← Назад
Решение #649501 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар даъвогар судга ИПК | 157 | — | law | |
| нинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 февраль 4-2101-2301/465-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида,
ХХХХХХХХХХнинг даъвогар ХХХХХХХХХХ манфаатини кўзлаб, жавобгар
“ХХХХХХХХХХ” ХКдан 3.815.408 сўм асосий қарз ва 1.907.704 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
даъвогар
вакили
Р.Холмуродов
(2023
йил
20 январдаги 01/58-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
а н и қ л а д и:
ХХХХХХХХХХ даъвогар ХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар “ХХХХХХХХХХ” хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўз шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажармаётганлигини кўрсатиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 3.815.408 сўм асосий қарз ва 1.907.704
сўм пеня ундиришни ҳамда ишни Савдо-саноат палатаси вакиллари
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ХХХХХХХХХХ жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган учинчи шахс ва жавобгар вакиллари суд мажлисида
иштирок этишмади. Бироқ, ХХХХХХХХХХ судга маълумот тақдим этиб,
унда тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини маълум қилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни учинчи шахс ва
жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб ҳал қилишни лозим топади.
Суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар судга
ИПКнинг 157-моддасига асосан даъво талаби миқдорини ўзгартириш
тўғрисида ариза тақдим этиб, ундириш сўралган 3.815.408 сўм асосий
қарз суммасини 2.626.688 сўмга, 1.907.704 сўм пеня суммасини
1.313.344 сўмга камайтирган ҳолда ўзгартиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан мазкур ариза иш
юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини камайтириш ҳақидаги аризани
инобатга олган ҳолда қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок
этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
9 мартдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “ХХХ”ги Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари асосида
даъвогар (ижарага берувчи), жавобгар (ижарачи) ўртасида ХХХХ (бундан
буён матнда ХХХ деб юритилади)да жойлашган (ХХХ), умумий майдони
ХХХ Га бўлган ер участкасини инвестиция мажбуриятларини қабул
қилиш шарти билан “ХХХ (ҳар хил турдаги темир бетон маҳсулотлари)”
ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш мақсадида 1ХХ0 йил
муддатга ХХ ҳудудидаги ер участкаси (бундан буён матнда объект деб
юритилади)ни узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисида ХХХ йил 14
июнда ХХХ-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини олади.
ФК 537-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкалари, ер
ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий
объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар,
иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш
жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа
ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши
мумкин.
Тарафлар ўртасида ер участкасини ижарага бериш тўғрисида
тузилган шартнома 10 йил муддатга тузилган бўлиб, унинг шартларига
кўра, ижара тўлови Халқ депутатлари ХХХХтомонидан тасдиқланган ер
солиғи
ставкасига
асосан
ҳар
ойнинг
10 санасига қадар олдиндан тўланиши, ер солиғи ставкаси ўзгарган
тақдирда, тарафларнинг келишувига кўра шартноманинг тегишли
бандига ўзгартириш киритилиши лозимлиги белгиланган.
Даъвогар объектни жавобгарга топширган бўлсада, жавобгар
томонидан ижара тўловлари тўланмаган, шу боис даъвогар судга
2.626.688 сўм ижара ҳақини ундириш талабини қўйган.
ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва
муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади.
Бинобарин,
ФКнинг
236-моддасига
кўра,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шу боис суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
баҳолайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 2.626.688 сўм ижара
ҳақини ундиришни лозим деб топади.
Даъво аризасида 1.313.344 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ
ижара тўлови ҳар ойнинг 10 санасигача олдиндан тўланиши
белгиланган.
Лекин, жавобгар томонидан ижара тўлови тўланмаганлиги
сабабли, даъвогар жавобгардан 1.313.344 сўм пеня ундириш талабини
қўйган.
Ижара шартномасининг 2.5-бандига асосан тўлов кечиктирилган
ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан, аммо кечиктирилган тўловнинг
50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган.
Шу боис суд, даъвонинг жавобгардан 1.313.344 сўм пеня ундириш
талабини асосли деб баҳолайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги
кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007
йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-5-бандларида ҳам тушунтириш
берилган.
Шу боис суд, даъвогар шартнома интизомига риоя қилмасдан,
жавобгар томонидан шартнома шартларининг бузилишига имкон
бериб, юзага келган қарзни ўз вақтида ундириш чорасини
кўрмаганлигини, бу ҳолат эса пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига
сабаб бўлганлигини, шунингдек жавобгарнинг кичик тадбиркорлик
субъекти эканлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб,
даъво талабининг пеня ундириш қисмини 200.000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса,
суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиқиб, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, ва 186-моддалари кўллаб, суд
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“ХХХХХХХХХХ” хусусий корхонасидан
ХХХХХХХХХХ фойдасига
2.626.688 сўм ижара ҳақи ва 200.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган
30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ХХХХХХХХХХ” хусусий корхонасидан давлат бюджетига 300.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов