Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-1901/259 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Темур-Малик масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029241 Claim ID 3142073 PDF Hash 9d582159177222df... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 70-моддаси кодекси 70 code_article
олат ИПК 327-моддасининг 4-қисми олат ИПК 327 4 law
ИПКнинг 328-моддаси ИПКнинг 328 law
бундан ушбу Кодекс 327-моддаси бундан ушбу Кодекс 327 code_article
ИПКнинг 327-моддаси ИПКнинг 327 law
ИПК 329-моддаси ИПК 329 law
бешинчидан ИПКнинг 331-моддаси бешинчидан ИПК 331 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
нинг 327-моддаси нинг 327 law
ИПК 328-моддаси ИПК 328 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-1901/259-сонли иқтисодий иш Апелляция инстанциясида кўрган судья – Т.Абдраманов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 23 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Навоий вилоят судининг ходими Ж.Икромов, аризачи вакили – И.Каландаров (2023 йил 11 январдаги 10-03525-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Б.Умиров (2023 йил 11 январдаги 250-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “TEMUR MALIK” масъулияти чекланган жамиятидан (ҳозирда “STRONG BUILDING” масъулияти чекланган жамияти) 5 208 677 300 сўм қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Навоий вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш ҳақидаги Навоий вилоят судининг 2023 йил 26 январдаги ажрими устидан даъвогар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён мантда аризачи деб юритилади) “TEMUR MALIK” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 70-моддасининг талабларидан келиб чиққан ҳолда солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи уни тақдим этишнинг белгиланган муддатда тугаганидан кейин тақдим этилмаганлиги сабабли жамиятга нисбатан қўшимча ҳисобланган 4 278 367 900 сўм қўшилган қиймат солиғи ва 930 309 400 сўм давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, жами 5 208 677 300 сўм қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини жамиятдан ундиришни сўраган. Навоий вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, жавобгардан жами 5 208 677 300 сўм қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси ундирилган. Бухоро вилоят иқтисодий суди апелляция инстанцияси судининг 2019 йил 17 майдаги қарори билан суднинг 2019 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 25 июндаги ажрими билан жавобгарнинг назорат шикоятини судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилган. Навоий вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 22 ноябрдаги ажрими билан суднинг 2019 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарорини янги ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар 2022 йил 23 декабрда судга ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Аризада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Тошкент шаҳар Яшнобод бўлимининг қўзғатилган жиноят иши юзасидан 2020 йил 10 октябрда ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарорига асосан жавобгарнинг 2015 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган даврдаги фаолияти юзасидан солиқ аудити ўтказилиб, солиқ аудити натижалари бўйича 2020 йил 23 декабрда далолатнома тузилганлиги ва 2021 йил 7 январда қарор қабул қилинганлиги, қарорга кўра солиқ қарздорлиги устама ва жарималар билан бирга 6 397 033 100 сўмни ташкил қилганлиги, Кармана туманлараро иқтисодий суди томонидан 2019 йил 15 мартда 4-2101-1901/259-сонли, 2019 йил 24 майда 4-2101-1802/4967-сонли ва 2019 йил 5 июлда 4-2101-1903/1543-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари билан 18 240 179 430 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш белгиланганлигини кўрсатган. Навоий вилоят судининг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан Навоий вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 15 мартдаги қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Иш юзасидан чиқарилган 2023 йил 26 январдаги ажримидан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш ва ишни қайта кўриш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчидан, жавобгарнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш ва ишни қайта кўриш ҳақидаги аризаси асоссиз равишда иш юритишга қабул қилинганлиги, ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш тўғрисидаги илтимоснома ҳам асослантирилмаганлиги, аризада келтирилишича, жамият 2018 йил ҳолати бўйича 2022 йил май ойида хабардор бўлганлигини важ қилиб келтирганлиги, бироқ даъвогар томонидан ўтказилган камерал солиқ текширувларидан жамият 2019 йилда хабардор бўлганлиги ва суднинг ҳал қилув қарорлари билан жамиятнинг шахсий ҳисоб рақамларига қўшилган қиймат солиғи, ижтимоий солиқ, мажбурий суғурта бадали ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ундириладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар киритилганлиги, жамият 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрига кўчиб кетган бўлиб, жамият кўчишида шахсий ҳисоб рақамларига киритилган солиқ суммалари билан кўчиб кетганлиги, жамиятнинг 2015-2019 йиллардаги фаолияти юзасидан Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳужжатли тафтиш ўтказилган бўлиб, ҳужжатли тафтиш натижаси бўйича расмийлаштириладиган кўриб чиқиш баённомаси тузилган вақтда жамият раҳбарлари шахсан иштирок этганлиги ва солиқ аудити қарори жамият вакиллари томонидан қабул қилиб олинганлиги, юқоридаги ҳолатлар жамиятнинг камерал солиқ текширувлари натижалари ва Навоий вилоят судининг ҳал қилув қароридан хабардор бўлмаганлигини мутлақо инкор этиши, иккинчидан, суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этиши мумкинлиги, агар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантиришни рад этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилганлиги, суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги, бу ҳолат иқтисодий суд томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 7-бандида бошқа иш бўйича иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганлиги иқтисодий суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши мумкинлиги, башарти агар бекор қилинган ҳужжат иқтисодий суднинг қайта кўриб чиқилаётган ҳужжатига ҳақиқатан ҳам асос қилиб олинган бўлишлиги, жавобгарнинг фаолиятига доир ҳеч бир орган ҳужжати бекор қилинмаганлиги, жавобгар томонидан суд мажлиси вақтида Яшнобод туман прокуратурасининг 2020 йил 30 декабрдаги жиноят ишининг бир қисмини тугатиш ҳақидаги қарори ва жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2021 йил 21 январдаги ажрими тақдим қилиниб, янги очилган ҳолатга асос қилиб кўрсатилганлиги, бироқ Тошкент шаҳар Яшнобод туман прокуратурасининг 2020 йил 30 декабрдаги жиноят ишининг бир қисмини тугатиш ҳақидаги қарори, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорида келтирилган ҳолатлар аниқланмаганлиги сабабли тугатилган бўлиб, мазкур ҳолат ИПК 327-моддасининг 4-қисмига тўғри келмаслиги, учинчидан, ИПКнинг 328-моддасида янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза бериш тартиби ва муддатлари белгилаб ўтилганлиги, мазкур модданинг биринчи қисмига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилиши, шунингдек, юқоридаги модда талабларига кўра суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач, берилган аризалар кўриб чиқилмаслиги, бундан ушбу Кодекс 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно эканлиги, бироқ ИПКнинг 327-моддасининг 2-4-бандларида келтирилган асослар мазкур иқтисодий иш ҳолатларида мавжуд эмаслиги, тўртинчидан, ИПК 329-моддасининг иккинчи қисмининг 4-бандида аризанинг 4 шакли ва мазмунида аризачининг ҳужжатларига ҳавола қилинган фикри бўйича суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган янги очилган ҳолатлар кўрсатилган бўлиши лозимлиги белгиланган бўлиб, жавобгар томонидан судга киритилган аризада иш бўйича янги очилган ҳолатлар аслида мавжуд бўлмаганлиги сабабли етарлича асослантириб берилмаганлиги, бешинчидан ИПКнинг 331-моддаси талабларига кўра, жавобгар томонидан судга киритилган ариза ушбу Кодекснинг 328 ва 329-моддаларида белгиланган қоидалар бузилганлиги сабабли ариза қайтарилиши лозим бўлганлиги, олинчидан, 2023 йил 17 январдаги суд мажлисида даъвогар томонидан илтимоснома киритилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасига нисбатан даъво муддатини қўллаган ҳолда, ИПК 110-моддасининг биринчи бандига асосан ариза бўйича иш юритишни тугатиш сўралганлиги, бироқ, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича илтимоснома муҳокама қилинмасдан қолдирилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида аризачи вакили апелляция шикоятидаги важларни такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ажримини бекор қилиб, жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини иш юритишдан тугатишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, Навоий вилоят судининг 2023 йил 26 январдаги ажримини бекор қилишни, жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 327-моддасига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди, бундан ушбу Кодекс 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно. Иш ҳужжатларига кўра, Бухоро вилоят иқтисодий суди апелляция инстанцияси судининг 2019 йил 17 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган бўлса-да, жавобгар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан судга 2022 йил 23 декабрда мурожаат қилган. Яъни, орадан уч йилдан ортиқ вақт ўтгандан сўнг, жавобгар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. ИПК 328-моддасининг учинчи қисмига биноан ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати, ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, суд томонидан тикланиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси суднинг қарори қонуний кучга кирган эътиборан уч йил ўтгандан сўнг берилган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан, аризани қаноатлантиришни ҳақида нотўғри хулосага келган. Шу боис, судлов ҳайъати Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажримини бекор қилишни, жавобгарнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги 2022 йил 23 декабрдаги аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 278, 279, 327, 328, 332-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажрими бекор қилинсин. “STRONG BUILDING” масъулияти чекланган жамиятининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги 2022 йил 23 декабрдаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов Р. Сагатов