← Назад
Решение #648885 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| Шунингдек ушбу кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/76-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ"
масъулияти чекланган жамияти жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан Ўртачирчиқ тумани, "Соф оқ олтин" массиви ҳудудида
жойлашган, қишлоқ хўжалиги харитасининг 73-контурида бўлган 3.17 га ер
майдонига экилган 1.800 дона нок кўчатлари ва бошқа дов дарахтларни
кўчириш мажбуриятини юклаш ҳамда 2 683 888,25 сўм моддий зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1104-2302/76-сонли иқтисодий
ишни даъвогар вакили М.Тургунбаева (2022 йил 3 октябрдаги ишончнома
асосида), жавобгар вакили А.Менглиев (2023 йил 31 январдаги ишончнома ва
00104-сонли ордер асосида), Кадастр Агентлигининг Давлат кадастрлар
палатаси Тошкент вилоят бошқармаси вакили Ш.Абдусаттаров (2023 йил 13
февралдаги 294/3-сонли ишончнома асосида), Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги
вакили С.Тўлаганов (2023 йил 23 январдаги 1/1-17-сонли ишончнома асосида),
иштирокида, очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан Ўртачирчиқ тумани, "Соф оқ олтин" массиви ҳудудида жойлашган,
қишлоқ хўжалиги харитасининг 73-контурида бўлган 3.17га ер майдонига
экилган 1.800 дона нок кўчатлари ва бошқа дов дарахтларни кўчириш
мажбуриятини юклаш ҳамда 2 683 888,25 сўм моддий зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан Кадастр Агентлигининг
Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси, Ўртачирчиқ туман
ҳокимлиги ва Ўртачирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2023 йил 2 февралдаги ажрими билан Ўртачирчиқ тумани
ирригация бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
1
Суднинг 2023 йил 13 февралдаги ажрими билан фуқаро А.Шарипов
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган фуқаро
А.Шарипов, Ўртачирчиқ тумани ирригация бўлими ва Ўртачирчиқ тумани
қишлоқ хўжалиги бўлими бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд уларнинг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг
128 ва 170-моддаларига асосан ишни улар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлаб,
уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъво талабига нисбатан эътироз
билдириб, нок кўчатлари жавобгарга тегишли эмаслигини, нок кўчатлари
фуқаро Шарипов Ахмаджон Заирович томонидан ёлланма ишчилар хизматидан
фойдаланган ҳолда экилганли ва унга тегишли эканлигини таъкидлаб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ва Кадастр
агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси вакиллари қонуний қарор қабул
қилишни сўрашди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ушбу низо иқтисодий
судга таалуқли бўлмаганлиги туфайли, мазкур иқтисодий иш бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг 2021
йил 18 майдаги 358-сонли қарорига асосан, Ўртачирчиқ тумани, "Соф оқ олтин"
массиви ҳудудида жойлашган туман давлат захираси ихтиёридаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг 73-контурида жойлашган 3.17 гектар шундан 2,83
гектар кўп йиллик дарахтзорлар, 0,09 гектар ўрмонзор, 0,23 гектар ариқ ва
зовурлар ўрни,0,02 гектар йўл остидаги ерлардан иборат ер майдони "ХХХХ"
масъулияти чекланган жамиятига "Павлония" дарахт кўчатларини етиштириш
учун узоқ муддатли 9 (тўққиз) йилга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилган.
2022 йил 20 апрель куни "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти
томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
2022 йил 26 апрелда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "ХХХХ" масъулияти чекланган
жамияти Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судига мурожаат
қилиб, Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2020 йил 22 апрелдаги 799-сонли ва 2021
йил 18 майдаги 358-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
"ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти Тошкент вилояти Нурафшон
туманлараро маъмурий судига мурожаат қилиб, Ўртачирчиқ туман ҳокимининг
2020 йил 22 апрелдаги 799-сонли ва 2021 йил 18 майдаги 358-сонли
қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат
қилган.
2
Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан "ХХХХ" масъулияти чекланган жамиятининг ариза
талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят маъмурий судининг 2022 йил 25 январдаги қарори билан
Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 7 июндаги қарори билан Нурафшон туманлараро
маъмурий судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят
маъмурий судининг 2022 йил 25 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Бундан ташқари "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти "ХХХХ"
фермер хўжалигига нисбатан қишлоқ хўжалиги харитасининг 73-контурида
бўлган 3,17 га. ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраб, даъво
ариза билан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти учун ажратиб
берилган қишлоқ хўжалиги харитасининг 73-контурида бўлган 3,17 га.ер
майдонидан жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги мажбурий тартибда
чиқарилган.
Шундан сўнг, даъвогар Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, "ХХХХ" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан Ўртачирчиқ тумани, "Соф оқ олтин" массиви ҳудудида жойлашган,
қишлоқ хўжалиги харитасининг 73-контурида бўлган 3.17 га. ер майдонига
экилган 1.800 дона нок кўчатлари ва бошқа дов дарахтларни кўчириш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд муҳокамалари жараёнида тарафларга нок кўчатларга бўлган эгалик
ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш таклиф қилинганига
қарамасдан тарафлар томонидан ушбу ҳужжатлар тақдим этилмади.
Суд муқокамалари ва сайёр суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра,
Ўртачирчиқ тумани, "Соф оқ олтин" массиви ҳудудида жойлашган, қишлоқ
хўжалиги харитасининг 73-контурида бўлган 3.17 га. ер майдонига экилган
1.800 дона нок кўчатлари Шарипов Ахмаджон Заировичга тегишли эканлиги
тасдиқланди.
Мазкур ишни мазмунан кўриб ҳал қилув қарори қабул қилиш учинчи
шахс сифатида жалб қилинган Шарипов Ахмаджон Заирович ҳуқуқлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларига бевосита таъсир қилади.
ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иқтисодий
судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар
бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқли.
ИПК 25-моддасининг бешинчи қисмига кўра ўзаро боғлиқ бўлиб,
баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга
3
тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар
фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра иш судга тааллуқли бўлмаса суд
иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 22-бандида иш
юритишни тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан
суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПК 110моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда
кўриш учун тегишли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши лозимлиги, ишнинг
иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан
келиб чиққан ҳолда аниқланиши, бунда судга тааллуқлилик бошланиб бўлган
иқтисодий процессда ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш лозимлиги,
чунки процессга процессуал муносабатлар иштирокчилари мақомига эга
бўлмаган шахслар - жисмоний шахслар ёки юридик шахслар бўлмаган
ташкилотлар ва бошқаларнинг жалб этилиши муносабати билан
ҳам
тааллуқлилик масаласи ўзгариши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Юқоридагиларга асосан суд ишга фуқаро (жисмоний шахс) Шарипов
Ахмаджон Заировичнинг жалб этилганлиги сабабли мазкур иш иқтисодий судга
таалуқли эмас деб ҳисоблайди ва мазкур даъво ариза бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Шунингдек ушбу кодекснинг 111-моддаси 4-қисмига кўра, иш юритиш
тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран
мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур иш фуқаролик судлари
судловига тегишли эканлигини, бундай низолар иқтисодий судлар томонидан
кўриб чиқилмаслигини инобатга олиб, ИПК мазкур талабларига мувофиқ
(даъвогар)нинг даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича иш
юритишни тугатиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
талабларига кўра иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритиш тугатилганда давлат
божи ундирилмайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 25, 110, 111, 128, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилади:
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "ХХХХ"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўртачирчиқ тумани, "Соф оқ олтин"
массиви ҳудудида жойлашган, қишлоқ хўжалиги харитасининг 73-контурида
бўлган 3.17 га. ер майдонига экилган 1.800 дона нок кўчатлари ва бошқа дов
дарахтларни кўчириш мажбуриятини юклаш ҳамда 2 683 888,25 сўм моддий
зарар ундириш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
4
Олдиндан тўлаб чиқилган 1 800 000 сўм давлат божини қайтариш
тўғрисида "ХХХХ" масъулияти чекланган жамиятига маълумотнома берилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Т.Салимов
5