Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/959 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Барно хусусий фирмаси Ответчик / Подсудимый KARMANA TUMAN IRRIGATSIYA BO`LIMI
Source ID 1047432 Claim ID 3152788 PDF Hash 1f4839420f798b1b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 703-моддаси нинг 703 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 февраль 4-2101-2302/959-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси даъвогар “Х” фирмаси манфаатини кўзлаб, жавобгар ХХХХга нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Х” фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “ХХХХга (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади) нисбатан кўрсатилган хизматлар учун 5.850.000 сўм асосий қарз ва 2.925.000 сўм пеня ундиришни сўраб мурожаат қилган. Суднинг ажрими билан ишга Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 14.01.2022 йилда 5-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шартномага мувофиқ, даъвогар жавобгар томонидан етказиб берилган қурилиш чиқиндиларини қабул қилиш, омборлаш ва фойдаланиш хизматини кўрсатиши, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жами 5.850.000 сўмлик хизмат кўрсатилган ҳамда бу ҳақда ҳисоб фактура расмийлаштирилган. хизматлар кўрсатиладиган хизматлар учун 100 фоиз олдиндан тўловлар 5 банк куни ичида тўловлар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 5.850.000 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан, шартнома, ҳисоб-фактура, таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли, суд 5.850.000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар 2.925.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бандига кўра, буюртмачи бажарувчига кўрсатилган хизмат учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганда кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ, кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асоссиз. Чунки, даъвогар шартноманинг 7-бандига асосан юборилган талабномада пеняни ундириш кўрсатилмаган. Шунингдек, ғазначилик бошқармасининг маълумотига кўра, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка хисобланади. Бироқ, даъвогарнинг пеня ундириш талаби шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги даъвогарнинг пеня ундириш талабини рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд ҳаражатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда ундиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражатлари ва республика бюджетитга жавобгардан 199.800 сўм, даъвогардан 100.200 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХХдан даъвогар “Х” фирмаси фойдасига 5.850.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ХХХХдан 199.800 сўм, даъвогар “Х” фирмасидан 100.200 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Б.Джумаев