← Назад
Решение #649340 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| олда ЙПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 4 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкент вилояти,
Тошкентская область, Куиичирчикскии раион, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Қуиичирчиқ тумани, "Дустлик-1 МФЙ" Мустақиллик кучаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202
56 08.
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 23 февраль *****-сонли иш
Қуиичирчиқ туманлараро иқтисодии суди раиси ***** раислигида,
судъя ердамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар
«*****» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари
буиича операцияларни 10 кундан куп муддатга тухтатиб туриш
туғрисидаги аризани иш ҳужжатлари билан очиқ, суд мажлисида куриб
чиқиб, қуиидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
***** (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда "Жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Мазкур ариза суднинг 2023 йил 13 февралдаги аризани иш юритишга
қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги
ажримига асосан иш юритишга қабул қилиниб, *****-сонли иш қўзғатилиб,
мазмунан кўриб чиқиш учун 2023 йил 23 февраль кунига соат
11:30 га Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносига очиқ, суд
муҳокамасига тайинланган.
Суд мажлисининг вақти ва жоии туғрисида тегишли тартибда аризачи
хабардор қилинган булса-да, суд мажлисида асоссиз иштирок этмасдан,
ишни иштирокисиз куриб чиқиш юзасидан илтимоснома билан мурожаат
қилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Йқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддаси биринчи қисмининг қисмнинг 6-бандига кўра, аризачи
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса суд (даъво) аризани кўрмасдан қолдирилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли
қарорининг 31-банди 2-қисмида агар аризачи биринчи суд мажлисига
келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган
бўлса, у ҳолда ЙПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан
қолдирилиши юзасидан тушунтириш берилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикаси Йқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
6-бандларига асосан аризани кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон
Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона
органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида
юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи
тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Йқтисодий процессуал кодексининг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Йқтисодий
процессуал
Кодексининг
118-моддасига асосан судхаражатларини ундирувсиз қолдиришни инобатга
олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Йқтисодий процессуал кодексининг 4, 107моддаси 1-қисми 6-бандлари, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи *****нинг жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Далат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья:
*****