← Назад
Решение #649488 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 210 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани,
"Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 23 февраль
*****-сонли иш
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг
қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан
аризачи ***** ишончли вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
***** (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
"Қарздор" деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз
деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ***** ишончли вакили *****
аризадаги важларни қўллаб-қувватлаб, қарздор "*****" масъулияти чекланган
жамиятининг
2023 йил 08 февраль ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар
олдида 4.062.212.082 сўм қарздорлиги мавжудлигини, жамият асосий фаолият
тури қишлоқ хўжалик хом ашѐси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашѐси ва
айрим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолиятидан иборат
бўлганлиги, қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжтлари ижро
ҳаракатлари самарасиз якунланганлигини билдириб, жамиятни тиклаш имкони
йўқлигини инобатга олиб, тўловга қобилятсиз деб топишни сўради.
Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини
билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси
3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун
ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти 2020
йил 29 апрелда 839587-сон билан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, солиқ органи
томонидан тўловчи сифатида 307320174-сонли (СТИР) рақам берилган.
"*****" масъулияти чекланган жамиятининг Низом ҳужжатларига асосан
жамиятнинг устав фонди 2.023.618.900 сўмни ташкил этиб, ИФУТ коди 46110
бўлиб, асосий фаолият тури қишлоқ хўжалик хом ашѐси, тирик ҳайвонлар,
тўқимачилик хом ашѐси ва айрим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича
агентлар фаолиятидан иборат бўлган.
Қарздор раҳбари сифатида ***** ишлаб келган.
Тадбиркорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ, Дўстобод шаҳри, Янги тонг кўчаси, 3-уй манзили кўрсатилган.
Қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки
ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини
ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд
ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз
якунланган.
***** томонидан берилган маълумотномага асосан "*****" масъулияти
чекланган жамиятининг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2023 йил 08 февраль
ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 4.062.212.082 сўм
кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмаслиги белгиланган.
Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва (ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга
қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ѐки) тўловлар мажбурияти
юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари
деб эътироф этилади.
Суд, "*****" масъулияти чекланган жамияти фаолият юритмаѐтганлиги,
кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган
бўлишига қарамасдан бажарилмаѐтганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини
инобатга олиб, "*****" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиб,
тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб, суд
Қарздор "*****" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин
ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 900.000 сўм давлат божи, ***** фойдасига 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
"*****" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эълон қилинган
пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга
шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги
ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш
тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан
мурожаат қилишга ҳақлидир.
Судья:
*****