Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2302/214 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Қултўраев Сарвар Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый MANZILA ABUBAKR хусусий корхонаси
Source ID 1045541 Claim ID 3120965 PDF Hash 1baafd21da92061a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 й ил 23 февраль 4-1901-2302/214-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Қултўраев раислигида, З.Казиеванинг котиблигида, банк вакили Ш.Хўжамқулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ў збекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгарлар “MANZILA ABUBAKR” хусусий корхонаси, “SURXON MELIOTA’MIR” масъулияти чекланган жамияти ва “SURXON CHORVA NASL” масъулияти чекланган жамияти нисбатан кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўй ича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуй идагиларни а н и қ л а д и: Ў збекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Агробанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MANZILA ABUBAKR” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 132000000 сўм асосий қарз, 90695000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 466000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни “SURXON MELIOTA’MIR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2014 й илда ишлаб чиқарилган ГБАСПГМАNTGS33/480 6X4BBS русумли т/в тури юк, дивигатель номери 51537990753806 кузов рақамсиз, шасси №NS276WZZ3EJ002293 ранги оқ, давлат рақами белгиси 75 150 ОААга, “SURXON CHORVA NASL” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2019 й илда ишлаб чиқарилган YUCHANG YCQC08 русумли, Т/В тури тиркама дивигатель рақамсиз кузов № СОМАСВАЛ шасси № LX9L81209KOXFJ020 ранги оқ, давлат рақам белгиси 75 424 IAA автотранспорт воситаларига қаратишни сўраган. Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарлар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Ў збекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни палата ва жавобгарлар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида банк вакили даъво аризасида келтирилганларни баён қилиб, даъво аризаси талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар 2023 й ил 23 февраль куни ҳолатига 2500000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 58685000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 73335000 сўм асосий қарздорлик мавжудлиги ҳақидаги банк маълумотномасини тақдим этиб, суддан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган банк вакилининг тушунтириш ва важларини эшитиб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуй идаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, банк ва жавобгар ўртасида 23.01.2020 й илда 05-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк жавобгарга шлока блок маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва цемент қадоқлаш асбоб-ускуналари сотиб олиш учун 440000000 сўм миқдорида, й иллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой га кредит маблағи ажратган. Кредитнинг қай тариш таъминоти сифатида “SURXON MELIOTA’MIR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2014 й илда ишлаб чиқарилган ГБАСПГМАNTGS33/480 6X4BBS русумли т/в тури юк, дивигатель номери 51537990753806 кузов рақамсиз, шасси №NS276WZZ3EJ002293 ранги оқ, давлат рақами белгиси 75 150 ОААга, “SURXON CHORVA NASL” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2019 й илда ишлаб чиқарилган YUCHANG YCQC08 русумли, Т/В тури тиркама дивигатель рақамсиз кузов № СОМАСВАЛ шасси № LX9L81209KOXFJ020 ранги оқ, давлат рақам белгиси 75 424 IAA автотранспорт воситалари гаровга қўй илган. Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўй ича кредит қарз ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва тартибда қай тармасдан шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Шундан сўнг, Ў збекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси банк манфаатида жавобгарларга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ў збекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўй иладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор ай би бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қай тариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қай тариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қай тариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қай таришни талаб қилишга ҳақли. Қай д этилганларга кўра, жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги сабабли банкнинг жавобгардан 132000000 сўм асосий қарз, 90695000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги ундириш талабининг 73335000 сўм асосий қарз, 58685000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги ундириш талаби асосли бўлганлиги сабабли қисман қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, банк жавобгардан 466000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.5-бандида жавобгар олинган кредитни мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизларни график бўй ича қай тариш мажбуриятини олган. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўй ича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қай тариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридагиларга асосан, банкнинг жавобгардан 466000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундириш талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куй илган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш й ўли билан амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг ай рим масалалари ҳақида”ги Ў збекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 й ил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жой лашган жой и кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Кредитнинг қай тариш таъминоти сифатида 05.02.2020 й илдаги гаров шартномасига асосан “SURXON MELIOTA’MIR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2014 й илда ишлаб чиқарилган ГБАСПГМАNTGS33/480 6X4BBS русумли т/в тури юк, дивигатель номери 51537990753806 кузов рақамсиз, шасси №NS276WZZ3EJ002293 ранги оқ, давлат рақами белгиси 75 150 ОААга, “SURXON CHORVA NASL” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2019 й илда ишлаб чиқарилган YUCHANG YCQC08 русумли, Т/В тури тиркама дивигатель рақамсиз кузов № СОМАСВАЛ шасси № LX9L81209KOXFJ020 ранги оқ, давлат рақам белгиси 75 424 IAA автотранспорт воситалари гаровга қўй илган. Банкнинг ундирувни гаров мулкларига қаратиш талаби ҳам асосли ва қаноатлантирилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ў збекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловаси 2-бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд банкнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан Республика бюджетига 4463220 сўм давлат божи, банк ҳисобига олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 236, 279, 281, 333, 735, 736, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 176, 180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, суд қ и л а д и: даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “MANZILA ABUBAKR” хусусий корхонасидан “Агробанк” АТБ фой дасига 73335000 сўм асосий қарз, 58685000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 466000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув “SURXON MELIOTA’MIR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2014 й илда ишлаб чиқарилган ГБАСПГМАNTGS33/480 6X4BBS русумли т/в тури юк, дивигатель номери 51537990753806 кузов рақамсиз, шасси №NS276WZZ3EJ002293 ранги оқ, давлат рақами белгиси 75 150 ОААга; “SURXON CHORVA NASL” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2019 й илда ишлаб чиқарилган YUCHANG YCQC08 русумли, Т/В тури тиркама дивигатель рақамсиз кузов № СОМАСВАЛ шасси № LX9L81209KOXFJ020 ранги оқ, давлат рақам белгиси 75 424 IAA автотранспорт воситаларига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “MANZILA ABUBAKR” хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 4463220 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой лик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Термиз туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья С.Б.Қултўраев