← Назад
Решение #649482 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2201/2511-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи
судья Х.Равшанов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья И.Юсупов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 23 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “AS-TOYTEPA SAVDO-SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятининг “AUTO-PLANET” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори устидан берилган “AUTOPLANET” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“AS-TO'YTEPA SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Auto-Planet”
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 193 725 000 сўм асосий қарз, 1 173 420 сўм пеня, ўз вақтида
суғурта полисини тақдим қилмаганлиги сабабли 36 900 000 сўм жарима
ва суд харажатларини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган
2021 йилда ишлаб чиқарилган “Malibu-2” русумли автотранспорт
воситасига қаратишни сўраган.
Даъвогарнинг даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 16 декабрда тузилган 3-407-2021-05903АЕ-сонли буюртма
асосида “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган
автомобилни етказиб бериш учун шартнома (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади) тузилганлиги, шартнома шартларига кўра,
“диллер” -“AS-TО'YTEPA SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
томонидан “сотиб олувчи”-“Auto-Planet” масъулияти чекланган
жамиятига умумий қиймати 369 000 000 сўмлик “Malibu-2
MALBDB2TL(LTZ) UVB” русумли 2021 йилда ишлаб чиқарилган
автотранспорт воситасини шартлашилган муддат ва тўлов жадвали
асосида етказиб берилганлиги, автотранспорт воситаси жавобгар
томонидан тегишли ишончнома ва топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида қабул қилиб олинганлиги, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли
193 725 000 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан
ўз вақтида суғурта полиси тақдим қилинмаганлиги ҳақида важлар
билдирилган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган 2022 йил 21 сентябрдаги
151-1/22 сонли талабномаси жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
ижро қилинмаган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилган,
жавобгардан даъвогар фойдасига 193 725 000 сўм қарз, 1 173 420 сўм
пеня, ўз вақтида суғурта полисини тақдим қилмаганлиги учун
36 900 000 сўм жарима, 2 317 985 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилган, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш
рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори
билан 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг
апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг
жавобгардан 36 900 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакилларининг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида
даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган
важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 16 декабрда буюртма
асосида автотранспорт воситасини етказиб бериш тўғрисида шартнома
(бундан буён шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга “Malibu-2
MALBDB2TL(LTZ) UVB” русумли 2021 йилда ишлаб чиқарилган
автотранспорт воситасини етказиб берган, жавобгар эса шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда автотранспорт воситаси учун тўловни
тўлиқ амалга оширмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 193 725 000 сўмни ташкил
этган.
Шартноманинг 5.5-бандига кўра, харидор ушбу шартномада назарда
тутилган тўлов шартларини бузган тақдирда, дилерга кечиктирилган
ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,01 фоизи миқдорида пеня тўлаш мажбуриятини олган.
Бундан ташқари, ушбу шартноманинг 5.7. бандига кўра, агар харидор
молиявий хавфлардан суғурталаш полисини, гаровга қўйилган молмулкни суғурталаш бўйича суғурта полисини ўз вақтида тақдим
қилмаган тақдирда ҳамда дилерга сотиб олинган товарни ўз вақтида
гаровни расмийлаштирмаган тақдирда сотиб олинган автомобил
нархининг 10 фоиз миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги
яъни тўлов графигига риоя қилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида
низо вужудга келган.
Жавобгар даъвогарга автотранспорт воситаси учун тўловни
кечиктирганлиги ва молиявий хавфлардан суғурталаш полисини,
гаровга қўйилган мол-мулкни суғурталаш бўйича суғурта полисини
ўз вақтида тақдим этмаганлиги ҳолатлари иш ҳужжатлари билан тўлиқ
ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 3-бандида, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг
бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш
назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар
фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари билан
келишиб бўлмайди, чунки даъвогарнинг даъво аризасида тўлов
кечиктирилганлиги учун пеня, суғурта полисини ўз вақтида тақдим
этмаганлиги учун эса жарима ундириш талаби билдирилган, яъни
даъвогарнинг даъво аризасида айнан битта мажбуриятнинг бузилиши
учун ҳам жарима, ҳам пеня қўллаш сўралмаган.
Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига
риоя қилган ҳолда даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш
тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Судлар
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг 326-моддаси қўлланилмаганлиги, неустойка миқдорини
камайтирилмаганлиги моддий ва процессуал хуқуқ нормаларини бузиш
ҳисобланмайди.
Демак, суд қарорларини бекор қилиш ва ўзгартириш учун асослар
мавжуд эмас.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб,
мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори устидан берилган
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган суд харажатларини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301 ва
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори ўзгаришсиз,
“AUTO-PLANET” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев