← Назад
Решение #649486 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКннг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья C.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
Ҳ.Турсунов ва М.Бозоровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Т.Усмоновнинг котиблигида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг апелляция шикоятини, даъвогар
банк вакиллари Л.Хўжақулов, Б.Ўтаев (ишончнома асосида) ва жавобгардан
жамият раҳбари И.Бобоновлар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биносида
очиқ суд мажлисида ВКА орқали (Сирдарё вилоят суди кўмаклашувида) кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси «Асака банк» АЖ манфаатини кўзлаб, судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, «Универсал тараққиёт текстиль» масъулияти чекланган
жамиятидан 550 661 788,41 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 21 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар банк
фойдасига 1 039 327 413 сўм асосий қарз, 32 489 415 сўм пеня ундириш
белгиланганлиги ва ундирув гаров мулкига қаратиш белгиланганлиги, мазкур
ҳал қилув қарори бўйича ундириш белгиланган 1 041 327 413 сўм асосий қарз
09.03.2022 йилдан 28.08.2022 йилга қадар бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўлов
амалга оширилганлиги натижасида 2022 йил 7 октябрь ҳолатига жами
550 661 788,41 сўм пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият раҳбари апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ҳозирда банк олдидаги барча қарзлар
тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилдиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида
муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва
апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси АТ “Асака” банк манфаатини кўзлаб,
«Универсал тараққиёт текстиль» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, даъво аризаси билан мурожаат этиб,
1 039 967 450,63 сўм асосий қарз, 108 298 050,95 сўм пеня ундиришни
сўраган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 21 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
“Асакабанк” АЖ фойдасига 1 039 967 450 сўм асосий қарз, 32 489 415 сўм пеня
ва 21 600 сўм почта ҳаражати ундириш белгиланган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг мазкур ҳал қилув қарори
бўйича 2022 йил 23 майда чиқарилган ижро варақаси ижро қилиш учун
Мажбурий ижро бюроси бўлимига топширилган, ижро органи томонидан
ижро ҳужжатида ундириш белгиланган сумма инкассо топшириқномалари
орқали 28.08.2022 йилга қадар бўлган даврда ечиб олиниб, ижро
ҳужжатининг ижроси таъминланган.
Тарафлар иштирокида тузилган 2016 йил 5 январдаги шартноманинг
5.2-бандида ушбу қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаганлиги ҳар бир
кечиккан кун учун қарз миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида бироқ шартнома
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорида пеня ҳисобланиши белгиланган.
Шу сабабли банк «Универсал тараққиёт текстиль» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қарздорлик тўлови 173 кунга кечикканлиги сабабли
550.661.788 сўм пеня ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат
этган.
Биринчи босқич суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
эртачи хулосага келган.
Тарафлар иштирокида тузилган 2016 йил 5 январдаги шартноманинг
5.2-бандида ушбу қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаганлиги ҳар бир
кечиккан кун учун қарз миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида бироқ шартнома
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорида пеня ҳисобланиши белгиланган.
Ваҳоланки, жавобгар қарз суммасини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган тақдирда ҳар бир кечиккан кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 21 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан жавобгардан “Асакабанк” АЖ фойдасига 1 039 967 450 сўм асосий
қарз, 32 489 415 сўм пеня жавобгар томонидан 173 кунга кечиккан ҳолда тўлаб
берилган.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида
очиб бериши лозимлиги қайд этилган.
ИПКннг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, АТ
“Асака банк” фойдасига «Универсал тараққиёт текстил» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 82.599.269 сўм пеня ва 48.000 сўм почта ҳаражати
ундиришни, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
жавобгардан биринчи босқич суди учун 11.013.235 сўм, апелляция инстанцияси
учун 5.506.618 сўм Республика бюджетига давлат божи ундиришни, шунингдек
75.000 сўм ВКА ҳаражатларини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68,118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогарнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
4
АТ “Асака банк” фойдасига «Универсал тараққиёт текстил» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 82.599.269 сўм пеня ва 48.000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
«Универсал тараққиёт текстил» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига жами 16.519.853 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм суд ҳаражатлари
ундирилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни устидан
Олий судга кассация шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик этувчи
М.Астанов
Судьялар
Ҳ.Турсунов
М.Бозоров