Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2209/494 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AVGA TRADING AG (Швейцария) Ответчик / Подсудимый TOSHKENT UNIVERMAGI акционерлик жамияти
Source ID 1028603 Claim ID 3135068 PDF Hash d712261763526bd1... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 63-моддаси нинг 63 law
онунинг 63-моддаси онунинг 63 law
онун 63-моддаси онун 63 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2209/494-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 23 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировинг котиблигида, даъвогар “AVGA Trading AG” компанияси (Швейцария) вакили Ш.Ишонходжаев (2022 йил 6 декабрдаги ишончнома асосида), жавобгар “Toshkent Univermagi” акциядорлик жамияти вакили ҳуқуқшунос В.Белоглазов (2022 йил 30 майдаги 27/23-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “AVGA Trading AG” компанияси (Швейцария)нинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилган ҳолда жавобгар “Toshkent Univermagi” акциядорлик жамиятига нисбатан мазкур жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил 7 сентябрдаги қарорининг кун тартибидаги 10-масала бўйича (Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш) қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “AVGA Trading AG” компанияси томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш билан бира Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “AVGA Trading AG” компанияси (Швейцария) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилган ҳолда, жавобгар “Toshkent Univermagi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки АЖ деб юритилади)га нисбатан Тошкент шаҳар судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, мазкур жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил 7 сентябрдаги қарорининг кун тартибидаги 10-масала бўйича (Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш) қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан АЖ Кузатув кенгашининг раиси Х.Н.Абдуллаев ҳамда унинг аъзолари бўлган Р.К.Абдуллина, Н.Р.Азамкулов, Ш.Ш.Исмоилов, Б.А.Мелибоев, Ш.Д.Саттаров, В.З.Ходжаева, О.А.Умаров ишда иштирок этиш учун жавобгар сифатида ишга жалб қилинган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар Олий судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар АЖнинг 13,7 фоиз акциядори эканлиги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 63-моддасига асосланган ҳолда АЖ кузатув кенгаши таркибига учта номзод киритганлиги, бироқ АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 7 сентябрдаги йиғилишида АЖ акциядорларининг умумий йиғилишига ушбу номзодлар киритилмаслик ҳақида қарор қабул қилинганлиги, АЖ Кузатув кенгаши Қонунинг 63-моддасида белгиланган муддатда берилган таклифларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилмаганлиги, даъвогарнинг мурожатидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан АЖга қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилганлиги, АЖ томонидан қонунбузилишига йўл қўйилганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланган бўлса-да, биринчи инстанция суди нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, шунингдек суднинг низолашилаётган қарор АЖ акциядорлари умумий йиғилишида тасдиқланганлиги, ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалани кўришга тўсқинлик қилиши тўғрисидаги фикри ҳам нотўғри эканлиги, умумий йиғилиш қарори Кузатув кенгашининг қарорини тасдиқлаш ваколатига эга эмаслиги, умумий йиғилиш Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласини кўриш ваколатига эга эканлиги, низолашилаётган қарор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги, шунингдек, қарор қабул қилинганига икки йилдан ортиқ муддат ўтганлиги сабабли ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш аҳамиятга эга эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ҳам асоссиз эканлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган АЖ вакили вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, Кузатув кенгашига номзодлар тақдим этганида Қонуда ва АЖ Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом талабларига риоя қилинмаганлиги ва унга (даъвогарга) қарор қабул қилинган кундан бошлаб, икки кундан сўнг, тегишли жавоб юборилганлиги тўғрисида важлар келтириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Абдуллаев Х.Н., Абдуллина Р.К., Абдуюсупов Х.А., Азамкулов Н.Г., Исмоилов Ш.Ш., Мелибоев Б.А., Саттаров Ш.Д., Ходжаева В.З., Умаров О.А. суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар ҳамда АЖ вакилининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар АЖ устав фондининг 13,7 фоиз акциясига эга. Қонун 63-моддасининг биринчи қисмига асосан, жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли. Даъвогар 2020 йил 20 январдаги 3-сонли хат билан АЖга мурожаат қилиб, АЖ акциядорларининг умумий йиғилишига 4 та масалани киритишни, шунингдек, А.В.Голенко, Д.А.Алдаберган ва Ш.С.Ишанходжаевнинг номзодларини АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига таклиф қилган. АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 7 сентябрдаги қароридан кўчирмага кўра, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича 9 нафар номзод Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш бўйича акциядорлар умумий йиғилишига тавсия этиш бўйича қарор қабул қилинган (10-масала бўйича). Даъвогар кўрсатган 3 (уч) нафар номзодни эса Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар рўйхатига киритиш рад этилган. Бу масала йиғилишдаги 10-масалани қарор қабул қилинишдан олдин муҳокама этилган ва баённомада кўрсатиб ўтилган. Қонун 63-моддасининг бешинчи қисмига кўра, жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса; акциядорлар (акциядор) жамиятнинг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса; ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса; таклифлар ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса. Даъвогарнинг даъво аризасида АЖ Қонуннинг ушбу нормасига риоя этмаганлиги ва унинг таклифини тегишли муддатда кўриб чиқмаганлиги, номзодларни киритиш эса, асоссиз рад этилганлиги тўғрисидаги важлар келтирилган. Биринчи инстанция суди Кузатув кенгашида кўриб чиқилган 10-масала, яъни Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг 2020 йил 30 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб, унга кўра АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар бир йил муддатга, кейинги акциядорлар умумий йиғилишига қадар АЖнинг Кузатув кенгаши аъзолигига сайланганлиги, ушбу ҳолатда ҳақиқий эмас деб топиш сўралган масала бўйича АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг 2020 йил 30 сентябрдаги қарори мавжуд бўлиб, ушбу қарор ҳозирда ўз кучида эканлиги, низоли, яъни АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг 2020 йил 30 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб, мазкур ҳолатда АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 7 сентябрдаги қарорининг кун тартибидаги 10-масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш қисмини ҳақиқий эмас деб топилиши ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмаслиги, бундан ташқари, АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг 2020 йил 30 сентябрдаги қарори билан АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар бир йил муддатга, кейинги акциядорлар умумий йиғилишига қадар АЖнинг Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган бўлиб, орадан икки йил ўтиб кетганлиги сабабли мазкур даъво талаби ўз аҳамиятини йўқотганлиги тўғрисидаги асослар билан даъвони қаноалантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келиша олмайди. Чунки, АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг 2020 йил 30 сентябрдаги қарори билан Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар бир йил муддатга, кейинги акциядорлар умумий йиғилишига қадар АЖнинг Кузатув кенгаши аъзолигига сайланганлиги, ушбу қарор ҳозирда ўз кучида эканлиги, даъвогарни кузатув кенгаши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, биринчи инстанция суди Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш қисмини ҳақиқий эмас деб топилиши ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмаслиги, кузатув кенгаши аъзолари кейинги акциядорлар умумий йиғилишига қадар АЖнинг Кузатув кенгаши аъзолигига сайланганлиги ва орадан икки йил ўтиб кетганлиги сабабли мазкур даъво талаби ўз аҳамиятини йўқотганлиги тўғрисидаги ўз хулосаларини моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантириб бермаган. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ва нотўғри қўлланилган. Шунинг учун судлов ҳайъати ҳал қтилув қарорини бекор қилишни лозим топади. Шу билан бирга судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим деб ҳисоблайди. Даъвогарнинг даъво талабида 2020 йил 7 сентябрдаги қарорининг кун тартибидаги 10-масала бўйича (Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш) қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ҳақиқий эмас деб топиш сўралган Кузатув кенгаши йиғилишида 10-масала бўйича 9 (тўққиз) та (исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда) номзодни АЖ кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш бўйича рўйхатга киритиш ва қарор қабул қилиш учун акциядорлар умумий йиғилишига тавсия бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур ҳолатда қарорнинг ушбу қисми даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмайди. Чунки, қарорнинг айнан ушбу банди билан даъвогар томонидан тақдим этилган номзодларни Кузатув кенгаши номзодлигига тавсия қилиш рад этилмаган. Суд эса даъвогарнинг даъво талабидан четга чиқа олмайди. ИПК 278-моддасининг 2-бандидида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Шунинг учун судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “AVGA Trading AG” компаниясининг апелляция шикояти қисман қаноатлантрилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “AVGA Trading AG” компаниясининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва унинг устидан кассация шикояти бериш мумкин. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев Р.Сагатов