Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/122 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый "MODERNA CEMENT INDUSTRIES" МЧЖ қўшма корхонаси
Source ID 1045494 Claim ID 3110298 PDF Hash ff2fe79a0ab5eaae... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 февраль 4-1104-2302/122-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар АТИБ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси жавобгарлар "ХХХХ" МЧЖ қўшма корхонаси "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 651 213,93 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Тўраев (2023 йил 10 январдаги 017/001-сонли ишончнома асосида), жавобгарлар вакили А.Пардаев (2023 йил 13 февралдаги СИ 1-сонли ишончномалар асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар АТИБ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар "ХХХХ" МЧЖ қўшма корхонаси "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 651 213,93 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгарлар вакили даъво талаблари юзасидан эътироз билдирмасдан қарздорликни бартараф этиш учун муддат беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакили кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТИБ "Хххх" (кейинги ўринларда Банк) ва "ХХХХ" МЧЖ қўшма корхонаси (кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 2 октябрь куни молиялаштиришдан кейинги хорижий валютада аккредетив очиш ва унга хизмат кўрсатиш учун 10-сонли шартнома тузилиб, шартномага асосан Қарз олувчининг аризасига асосан Банк кейинчалик молиялаштириш шарти билан 13 091 292 АҚШ доллари миқдорида аккредетив очиб, гаров кўринишидаги таъминот билан импорт шартномаси бўйича ҳисобкитоблар амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиши белгиланган. Қарз олувчи цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси II-босқич доирасида ускуналар сотиб олиш учун хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 36 ой муддатга йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан 21 818 820 АҚШ доллари миқдорида кейинги савдони молиялаштириш учун қопланмаган. Бироқ жавобгар томонидан график бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарздорлигини тўлашлигини билдириб, талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво ариза билан мурожжат қилиб, кредитни муддатидан олдин гаров мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. 2020 йил 2 октябрда 1-сонли кафиллик шартномасига асосан "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси 33 000 000 000 сўм миқдоридаги кафиллиги бўйича уч тарафлама шартнома расмийлаштирилган. Кафиллик шартномасининг 2.2-бандига кўра Банк олдида қарз олувчи сифатида тўлиқ хажмда жавоб бериш, шу жумладан қарзларни ва неустойкаларни тўлаш, қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда қарз олувчини мажбуриятини бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаслиги туфайли Банк кўрган бошқа зарарларни тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан ўзаро тузилган шартнома шартлари жиддий равишда бузилган ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Суд жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, 651 213,93 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини жавобгарлар "ХХХХ" МЧЖ қўшма корхонаси "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан солидар тартибда ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар томонидан ўзаро тузилган шартнома шартлари жиддий равишда бузилган ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни, асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизни гаров мулки ҳисобидан ундиришни ва ушбу даъво талаби юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий интернет саҳифасидан олинган маълумотдан кўринишича, даъво ариза топширилган вақт, яъни 2023 йил 16 январь ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан давлат курси 11.317,12 сўмни ташкил қилган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг даъво талаби (651 213,93 х 11.317,12) = 147 397 323, 83 сўмдан иборат. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 17моддаси саккизинчи қисмига кўра, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176180-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгарлар "ХХХХ" МЧЖ қўшма корхонаси "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 651 213,93 АҚШ доллари ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгарлар "ХХХХ" МЧЖ қўшма корхонаси "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 147 397 323, 83 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов