Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2301/192 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый Исвахон Савдо Замин масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1044851 Claim ID 3111976 PDF Hash 80c183c608251001... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 744-моддаси ФК 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онун 19-моддаси онун 19 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 февраль № 4-1603-2301/192 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг котиблигида, даъвогар– АТ «Ҳалқ банк» манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «Исвахон савдо замини» МЧЖ ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 552.756.440 сўм миқдорида қарздорликни ундириш, ундирувни «401-Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили А.Насриддинов (11.03.2022 йилдаги 11-03/115-сонли ишончнома асосида) (жавобгарлар келмади) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, АТ «Ҳалқ банк» (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) Тўрақўрғон филиали ҳамда «Исвахон савдо замини» МЧЖ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 24 августда №1310/20-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси шартига кўра, жавобгарга “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.065.2020 йилдаги 4752-сонли “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига асосан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш мақсадида тикувчилик, спорт соғломлаштириш маркази, катталар ва болалар учун замонавий кутубхона, автомобилларга хизмат кўрсатиш комплекси ташкил этиш” учун 36 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 1.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 25 август куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра «401Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 31730 кв.метр, умумий майдони 3067,61 кв.метр, фойдали майдони 3329,09 кв.метрдан иборат бўлган, литерлар бўйича: №0001маъмурий-бино 2-қаватли, кириш навеси, №0003-маъмурий бино, №0004 кириш навеси, №0005 ёрдамчи бино, №0006 навес, №0007 идора биноси, №0008 қоровулхона биноси, №0009 торозихона биноси, №0010 тарози навеси, №0011 эски мехмонхона биноси, №0012 хожатхона биноси-1, №0013 хожатхона биноси 2, №0014 хожатхона биноси 3, №0015 оператив биноси, №0016 битув ховуз, №0017 навес, №0018 қозонхона биноси, №0019 имборхона биноси, №0020 навес, №0021 лаборатория ва дам олиш биноси, №0022 таъмирлаш устахонаси, №0023 қозонхона биноси, №0024 навес-1, №0025 навес-2, №0026 метал дарвоза 2-дона, №0027 девор, № 0028 алфалть майдонидан иборат “Маъмурий бино иншоотлари”ни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Шартноманинг тўлов шартлари жавобгар томонидан лозим даражада барилмаган, хусусан 2022 йил 15 ноябр ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати ўтган 81.058.000 сўм асосий ва фоизидан бўлган қарзи 27.254.000 сўмни ташкил этган ва ушбу қарздорлик огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит тўловларидан муддати ўтган 81.058.000 сўм асосий ва 27.254.000 сўм фоизидан бўлган ҳамда 444.444.440 сўм муддати келмаган кредит қарзини ундиришни, ундирувни «401-Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли гаров мулкига қаратиш сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво юзасидан тушунтириш бериб, жавобгарни суд муҳокамаси куни ҳолатига муддати ўтган асосий қарзи 67.670.000 сўм ва фоиз қарзи 12.620.000 сўмни, муддати келмаган қарзи 333.333.328 сўмни ташкил этганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгарлар шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгарлар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 24 августда тузилган №1310/20-сонли кредит шартномаси шартига кўра, жавобгарга “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2020 йилдаги 4752-сонли “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида” ги Қарорига асосан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш мақсадида тикувчилик, спорт соғломлаштириш маркази, катталар ва болалар учун замонавий кутубхона, автомобилларга хизмат кўрсатиш комплекси ташкил этиш” учун 36 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 1.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 25 август куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра «401Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 31730 кв.метр, умумий майдони 3067,61 кв.метр, фойдали майдони 3329,09 кв.метрдан иборат бўлган, литерлар бўйича: №0001маъмурий-бино 2-қаватли, кириш навеси, №0003-маъмурий бино, №0004 кириш навеси, №0005 ёрдамчи бино, №0006 навес, №0007 идора биноси, №0008 қоровулхона биноси, №0009 торозихона биноси, №0010 тарози навеси, №0011 эски мехмонхона биноси, №0012 хожатхона биноси-1, №0013 хожатхона биноси 2, №0014 хожатхона биноси 3, №0015 оператив биноси, №0016 битув ховуз, №0017 навес, №0018 қозонхона биноси, №0019 имборхона биноси, №0020 навес, №0021 лаборатория ва дам олиш биноси, №0022 таъмирлаш устахонаси, №0023 қозонхона биноси, №0024 навес-1, №0025 навес-2, №0026 метал дарвоза 2-дона, №0027 девор, № 0028 алфалть майдонидан иборат “Маъмурий бино иншоотлари”ни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандида тарафлар, яъни банк қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаши, 4.2.1-бандига кўра эса, қарздор кредит бўйича асосий қарзни, шунингдек ҳисобланган фоизларни кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган ва шартномага илова қилинган жадвалга асосан қоплаб бериши назарда тутилган. Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредитга ҳисобланган асосий ва фоиз тўловлари тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган. Хусусан 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига жавобгарни кредит тўловларидан муддати ўтган асосий қарзи 81.058.000 сўм ва фоиз қарзи 27.254.000 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим этилган иш хужжатлари асосида тасдиқланади. Кредит шартномасининг 4.3.3-бандида “қарз олувчи” тўлов мажбуриятларини 30 кундан ортиқ муддатда бажармаса “банк” кредитни фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлиши назарда тутилган. ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолатларда даъвогарнинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида 2020 йил 25 август куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра «401-Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 31730 кв.метр, умумий майдони 3067,61 кв.метр, фойдали майдони 3329,09 кв.метрдан иборат бўлган, литерлар бўйича: №0001-маъмурий-бино 2-қаватли, кириш навеси, №0003-маъмурий бино, №0004 кириш навеси, №0005 ёрдамчи бино, №0006 навес, №0007 идора биноси, №0008 қоровулхона биноси, №0009 торозихона биноси, №0010 тарози навеси, №0011 эски мехмонхона биноси, №0012 хожатхона биноси-1, №0013 хожатхона биноси 2, №0014 хожатхона биноси 3, №0015 оператив биноси, №0016 битув ховуз, №0017 навес, №0018 қозонхона биноси, №0019 имборхона биноси, №0020 навес, №0021 лаборатория ва дам олиш биноси, №0022 таъмирлаш устахонаси, №0023 қозонхона биноси, №0024 навес-1, №0025 навес-2, №0026 метал дарвоза 2-дона, №0027 девор, № 0028 алфалть майдонидан иборат “Маъмурий бино иншоотлари”га ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни сўраган. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шу асосда суд даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни гаровга қаратиш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Даъвогарни суд муҳокамасида тақдим этган маълумотномасига кўра, 2023 йил 22 февраль ҳолатига жавобгарни кредит тўловларидан муддати ўтган асосий қарзи 67.670.000 сўм, фоизидан бўлган қарзи 12.620.000 сўм ҳамда муддати келмаган қарзи 333.333.328 сўм жами 413.623.328 сўмни ташкил этган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи 67.670.000 сўм, фоизидан бўлган қарзи 12.620.000 сўм ҳамда муддати келмаган қарзи 333.333.328 сўм жами 413.623.328 сўмни ундиришни, ундирувни «401-Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли гаров мулкига қаратишни, қолган талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 11.055.128,8 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ «Ҳалқ банк» манфаатида киритган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. «Исвахон савдо замини» МЧЖ ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан бўлган муддати ўтган 67.670.000 сўм, фоизидан 12.620.000 сўм ва муддати келмаган 333.333.328 сўм қарзи ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари жами 413.653.328 сўм ундирилсин. Ундирув, кредит таъминоти сифатида 2020 йил 25 август куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра «401Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 31730 кв.метр, умумий майдони 3067,61 кв.метр, фойдали майдони 3329,09 кв.метрдан иборат бўлган, литерлар бўйича: №0001маъмурий-бино 2-қаватли, кириш навеси, №0003-маъмурий бино, №0004 кириш навеси, №0005 ёрдамчи бино, №0006 навес, №0007 идора биноси, №0008 қоровулхона биноси, №0009 торозихона биноси, №0010 тарози навеси, №0011 эски мехмонхона биноси, №0012 хожатхона биноси-1, №0013 хожатхона биноси 2, №0014 хожатхона биноси 3, №0015 оператив биноси, №0016 битув ховуз, №0017 навес, №0018 қозонхона биноси, №0019 имборхона биноси, №0020 навес, №0021 лаборатория ва дам олиш биноси, №0022 таъмирлаш устахонаси, №0023 қозонхона биноси, №0024 навес-1, №0025 навес-2, №0026 метал дарвоза 2-дона, №0027 девор, № 0028 алфалть майдонидан иборат “Маъмурий бино иншоотлари”га ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Жавобгар - «Исвахон савдо замини» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 11.055.128,8 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. А. Шокиров