Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2201/116 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGE Ответчик / Подсудимый “Осиё Люкс Таъмир” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1036840 Claim ID 3117726 PDF Hash f39ea9c81f69f32b... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2201/116-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Акбаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – И.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили Т.Ғозиев (2022 йил 28 январдаги 01/157-сонли ишончнома)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ОSIYO LYUKS TA’MIR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2020 йил 14 августда тузилган 78-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ва 90 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 декабрдаги ажрими устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “ОSIYO LYUKS TA’MIR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида, Риштон туман ҳокимлиги иштирокида 2020 йил 14 августда тузилган 78-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни ҳамда даъвогар фойдасига жавобгардан 90 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Риштон туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда ажримни бекор қилиб, апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ва шикоятни иш юритишга қабул қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, апелляция инстанцияси судининг хулосалари билан келишмаслиги, хусусан апелляция инстанцияси суди асоссиз равишда апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этганлиги, биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгар томонидан судга тақдим этилган аудиторлик ҳисоботи ва баҳолаш хулосаси даъвогарга кеч тақдим этилганлиги, ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш маълум вақт талаб қилганлиги сабабли апелляция шикоятини бериш муддати ўтиб кетганлиги, апелляция инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва суднинг ажримини бекор қилиб, ишни апелляция тартибида мазмунан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўради. Риштон туман ҳокимлиги ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Риштон туман ҳокимлиги ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Аниқланишича, мазкур иш бўйича апелляция тартибида шикоят қилинган Марғилон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 6 сентябрда қабул қилинган. Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтда даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этган. Шунингдек, ҳал қилув қарори даъвогарга ИПКда белгиланган муддатда юборилган. Ушбу ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан шикоят беришнинг қонунда белгиланган муддатлари ўтказиб юборилиб, 2022 йил 26 декабрда апелляция шикояти берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан апелляция шикоятини беришда икки ойлик муддат ўтказиб берилганлигини асос қилиб, муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани рад қилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Шу билан бирга судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорининг 1-бандида иқтисодий судларнинг эътибори ишларни кўришда процессуал муддатларга қатъий риоя этиш иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кўмаклашишнинг муҳим омиллардан бири ҳисобланишига қаратилиши, судлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан инсофли равишда фойдаланмасдан ва процессуал мажбуриятларини бажармасдан, суд муҳокамасининг асоссиз равишда узайтирилишига қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг олдини олиш чораларини кўриши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорининг 2-бандида барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраётган суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа қонунлар ёки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида бажарилиши лозимлиги, 4-бандида эса судлар процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишини инобатга олишлари лозимлиги кўрсатилган. Шунга кўра жавобгар томонидан келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади. Чунки, ИПКда белгиланган икки ойлик муддат қатъий бўлиб, ушбу муддат ўтгандан сўнг апелляция шикояти берилганда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш имконияти мавжуд эмас. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим чиқарилган ва уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогардан ундириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев В.Сатторова