Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2001/1449 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах шаҳар ДСИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый EVROASIA KAPITAL Q-SH INVEST хусусий корхонаси
Source ID 1036853 Claim ID 3108724 PDF Hash b9de3204b719e58e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 150-моддаси онун 150 law
онун 141-моддаси онун 141 law
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
кодекси 46-моддаси кодекси 46 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2001/1449-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – О.Асатов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – С.Қувватов Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, “Асакабанк” АЖ вакили Б.Узақов (2022 йил 1 февралдаги 20-05/213-сонли ишончномага асосан), “Евразия капитал қурилиш инвест” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси Х.Кувандиковнинг иштирокида, аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг қарздор “Евразия капитал қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Х.Кувандиковнинг хаттиҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва тугатиш бошқарувчиси зиммасига такрорий аукцион савдоларида сотилмаган мулкни кредиторга қарздорлик ҳисобига кўчмас мулкни қабул қилиб олиш бўйича таклиф хатини қонун талабларига мувофиқлаштириш ҳамда таклиф қилинаётган мулк қийматига қўшилган қиймат солиғини киритмаслик мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан тугатиш бошқарувчиси Х.Кувандиков томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Асакабанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “банк” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Евразия капитал қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “МЧЖ ёки жамият” деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси Х.Кувандиковнинг хаттиҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва тугатиш бошқарувчиси зиммасига такрорий аукцион савдоларида сотилмаган мулкни кредиторга қарздорлик ҳисобига кўчмас мулкни қабул қилиб олиш бўйича таклиф хатини қонун талабларига мувофиқлаштириш ҳамда таклиф қилинаётган мулк қийматига қўшилган қиймат солиғини (бундан буён ҚҚС деб юритилади) киритмаслик мажбуриятини юклашни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, тугатиш бошқарувчисининг хатти-ҳаракати қонунга ҳилоф деб топилган. Шунингдек, тугатиш бошқарувчиси зиммасига таклиф хатининг талабларини қонунга мувофиқлаштириш ҳамда таклиф қилинаётган кўчмас мулкнинг қийматига ҚҚС суммасини киритмаслик мажбурияти юкланган. Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори билан мазкур ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан кассация шикояти тақдим этилган ва унда суд ҳужжатларига қонуний баҳо бериш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси кассация шикоятини қувватлаб, “Евразия капитал қурилиш инвест” МЧЖни тугатиш ишларини амалга ошириш жараёнида кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулклар электрон аукцион савдоларига чиқарилган бўлса-да, ушбу мулклар сотилмаганлиги, шундан сўнг банкка гаров мулкини балансига олиш бўйича таклиф хати берилганлиги, Солиқ кодекси талабларига кўра нотураржой балансдан балансга ўтган ҳолларда унга нисбатан ҚҚС ҳисобланишини, бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳам хат берилганлигини инобатга олиб, гаров мулкига нисбатан ҚҚС тўғри ҳисобланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Банк вакили кассация шикятида келтирилган ҳолатлар асоссиз эканлиги, банкротлик жараёнида мол-мулк сотилишидан тушган маблағлардан ҚҚС ундирилмаслигини таъкидлаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат этиб, МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, МЧЖ соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва С.Норқулов жамият тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Кейинчалик, суднинг 2021 йил 23 августдаги ажримига асосан Х.Кувандиков жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган ва унга қарздорни Қонунда белгиланган тартибда ва муддатда тугатиш ишларини якунлаш вазифаси юклатилган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан банкнинг Жиззах вилоят филиалидан ажратилган кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида гаровга олинган Зомин тумани, Сўфимозор қишлоғида жойлашган “нотураржой биноиншоотлар” бошланғич 615 700 000 сўм баҳода “Электрон онлайнаукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг “Е-аукцион” электрон платформасига 1898749 лот рақам билан аукцион савдосига қўйилган. Биринчи аукцион савдоси 2022 йил 14 июнда ўтказилган ва талабгорлар бўлмаганлиги сабабли мулк сотилмаган. Кредиторлар йиғилишнинг 2022 йил 16 июндаги қарорига асосан “нотураржой бино-иншоотлар”нинг бошланғич сотув баҳоси 10 фоизга арзонлаштирилиб, 554 130 000 сўм баҳода қайта аукцион савдоларига чиқарилган ва 2022 йил 1 июлда ўтказилган аукцион савдоларида ҳам мулк сотилмаган. Шундан сўнг, кредиторлар йиғилишининг 2022 йил 16 июлдаги қарорига кўра ушбу бино-иншоотларни 554 130 000 сўм баҳосидан яна 10 фоизга арзонлаштирилган ҳолда 498 717 000 сўм баҳода қайта ким ошди савдосига қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилинган ва шу баҳода “Е-аукцион” электрон савдо платформасида 2460561-сонли лот рақам билан савдога қўйилган, 2022 йил 8 августда ўтказилган аукцион савдоларида ҳам мулк сотилмаган. Кредиторларнинг 2022 йил 16 августдаги йиғилишида электрон савдо платформасида ким ошди савдосига қўйилиб сотилмаган “нотураржой биноиншоотлар”ни бошланғич 615 700 000 сўм баҳосидан жами 50 фоиз арзонлаштириб, 307 850 000 сўм баҳода такрорий кимошди савдосига қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилинган. 2022 йил 31 августда ўтказилган тўртинчи аукцион савдоларида ҳам талабгорлар бўлмаганлиги учун ушбу мулклар сотилмаган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 149-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ва (ёки) такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган тақдирда, мазкур мол-мулк талаблари ушбу мол-мулк билан таъминланган кредиторларга ўз талаблари ҳисобига ўтказиш учун белгиланган тартибда қабул қилиш учун таклиф этилади. Агар қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкининг бозор қиймати кредиторларнинг ушбу мол-мулк билан таъминланган талабларидан кўп бўлса, бунда юзага келган фарқнинг ўрни мазкур мол-мулкни ўз талаблари ҳисобига қабул қилаётган кредиторлар томонидан пул шаклида қопланади. Агар қарздорнинг бутун мол-мулки мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида қабул қилинган бўлса ва мазкур мол-мулкни сотишдан тушган сумма кредиторларнинг қарздорнинг барча мол-мулки билан таъминланган талаблари суммасидан кам ёки унга тенг бўлиб қолса, у ҳолда ушбу кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган харажатларнинг ўрни қопланганидан ва талаблар қаноатлантирилганидан кейин ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича талаблар қаноатлантирилганидан кейин амалга оширилади. Тугатиш бошқарувчиси 2022 йил 5 сентябрдаги таклиф хати билан банкка мурожаат этиб, МЧЖ мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулклар сотилмаганлиги сабабли Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган навбатсиз тўловлар 142 246 555 сўм ҳамда кўчмас мулкка ҳисобланган 15 фоиз миқдорида 46 177 500 сўм ҚҚСни, жами 188 424 055 сўм маблағни тугатиш бошқарувчисининг ягона банкротлик ҳисобварағига тўлаб бериш шарти билан кредиторлар талаби реестрида рўйхатга олинган 594 855 128 сўм кредиторлик қарзи ҳисобига Зомин туманидаги “нотураржой бино-иншоотлар”ни 307 850 000 сўм баҳода қабул қилиб олишни таклиф этган. Мазкур таклиф юзасидан банкнинг 2022 йил 11 сентябрдаги хатида МЧЖнинг кредит қарзи ҳисобига фуқаро О.Абдумажидовга тегишли гаровдаги Зомин тумани, Сўфимозор қишлоғида жойлашган нотураржой биносини 307 850 000 сўм баҳода банк балансига кредит қарзи учун қабул қилиш ҳисобига 142 246 555 сўм навбатсиз тўловларни тўлаб беришини билдириб, 46 177 500 сўм ҚҚСни тўлаб бериш қонунчиликда назарда тутилмаганлиги сабабли таклиф хатидан ҚҚСни чиқариб ташлашни сўраган. Тугатиш бошқарувчиси Х.Қувандиқов 2022 йил 15 ноябрда банкка қайта марожаат этиб, мулкни таклиф хатида кўрсатилган шартларда қабул қилиб олишни таклиф этган. Шундан сўнг, тугатиш тартиб таомили жараёнида тугатиш бошқарувчиси ва кредитор ўртасида аукцион савдоларида сотилмаган мулкни кредиторга қарз ҳисобига топширилишида мулк қийматига ҚҚСни ҳисобланиши борасида келишмовчилик мавжудлиги сабабли, кредитор ўзининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузилганлиги хусусида судга мурожаат қилиб, тугатиш бошқарувчисининг банкка такрорий аукцион савдоларида сотилмаган мулк қийматига 15 фоиз ҚҚСни қўллаш билан боғлиқ хатти-ҳаркатларини ғайриқонуний деб топиш ва таклиф хатига ҚҚСни киритмаслик мажбуриятини юклаш тўғрисида ажрим чиқариш сўралган. Қонун 141-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздор молмулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилиши белгиланган. Биринчи инстанция суди ушбу моддага мос ҳолда гаров мулки натура ҳолда банкка таклиф этилганда (реализация қилинганда) ҳам ҚҚСдан озод этилишини инобатга олиб, тугатиш бошқарувчисининг ҳатти-ҳаракати қонунга ҳилоф деб топиш ва тугатиш бошқарувчиси зиммасига таклиф хатининг талабларини қонунга мувофиқлаштириш ҳамда таклиф қилинаётган кўчмас мулкнинг қийматига қўшилган қиймат солиғи суммасини киритмаслик мажбуриятини юклаш ҳақида асосли хулосага келган. Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди тугатиш бошқарувчи томонидан Қонуннинг 141-моддасида гаров мулкини сотишдан тушган маблағ ҚҚС дан озод қилиниши назарда тутилганлиги, ушбу ҳолатда гаров мулки сотилмаган бўлса-да, айнан шу мулк натура ҳолида банкка таклиф қилинганлиги, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 16 февралдаги 20/4-122-10-сонли хатида ҳам гаров мулки банкка тақдим қилинганда ҚҚС тўлаши лозимлиги қайд этилганлиги ҳақида важлари билан асосли равишда келишмаган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 46-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ олиш асосида ўтказиш ёки ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш, шу жумладан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятларини бажармаганда гаровга қўйилган товарларни айирбошлаш ва ўтказиш товарларни ёки хизматларни реализация қилиш деб эътироф этилади. Мазкур ҳолатда гаров мулкининг банкка таклиф этилиши ҳам товарни реализация қилиш ҳисобланади ва Қонуннинг 141-моддасида қайд этилганидек, гаров мулки банкка таклиф этилганда (реализация қилинганда) ҚҚСдан озод қилиниши лозим. Бундан кўринади-ки, биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса ажримни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати МЧЖ тугатиш бошқарувчиси Х.Кувандиковнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар МЧЖ зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Евразия капитал қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Х.Кувандиковнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими ва Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Евразия капитал қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев В.Сатторова