбу ҳужжатлардан кўринадики, низолашаётган савдо дўконлари фуқаро
Ф.Кадиров томонидан сотиб олинган ва улардан бири (1-сонли дўкон)га кадастр
ҳужжатлари расмийлаштириб, Ф.Кадиров номига рўйхатга олинган.
Яъни, фуқаро Ф.Кадиров мулкдор сифатида савдо дўконларини қайтаришни
талаб қилиши корпоратив муносабатидан келиб чиққан низо ҳисобланмайди.
Чунки, биринчидан, талаб килинаётган мол-мулкни Ф.Кадиров СИЧАЖдан
сотиб олган ва бу ҳолат юқорида қайд қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Иккинчидан, Ф.Кадировни жавобгарга алоқаси йўқ, яъни Ф.Кадиров жамият
(“Гулистон” МЧЖ) иштирокчиси ҳисобланмайди.
Бундай ҳолатда судлар мазкур низо корпоратив низо ҳисобланмаслиги
сабабли иш бўйича иш юритишни тугатиши лозим бўлган. Чунки,
ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш судга тегишли бўлмаса суд иш
юритишни тугатади.
Бундан кўринадики, судлар иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган ва процессуал ҳуқуқ нормасини
нотўғри қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилига олиб келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 5-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд
даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни
ва иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 113 ва 118-моддалари ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 18-моддасига асосан даъвогар томонидан тўланган давлат божи
қайтарилади, тўланган почта харажатлари эса даъвогар зиммасида қолдирилади.
Иш кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида
кўрилганлиги сабабли даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига 75 000 сўм
суд харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ф.Кадировнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 11 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар Ф.Кадировдан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Даъвогар Ф.Кадировга республика бюджетидан 455 000 сўм (шундан
305 000 сўми Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш
департаментининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими орқали, 150 000 сўми
Олий суднинг бухгалтерияси орқали) давлат божи қайтарилсин. Даъвогарга
150 000 сўм давлат божи қайтариш учун маълумотнома берилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий суди даъвогарга 305 000 сўм давлат божи
қайтариш учун маълумотнома берсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова