← Назад
Решение #648894 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 февраль
№ 4-1603-2301/191
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг котиблигида, даъвогар– АТ «Ҳалқ банк»
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар– «Идеал Люкс строй бизнес» МЧЖ ҳисобидан
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 11.559.659 сўм
миқдорида қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
А.Насриддинов (11.03.2022 йилдаги 11-03/115-сонли ишончнома асосида)
(жавобгар келмади) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, АТ «Ҳалқ банк» (кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) Тўрақўрғон филиали ҳамда «Идеал Люкс строй
бизнес» МЧЖ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019
йил 11 сентябрда №2103/19-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномаси шартига кўра, жавобгарга “1 дона Нексия 3 русумли
транспорт воситаси сотиб олиш” учун 36 ой муддатга йиллик 36 фоиз
устама тўлаш шарти билан 47.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 8 май куни нотариал
тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра «Идеал Люкс
строй бизнес» МЧЖга тегишли Nexia 3LT русумли, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган,
тури
Енгил
(седан),
двигатель
рақами
№B15D123192997GRXX0093, кузов рақами №XWTF69V1KA141599, шасси
рақами рақамсиз, ранги Оқ (BELO DIMCHATIY), давлат рақами белгиси
50787EAA бўлган автомашина гаровга қўйилган. Шартноманинг тўлов
шартлари жавобгар томонидан лозим даражада барилмаган, хусусан 2022
йил 21 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати
ўтган 8.616.659 сўм асосий ва фоизидан бўлган қарзи 2.943.000 сўмни
ташкил этган ва ушбу қарздорлик огоҳлантиришларга қарамай
тўланмаган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан кредит тўловларидан муддати ўтган
8.616.659 сўм асосий ва 2.943.000 сўм фоизидан бўлган қарзини
ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратиш сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво
юзасидан тушунтириш бериб, жавобгарни суд муҳокамаси куни ҳолатига
муддати ўтган асосий қарзи 8.616.656 сўм ва фоиз қарзи 552.000 сўмни
ташкил этганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 11
сентябрда тузилган №2103/19-сонли кредит шартномаси шартига кўра,
жавобгарга “1 дона Нексия 3 русумли транспорт воситаси сотиб олиш”
учун 36 ой муддатга йиллик 36 фоиз устама тўлаш шарти билан 47.000.000
сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 8 май куни нотариал тартибда
тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра «Идеал Люкс строй
бизнес» МЧЖга тегишли Nexia 3LT русумли, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган,
тури
Енгил
(седан),
двигатель
рақами
№B15D123192997GRXX0093, кузов рақами №XWTF69V1KA141599, шасси
рақами рақамсиз, ранги Оқ (BELO DIMCHATIY), давлат рақами белгиси
50787EAA бўлган автомашина гаровга қўйилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандида тарафлар, яъни банк қарздорга
мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериши, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик
учун фоизлар тўлаши, 4.2.1-бандига кўра эса, қарздор кредит бўйича
асосий
қарзни,
шунингдек
ҳисобланган
фоизларни
кредит
шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган ва шартномага илова
қилинган жадвалга асосан қоплаб бериши назарда тутилган.
Бироқ, кредит шартномаси муддати ўтган бўлсада, кредит
шартномаси
шартлари
жавобгар
томонидан
лозим
даражада
бажарилмасдан кредитга ҳисобланган асосий ва фоиз тўловлари тўлов
жадвалига асосан тўланмай келинган. Хусусан 2022 йил 21 ноябрь
ҳолатига жавобгарни кредит тўловларидан муддати ўтган асосий қарзи
8.616.659 сўм ва фоиз қарзи 2.943.000 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат
даъвогар томонидан тақдим этилган иш хужжатлари асосида
тасдиқланади.
Бундай ҳолатларда даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш
талаби асосли ва қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит таъминоти
сифатида 2019 йил 8 май куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров
шартномасига кўра «Идеал Люкс строй бизнес» МЧЖга тегишли Nexia 3LT
русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури Енгил (седан), двигатель
рақами №B15D123192997GRXX0093, кузов рақами №XWTF69V1KA141599,
шасси рақами рақамсиз, ранги Оқ (BELO DIMCHATIY), давлат рақами
белгиси 50787EAA бўлган автомашинага қаратишни сўраган.
«Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган
пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса
нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт
бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса,
гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки
лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган
тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига
эгалиги белгиланган.
Шу асосда суд даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни
гаровга қаратиш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Даъвогарни суд куни ҳолатига тақдим этган маълумотномасига кўра,
2023 йил 22 февраль ҳолатига жавобгарни кредит тўловларидан муддати
ўтган асосий қарзи 8.616.659 сўм, фоизидан бўлган қарзи 552.000 сўмни
ташкил этган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан кредитнинг муддати ўтган
асосий қарзи 8.616.659 сўм, фоизидан бўлган қарзи 552.000 сўмни
ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, қолган талабни
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм
почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
бошқармасининг АТ «Ҳалқ банк» манфаатида киритган даъво талаблари
қисман қаноатлантирилсин.
«Идеал Люкс строй бизнес» МЧЖ ҳисобидан кредитнинг асосий
қисмидан бўлган муддати ўтган 8.616.656 сўм ва фоизидан 552.000 сўм
қарзи ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ундирув, кредит таъминоти сифатида 2019 йил 8 май куни нотариал
тартибда тасдиқланган гаров шартномасига кўра «Идеал Люкс строй
бизнес» МЧЖга тегишли Nexia 3LT русумли, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган,
тури
Енгил
(седан),
двигатель
рақами
№B15D123192997GRXX0093, кузов рақами №XWTF69V1KA141599, шасси
рақами рақамсиз, ранги Оқ (BELO DIMCHATIY), давлат рақами белгиси
50787EAA бўлган автомашинасига қаратилсин.
Жавобгар - «Идеал Люкс строй бизнес» МЧЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров