← Назад
Решение #648884 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Тошкент шаҳар
2023 йил 23 февраль 4-1104-2202/2700–сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Т.Салимов
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ҳамда У.Сайдахмедовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида,
даъвогар вакили В.Сахибов (2023 йил 23 январдаги ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари С.Мирзаев иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича
қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
6 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан “NATURE COTTON” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси тугатиш
бошқарувчиси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни
Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “TURON MIRZAYEV” фермер хўжалиги ҳисобидан 119,976 тонна
буғдойни натура шаклида ундиришни сўраган.
Бунга асос сифатида Пискент тумани ҳокимининг 2019 йил
15 февралдаги 278/34-сонли қарорига асосан пахта-ғаллачилик
йўналишида 49 йил муддатга туманнинг “А.Навоий”, “А.Дўстбеков”,
“Й.Охунбобоев”, “Туркистон” ҳамда “Ўзбекистон мустақиллиги”
ҳудудларидаги давлат захира ерларидан даъвогарга ер майдонлари
ажратилганлиги, лекин даъвогарга қарашли ва у томонидан экиб
етиштирилган 119,976 тонна буғдойни жавобгар томонидан ўриб
“Оҳангарон дон” АЖга топширганлигини асос қилиб келтирган.
Суднинг 2022 йил 14 ноябрдаги ажрими билан низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида “Оҳангарон дон” АЖ, Пискент туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Пискент туман қишлоқ
хўжалиги бўлими ва АТБ “Агробанк” жалб қилинган.
талабини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар Тошкент вилоят
судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув
қароридан норозилигини, яъни биринчи босқич суди жавобгарга
нисбатан Пискент туман ҳокимлиги томонидан чиқарилган 2019 йил
15 февралдаги 287/12-сонли ҳамда Абдужамил ФХга нисбатан
чиқарилган 2019 йил 15 февралдаги 287/12-сонли қарорларни гарчанд
ўхшаш рақамлар бўлса-да ўрганмаганлигини, иш ҳолатлари тўлиқ
аниқланмаганлигини,
даъвогарга
бириктириб
берилган
ер
майдонларидаги хосилни туман ҳокимининг юқоридаги қарори мавжуд
бўлганлиги сабабли жавобгар томонидан ўриб олинганлигини баён
қилиб биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул
қилиш вақтида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги
сабабли ҳал қилув қарорни бекор қилишни, даъво ариза талабларини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятини тўлиқ қўллаб қувватлашини ер майдонлари Пискент тумани
ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги 278/34-сонли қарорига асосан
пахта-ғаллачилик йўналишида 49 йил муддатга даъвогарга бириктириб
берилганлигини, даъвогарга тегишли ер майдонида даъвогар томонидан
экиб парваришланган буғдой ҳосили жавобгар томонидан ноқонуний
равишда ўриб олинганлигини билдириб биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги сабабли ҳал қилув қарорни
бекор қилишни, даъво ариза талабларини қаноатлантириш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни ҳамда туман ҳокимлигига нисбатан хусусий
ажрим чиқаришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабларини тан олмаслигини, мазкур
ҳудудда узоқ йиллардан буён фермер хўжалиги раҳбари сифатида
фаолият юритишини, ўзи томонидан экилган буғдойни “Оҳангарон дон”
АЖ шартномавий мажбурият доирасида давлат эҳтиёжлари учун
топширганлигини, суддан даъвогарга туман ҳокимининг қарорига
асосан ажратилган ер майдони ва буғдой экиш даврига эътибор беришни,
туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги 262-сонли (размешения)
маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги қарорида ҳам
жавобгар кўрсатилганлигини, туман ҳокимининг
2019 йил
15 февралдаги 287/12-сонли қарорида ҳам ғалла мавсуми тугагандан
сўнг туман захирасига қайтарилиши белгиланганлигини билдириб,
апелляция шикоятини рад этишни ҳамда биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаси бузилмаганлиги сабабли ҳал қилув қарорни
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриш
мумкин деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни
ўрганиб,
қўйидаги
асосларга
кўра,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Пискент тумани ҳокимининг
2019 йил 15 февралдаги 278/34-сонли қарорига асосан пахта-ғаллачилик
йўналишида 49 йил муддатга туманнинг “А.Навоий”, “А.Дўстбеков”,
“Й.Охунбобоев”, “Туркистон” ҳамда “Ўзбекистон мустақиллиги”
ҳудудларидаги давлат захира ерларидан даъвогарга (жавобгар шу
ҳудудда бўлганлиги сабабли тўлиқроқ келтирилди “Ўзбекистон
мустақиллиги” ҳудудидаги 579, 580, 590, 591, 593, 452, 460, 461, 562, 558,
559, 566, 567, 568, 569, 572, 573, 585, 404, 405, 406, 407, 408, 409, 410, 411,
412, 448, 449, 450, 567а, 571а, 572а, 559қ, 568а, 570а, 571ақ, 431, 432, 433,
434, 437, 440, 443, 445, 446, 447, 574, 575, 576, 577, 578, 583, 584, 573а, 594,
595, 599, 600, 601, 602, 603, 604, 605, 606, 607, 608, 609, 613, 614, 615, 616,
617, 618, 619 сонли контурлардан жами 312,02 гектар) ер майдонлари
ажратилган.
Мазкур қарор 3-бандининг иккинчи хат бошига кўра, ажратилган
ер майдонларидан муқаддам фойдаланган, ер ижара шартномаси бекор
қилинган
фермер
ва
бошқа
қишлоқ
хўжалиги
корхона,
ташкилотларининг 2019 йил ҳосил учун (кузги шудгор, кузги бошоқли
дон, тўқсон бости ва бошқа экинларига) сарфланган харажатлари,
етказиб берилган моддий техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар
бўйича юзага келган қарздорликларни ҳамда 2019 йил ғалла ҳосили учун
ажратилган имтиёзли кредитларни, шунингдек 2018 йилда қишлоқ
хўжалиги экинлари етиштириш учун уруғлик кўчат ва минерал ўғитлар
учун ажратилган тижорат кредитларининг қопланмаган қисми тўлиқ
ўрганилган ҳолда даъвогар билан уч тарафлама далолатнома асосида
қайта расмийлаштириш белгиланган.
ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Дастлаб даъвогар даъво қилаётганлиги сабабли ўз даъвосини
исботлаб бериши лозимлигини инобатга олиб даъвогардан жавобгарга
тегишли қарздорликларни ҳамда унга тегишли ер майдонини юқоридаги
қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тўлиқ қабул қилиб олинганлиги
3
тўғрисида уч тарафлама имзоланган далолатномани тақдим қилиш
сўралган бўлса-да, аммо даъвогар томонидан ушбу далилни тақдим
этилмади.
Бундан ташқари даъвогарга февраль ойида ер майдонлари
бириктириб берилган бўлса, буғдой қачон экилганлиги тўғрисидаги
саволларга ҳам у жавоб бера олмаслигини саволга тегишли
мутахассислар жавоб беришини билдирди.
Иш ҳужжатларидаги “Оҳангарон дон” АЖнинг 2020 йил 1 июндаги
256/20-сонли хатида “TURON MIRZAYEV” фермер хўжалиги ва “Оҳангарон
дон” АЖ ўртасида 2019 йил 15 февралда 47-сонли давлат эҳтиёжлари
учун бошоқли дон экинлари уруғлигини харид қилиш бўйича
контрактация шартномасига кўра фермер хўжалиги 2019 йил ҳосили
учун 28,8 гектар ер майдонида давлатга 100,8 тонна уруғлик дон
топшириш мажбуриятини олган бўлиб амалда фермер хўжалиги
томонидан 119,976 тонна уруғлик дон топширилганлиги маълум қилган.
Пискент туман ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги 287/12-сонли
“TURON MIRZAYEV” фермер хўжалигига тегишли қарори шикоят
қилинмаган ва қалбаки ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Туман
ҳокимлигининг 2023 йил 23 февралдаги 18-сонли маълумотида мазкур
қарорнинг асли туман ҳокими томонидан имзоланмаганлиги баён
этилган.
Пискент туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида имзоланган
2015 йил 14 апрелдаги “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси”га кўра жавобгарга 66,36 га. ер
майдонлари ажратилган ва жавобгар мазкур ҳудудда фаолият юритиб
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим
даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган,
иш
учун
аҳамиятли
бўлган
ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
4
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни
ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда
биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори
қабул қилинган деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан
келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 274, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
6 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “NATURE COTTON”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси тугатиш
бошқарувчисининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонаси ҳисобидан:
- республика бюджетига 4 265 146,8 сўм давлат божи;
- Тошкент вилоят судининг депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
(имзо)
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
У.Сайдахмедов
(имзо)
А.Арипов
Қарорининг кўчирма
нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов
5
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
(Хулоса қисм)
Тошкент шаҳар
2023 йил 23 февраль 4-1104-2202/2700–сонли иш
ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ҳамда У.Сайдахмедовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида,
даъвогар вакили В.Сахибов (2023 йил 23 январдаги ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари С.Мирзаев иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича
қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
6 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан “NATURE COTTON” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси тугатиш
бошқарувчиси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни
Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 274, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
6 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “NATURE COTTON”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси тугатиш
бошқарувчисининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонаси ҳисобидан:
- республика бюджетига 4 265 146,8 сўм давлат божи;
- Тошкент вилоят судининг депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
У.Сайдахмедов
А.Арипов
6