← Назад
Решение #648981 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 февраль
4-1603-2202/5092-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Тиллабоевнинг котиблигида, даъвогар– Давлат
активларини
бошқариш
агентлиги
Наманган
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг жавобгар– “Nozima Hayot Farm” МЧЖ ва балансда
сақловчи- Поп туман ҳокимлигига нисбатан 2022 йил 21 февралда
тузилган 5-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги
даъво аризалари бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
А.Кельмамбетова (2023 йил 11 январдаги 01-11-17/67-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили Ш.Абдусатторов (муассис) иштирокида, суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён мантда даъвогар деб юритилади) Чуст
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб унда,
Наманган вилоят ҳокимининг 2021 йил 17 мартдаги 170-сонли қарори
асосида оммавий савдоларга киритилган ва “Elektron-onlayn auksionlarni
tashkil etish markazi” ДУКнинг 2021 йил 5 майдаги “Электрон-онлайн
аукцион” натижалари тўғрисидаги DA 16-051225-сонли баённомага асосан
Поп тумани ҳокимлиги балансидаги Поп тумани, Чодак қишлоғида
жойлашган собиқ “шойи тўқиш фабрикаси” бино ва иншоотларини сотиб
олиш қиймати ва сотувчи мулкига инвестиция мажбуриятларини қабул
қилиш эвазига “Nozima Hayot Farm” МЧЖга (бундан буён мантда жавобгар
деб юритилади) сотилган ва томонлар ўртасида, яъни Давлат
активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
“Nozima Hayot Farm” МЧЖ ва Поп туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил 21
февралда тузилган 5-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
жавобгарга
инвестициявий
ва
ижтимоий
мажбуриятларини
бажарилганлиги тўғрисидаги мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи
ташкилот ҳисоботларини тақдим этиши ҳақида бир неча маротаба
огоҳлантирилган бўлсада, ҳисоботларни тақдим этилмаганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
470 000 001 сўмга электрон-аукцион савдосида сотиб олганлигини,
ҳақиқатда жамиятга ишчи олмай ўзига қарашли бино-иншоотда қурилиш
ишлари бажарилганлигини, ишлар ва хизматлар ҳақини нақд пулда
ёлланма ишчиларга тўлаганлигини, 6 412 695 600 сўмлик инвестиция
киритганлигини ва бу тўғрисида ҳисоботлар мавжудлигини, шунингдек,
ўзига тегишли автобиллар ва бошқа мулкларини сотиб инвестициявий
мажбуриятларни бажараётганлигини, бироқ, даъвогар тараф ушбу биноиншоотни бошқа шахсга сотиш учун мазкур олди-сотди шартномасини
бекор қилиш ҳаракатидалигини билдириб, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Поп туман ҳокимлиги вакили туман ҳокимлиги бош юрисконсульти
Э.Турдиалиев 2023 йил 19 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида
билдирган тушунтиришида, ҳақиқатдан жавобгар томонидан инвестиция
мажбуриятлари бажарилганлигини, ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб,
тадбиркорлик субъектига имконият яратиб бериш лозимлигини
билдирган бўлсада, бироқ ушбу куни суд мажлисида иштирок этмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши, Кодекс 236-моддасида эса,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги баён этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган вилоят ҳокимининг
2021 йил 17 мартдаги 170-сонли қарори асосида оммавий савдоларга
киритилган ва “Elektron-onlayn auksionlarni tashkil etish markazi” ДУКнинг
2021 йил 5 майдаги “Электрон-онлайн аукцион” натижалари тўғрисидаги
DA 16-051225-сонли баённомага асосан Поп тумани ҳокимлиги
балансидаги Поп тумани, Чодак қишлоғида жойлашган собиқ “шойи
тўқиш фабрикаси” бино ва иншоотларини сотиболиш қиймати ва сотувчи
мулкига инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш эвазига “Nozima
Hayot Farm” МЧЖга сотилган ва томонлар ўртасида, яъни Давлат
активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
“Nozima Hayot Farm” МЧЖ ва Поп туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил 21
февралда тузилган 5-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 4.4-бандига кўра, “Харидор” ушбу
шартномада белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини
бажариш жадвалига мувофиқ объектда тикувчилик фабрикаси ташкил
этиш ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни назарда
тутувчи
инвестициявий
ва
ижтимоий
мажбуриятларни
ушбу
шартноманинг 2-иловасига ва тақдим этилган инвестиция киритиш
режаси (инвестиция дастури)га биноан бажариш, шартноманинг 3иловасига биноан сотиб олиш тўловларини амалга ошириш ҳамда
таъминлаш, 4.5. бандига кўра, инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятларни бажариш юкланиши билан ишлаб чиқариш (хизматлар
кўрсатиш) жараёнида инвестициялаш объектида ҳудуд, бинолар ва
иншоотлар кўринишидаги ишлаб чиқариш қувватларининг камида 80
фоизидан фойдаланишни таъминлаш, 4.6. бандига кўра, инвестициялаш
объектида 500 та иш ўринларини яратиш, 4.11. бандига кўра, сотувчи
ҳисобот давридан кейинги ойнинг биринчи санасидан кечиктирмасдан,
уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши тўғрисида, яратилган иш ўринлари
тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек инвестиция мажбуриятлари
бажарилиши комиссия томонидан бажарилган деб эътироф этилгандан ва
ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) бошланганлиги тўғрисидаги ойлик
ахборот ва чораклик ҳисоботни тақдим этиш, 5.1. бандига кўра, харидор
мазкур шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 40,0 млрд. Сўм миқдоридаги
инвестиция мажбуриятларини 5 ой муддат (2022 йил 25 июль кунга
қадар) ичида бажарилишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар даъво талабида, жавобгар томонидан инвестиция
мажбуриятларини бажарилиши тўғрисидаги ойлик ахборот, чораклик
ҳисобот ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини асос
қилиб келтирган.
Шунингдек, иш ҳужжатларига даъвогар томонидан давлат мулки
объектида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини бажарилиши
юзасидан, хусусан жавобгар томонидан шартномада белгиланган
инвестициявий
ва
ижтимоий
мажбуриятлар
лозим
даражада
бажарилмаганлиги ҳолатлари кузатилгани ҳақида 2022 йил 29 июнь, 2022
йил 6 октябрда расмийлаштирилган далолатномаларни илова қилган.
Шу жумладан, даъвогар жавобгарга шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмаганлиги сабабли шартномаларни бекор қилиниши
ҳақида 2022 йил 14 октябрда 01-11-18/3578-сонли шартномани бекор
қилиш ҳақидаги таклиф хати билан мурожаат қилиб, уларга 10 кунлик
муддатда муносабат билдиришни сўраган. Муносабат таклиф хатида
кўрсатилган муддатда билдирилмагач, даъвогар бу ҳақида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўрилганда
қуйидаги инвестиция мажбуриятлари бажарилганлиги аниқланди:
Хусусан, жавобгарнинг буюртмасига асосан “ZAMIN PLUS PROJECT”
масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш лойиҳа сметаси
ишлаб чиқилиб унда қурилиш объекти юзасидан шартнома бўйича
қурилишнинг бошланғич қиймати ҳисобланганлиги, қўшимча қиймат
солиғи билан ҳисобланганда умумий қурилиш ишлар қиймати
11 113 302 710 сўмга баҳоланганлигини, жавобгар томонидан ўз
мажбуриятига олган ишлар, яъни инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятларни бажариш юкланиши билан ишлаб чиқариш (хизматлар
кўрсатиш) жараёнида инвестициялаш объектида ҳудуд, бинолар ва
ишлаб
чиқариш
қувватларининг
фойдаланишга тайёрлаш ишлари, янгидан бино қурилш мавжуд бинони
реконструкция, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта
жиҳозлаш эвазига амалдаги қонунчиликда таъқиқланмаган фаолиятини
амалга ошириш мажбуриятини бажарганлиги ва бу билан ушбу ишларга
бозор қийматида 6 412 695 600 сўм сарфланганлигини, ушбу ишларни
баҳолаш мустақил баҳоловчи ташкилот “KONS INVENTAR BAHO”
масъулияти чекаланган жамияти томонидан баҳоланиб 2023 йил 8
февралда хулоса берилганлиги, маълум бўлди.
Шунингдек, 2023 йил учун жавобгар томонидан Тайёрланган
трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини
амалга ошириш тармоқ жадвали жавробгар ва Поп тумани ҳокими
А.Султанов, ҳоким ўринбосари Р.Онарбоевлар томонидан имзоланиб
тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига кўра, иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи
ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш,
тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бундан кўринадики, 2022 йил 21 февралда тузилган 5-сонли олдисотди шартномасига кўра “харидор” яъни, жавобгар томонидан 2022 йил
якуни бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилган. Ушбу ҳолатлар иш
хужжатлари асосида тасдиқланиши сабабли суд даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. «Давлат божи
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига илова сифатида Давлат
божи ставкаларининг миқдорлари тасдиқланиб, унга кўра иқтисодий
судларда хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш
вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши
назарда тутилган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича
жами 3 000 000 сўм давлат божи даъвогар зиммасига юкланиши лозим.
Бироқ, даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилингани боис ундирмаслик
лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг 2022 йил 21 февралда тузилган 5-сонли олди-сотди
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилсин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг 24 000 сўм почта харажатлари тўлаганлиги инобатга
олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида
кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р. Мухиддинов