← Назад
Решение #648911 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| онун | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 февраль
№ 4-1603-2301/190
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг котиблигида, даъвогар– АТ «Ҳалқ банк»
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар– «Идеал Люкс строй бизнес» МЧЖ ва кафил
жавобгар– «Асос қурилиш таъмир» МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 10.890.535 сўм
миқдорида қарздорликни ундириш, ундирувни «401-Хўжаликлараро
махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли гаров
мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
даъвогар вакили А.Насриддинов (11.03.2022 йилдаги 11-03/115-сонли
ишончнома асосида) (жавобгарлар келмади) иштирокида, суд биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, АТ «Ҳалқ банк» (кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) Тўрақўрғон филиали ҳамда «Идеал Люкс строй
бизнес» МЧЖ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019
йил 4 июлда №1797/19-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномаси шартига кўра, жавобгарга “Бетондан қурилиш учун буюмлар
ишлаб чиқариш мақсадида ускуна ва дастгоҳлар сотиб олиш” учун 36 ой
муддатга йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан 70.000.000 сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида
2019 йил 24 июлда кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра кредит
қарздорлиги бўйича тўловларни ўз вақтида қайтарилиши таъминоти
сифатида «Асос қурилиш таъмир» МЧЖнинг кафиллиги тақдим этилган.
Шунингдек, кредит таъминоти сифатида 2019 йил 26 июль куни нотариал
тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра «401Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга
тегишли Cobalt русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, тури Енгил
(седан), двигатель рақами №B15D211183042DJDX0395, кузов рақами
№XWBJA69VEKA016814, шасси рақами рақамсиз, ранги Оқ BELO
DIMCHATIY, давлат рақами белгиси 50808ZAA бўлган автомашина гаровга
қўйилган. Шартноманинг тўлов шартлари жавобгар томонидан лозим
даражада барилмаган, хусусан 2022 йил 9 декабр ҳолатига жавобгарнинг
кредит тўловларидан муддати ўтган 8.166.700 сўм асосий ва фоизидан
бўлган қарзи 2.723.835 сўмни ташкил этган ва ушбу қарздорлик
огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ва кафил жавобгардан солидар тартибда
кредит тўловларидан муддати ўтган 8.166.700 сўм асосий ва 2.723.835 сўм
фоизидан бўлган қарзини ундиришни, ундирувни «401-Хўжаликлараро
махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли гаров
мулкига қаратиш сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво
юзасидан тушунтириш бериб, жавобгарни суд муҳокамаси куни ҳолатига
муддати ўтган асосий қарзи 8.167.700 сўм ва фоиз қарзи 514.000 сўмни
ташкил этганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгарлар шу куни суд мажлисида иштирок
этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгарлар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 4
июлда тузилган №1797/19-сонли кредит шартномаси шартига кўра,
жавобгарга “Бетондан қурилиш учун буюмлар ишлаб чиқариш мақсадида
ускуна ва дастгоҳлар сотиб олиш” учун 36 ой муддатга йиллик 30 фоиз
устама тўлаш шарти билан 70.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 24 июлда кафиллик
шартномаси тузилиб, унга кўра кредит қарздорлиги бўйича тўловларни ўз
вақтида қайтарилиши таъминоти сифатида «Асос қурилиш таъмир»
МЧЖнинг кафиллиги тақдим этилган.
Шунингдек, кредит таъминоти сифатида 2019 йил 26 июль куни
нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра
«401-Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга
тегишли Cobalt русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, тури Енгил
(седан), двигатель рақами №B15D211183042DJDX0395, кузов рақами
№XWBJA69VEKA016814, шасси рақами рақамсиз, ранги Оқ BELO
DIMCHATIY, давлат рақами белгиси 50808ZAA бўлган автомашина гаровга
қўйилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандида тарафлар, яъни банк қарздорга
мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериши, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик
учун фоизлар тўлаши, 4.2.1-бандига кўра эса, қарздор кредит бўйича
асосий
қарзни,
шунингдек
ҳисобланган
фоизларни
кредит
шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган ва шартномага илова
қилинган жадвалга асосан қоплаб бериши назарда тутилган.
Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмасдан кредитга ҳисобланган асосий ва фоиз тўловлари
тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган. Хусусан 2022 йил 9 декабрь
ҳолатига жавобгарни кредит тўловларидан муддати ўтган асосий қарзи
8.166.700 сўм ва фоиз қарзи 2.723.835 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат
даъвогар томонидан тақдим этилган иш хужжатлари асосида
тасдиқланади.
Бундай ҳолатларда даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш
талаби асосли ва қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар кредит шартномаси шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, кафиллик
шартномасига кўра «Асос қурилиш таъмир» МЧЖ ҳисобидан кредит
қарздорлигини солидар тартибда ундиришни сўраган.
Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига мувофиқ, “қарз олувчи”
муддатли олинган кредит маблағини қайтариш мажбуриятини
бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “кафил” “банк”нинг
биринчи талабига кўра кредит қарздорлиги бўйича мажбуриятини ўз
муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни сўзсиз бажариш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 293-моддасининг талабларига кўра, қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар,
башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
«Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори
28-бандининг биринчи хатбошисида Кафиллик — учинчи шахснинг бошқа
шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб
чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш
мажбурияти эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича кредит
тўловларидан бўлган қарздорликни жавобгар ва кафил жавобгар
ҳисобидан солидар ундириш талаби қонун ҳужжатлари ва кафиллик
шартномаси шартларига мувофиқ асосли.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит
таъминоти сифатида 2019 йил 26 июль куни нотариал тартибда
тасдиқланган гаров шартномасига кўра «401-Хўжаликлараро махсус
механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли Cobalt русумли, 2018
йилда ишлаб чиқарилган, тури Енгил (седан), двигатель рақами
№B15D211183042DJDX0395, кузов рақами №XWBJA69VEKA016814, шасси
рақами рақамсиз, ранги Оқ BELO DIMCHATIY, давлат рақами белгиси
50808ZAA бўлган автомашинага қаратишни сўраган.
«Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган
пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса
нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт
бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса,
гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки
лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган
тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига
эгалиги белгиланган.
Шу асосда суд даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни
гаровга қаратиш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Даъвогарни суд куни ҳолатига тақдим этган маълумотномасига кўра,
2023 йил 22 февраль ҳолатига жавобгарни кредит тўловларидан муддати
ўтган асосий қарзи 8.166.700 сўм, фоизидан бўлган қарзи 514.000 сўмни
ташкил этган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ва кафил жавобгар ҳисобидан солидар
тартибда кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи 8.166.700 сўм, фоизидан
бўлган қарзи 514.000 сўмни ундиришни, ундирувни «401-Хўжаликлараро
махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга тегишли гаров
мулкига қаратишни, қолган талабни қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм
почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг АТ «Ҳалқ банк» манфаатида киритган даъво талаблари
қисман қаноатлантирилсин.
«Идеал Люкс строй бизнес» МЧЖ ва кафил «Асос қурилиш таъмир»
МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда кредитнинг асосий қисмидан бўлган
муддати ўтган 8.166.700 сўм ва фоизидан 514.000 сўм қарзи ҳамда
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув, кредит таъминоти сифатида 2019 йил 26 июль куни
нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига кўра «401Хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖга
тегишли Cobalt русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, тури Енгил
(седан), двигатель рақами №B15D211183042DJDX0395, кузов рақами
№XWBJA69VEKA016814, шасси рақами рақамсиз, ранги Оқ BELO
DIMCHATIY, давлат рақами белгиси 50808ZAA бўлган автомашинага
қаратилсин.
Жавобгар - «Идеал Люкс строй бизнес» МЧЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров