Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/260 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қуйичирчиқ туман хокимлиги Ответчик / Подсудимый "ABDUVAYTHOJA FISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1045369 Claim ID 3145314 PDF Hash bd96fcbd5ca6b53d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 384-моддаси аролик Кодекси 384 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
аролик Кодексининг 384-моддаси аролик Кодекси 384 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 февраль 4-1103-2301/260-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ММЯнинг раислигида, судья ѐрдамчиси ШАУнинг котиблигида, даъвогар ААА, БББ манфаатида, жавобгар "ПП" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан БББ ҳамда "ПП" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 05.10.2020 йилда тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш, суғориладиган ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва "ПП" масъулияти чекланган жамияти ихтиѐридаги 639, 641қ, 656-контурларида жойлашган 1,9 гектар суғориладиган ер майдонини Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини, тарафлардан даъвогар БББ ишончли вакили ОТ (ишончнома асосида), учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиали ишончли вакили МС (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ААА, БББ манфаатида, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "ПП" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан БББ ҳамда "ПП" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 05.10.2020 йилда тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш, суғориладиган ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва "ПП" масъулияти чекланган жамияти ихтиѐридаги 639, 641қ, 656-контурларида жойлашган 1,9 гектар суғориладиган ер майдонини Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги захирасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2023 йил 02 февралдаги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиали жалб қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар БББ ишончли вакили ОТ даъвони қўллаб-қувватлаб, туман ҳокимининг 2020 йил 12 майда "Қуйичирчиқ тумани Абай массиви ҳудудидан "ПП" масъулияти чекланган жамияти балиқ ховузи барпо этиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида"ги 491-сонли қарор қабул қилиниб, ушбу қарорга асосан жавобгарга "Абай" ҳудудида жойлашган туман заҳирасидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 593, 594, 595қ, 596, 638, 639, 640, 641, 654қ, 655 ва 656-контурлдардан жами 11,2 гектар шундан 3.4 гектар ўтлоқ ва яйловлар, 2.3 гектар бўз ер, 0.2 гектар йўллар, 0.3 гектар қурилиш ости ерлар, 3.1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар балиқ ховузи барпо этиш учун ва 639, 641қ ва 656-контурларидан жами 1.9 гектар суғориладиган экин ерлар озуқа экинларини етиштириш учун 30 йил муддатга ажратилган бўлса-да, жавобгар томонидан озуқа экинларини етиштириш ажратилган 639, 641қ ва 656-контурларидан жами 1.9 гектар суғориладиган экин ерларда сунъий балиқ ховуз барпо этиб, қонун талабларига зид равишда фойдаланиб келаѐтганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, суд муҳокамасида сўралган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиали ишончли вакили МС даъво аризадаги важлар асослилигини билдириб, ўрганишлар натижасида туман ҳокимининг 2020 йил 12 майдаги 491-сонли қарорига асосан озуқа экинларини етиштириш мақсадида ажратилган 639, 641қ ва 656-контурларидан жами 1.9 гектар суғориладиган экин ерларда "ПП" масъулияти чекланган жамияти томонидан озуқа экинларини етиштириш учун сунъий балиқ ховуз барпо этилганлигини аниқланганлигини, жавобгарга ушбу қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш акс ҳолда тузилган ижара шартномасини бекор қилиш, ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариш юзасидан огохлантирилганлигини бироқ "ПП" масъулияти чекланган жамияти ушбу ҳолатлар баратаф этилмаганлигини билдирди. Гарчи даъвогар ААА ҳамда жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим қилинган хужжатларни таҳлил қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2020 йил 12 майда "Қуйичирчиқ тумани Абай массиви ҳудудидан "ПП" масъулияти чекланган жамияти балиқ ховузи барпо этиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида"ги 491-сонли қарор қабул қилиниб, ушбу қарорга асосан жавобгарга "Абай" ҳудудида жойлашган туман заҳирасидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 593, 594, 595қ, 596, 638, 639, 640, 641, 654қ, 655 ва 656-конгтурлдардан жами 11,2 гектар шундан 3.4 гектар ўтлоқ ва яйловлар, 2.3 гектар бўз ер, 0.2 гектар йўллар, 0.3 гектар қурилиш ости ерлар, 3.1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар балиқ ховузи барпо этиш учун ва 639, 641қ ва 656-контурларидан жами 1.9 гектар суғориладиган экин ерлар озуқа экинларини етиштириш учун 30 йил муддатга ажратилган муддатга келажакда узайтириш кўзда тутилган ҳолда ажратиб берилган бўлиб, мазкур қарор Тошкент вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланганидан сўнг туман ер ресурслари ва давлат каадстри бўлими зиммасига туман ҳокими ва "ПП" масъулияти чекланган жамияти раҳбари билан узоқ муддатли ер ижара шартномаисни тузиш ва ер нақдлигига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилган. Мазкур қарор асосида, БББ (Бундан матнда-"Ижарага берувчи" деб юритилади) ҳамда "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамияти (Бундан матнда-"Ижарага олувчи" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 05 октябрда "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамияти томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақида" 55-сонли ер ижара шартномаси расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу ер ижара шартномасининг 1-бўлими 3-бандига мувофиқ, ер участкасида "Абай" ҳудудида жойлашган туман заҳирасидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 593, 594, 595қ, 596, 638, 639, 640, 641, 654қ, 655 ва 656-конгтурлдардан жами 11,2 гектар шундан 3.4 гектар ўтлоқ ва яйловлар, 2.3 гектар бўз ер, 0.2 гектар йўллар, 0.3 гектар қурилиш ости ерлар, 3.1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар балиқ ховузи барпо этиш учун ва 639, 641қ ва 656-контурларидан жами 1.9 гектар суғориладиган экин ер турлари жойлашган. Мазкур ер жара шартномасининг 6-бўлимида "Ер участкасини ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш" тартиблари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 16-бандида мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувга эришилмаган тақдирда эса-суд қарорига кўра ўзгартирилиши ѐки бекор қилиниши мумкинлиги ўзаро белгиланган. Шунингдек, ушбу бўлимнинг 17-бандида: -Хўжалик тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ у иқтисодий ночор бўлган тақдирда тугатилганда; -Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиѐрий равишда воз кечганда; -Ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда; -Самарасиз фойдаланилганда, яъни "Ижарага олувчи"нинг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) норматив бўйича етиштириладиган маҳсулотлардан кам маҳсулот етиштирилганда; -Ерларнинг экологик ҳолати "Ижарага олувчи"нинг айби билан ѐмонлашганда; -Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилганда; -Агар фуқаро томонидан ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришилмаса бекор қилиниши мумкинлиги; -Шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкинлиги юзасидан ўзаро келишган. Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Ер ва кадастр назорати бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича берилган маълумотномага асосан Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2020 йил 12 майдаги 491-сонли қарорига мувофиқ, "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамиятига "Абай" ҳудудида жойлашган туман заҳирасидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 639, 641қ ва 656-контурлариги жами 1.9 гектар суғориладиган экин ерлар озуқа экинларини етиштириш учун ажратилган бўлсада, ушбу ер майдонинг 0.5 гектар қисмида "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамияти томонидан ноқонуний равишда сунъий балиқ ховуз барпо қилинганлиги юзасидан хулоса берилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 7-бўлими 20-бандида томонлардан бири шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаѐтган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ѐзма равишда хабардор қилиши лозимлиги белгиланган. Шартнмоанинг мазкур бандига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 03 октябр 15-151-сонли, 2022 йил 21 ноябрда 15-438-сонли ҳамда 2023 йил 04 январда 34-сонли огохлантириш хатлари орқали хабардор қилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати (хабарнома) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 384-моддасида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ѐки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ѐки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, бир тараф шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ѐки таклифда кўрсатилган ѐхуд қонунда ѐинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қуйидагиларни бажариши шартлиги яъни; -ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ѐмонлашувига йўл қўймаслик; -ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш; -ер солиғини ѐки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш; -ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ѐки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш шартлиги белгиланган. Гарчи "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамиятига туман ҳокимининг 2020 йил 12 майдаги 491-сонли қарорига мувофиқ, ер майдони ажратилган бўлсада, аммо ердан самарасиз, белгилангандан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланиб, суғориладиган ер майдонида ўз бошимчалик билан сунъий балиқ ховузи яртиб олинган. Шунингдек, Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 12.05.2020 йилдаги 491-сонли қарори билан "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамиятига туманнинг "Абай" ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 593, 594, 595, 596, 638, 639, 640, 641, 654, 655, 656-сонли контурларидаги жами 11,2 гектар, шундан шундан 3.4 гектар ўтлоқ ва яйловлар, 2.3 гектар бўз ер, 0.2 гектар йўл, 0.3 гектар қурилиш ости ерлар, 3.1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар балиқ ховузи барпо этиш учун, 639, 641қ ва 656-контурларидан жами 1.9 гектар суғориладиган экин майдонлари озуқа етиштириш учун 30 йил муддатга ажратилган ва туман ҳокимлиги билан ижара шартномаси тузилган бўлсада, "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдувалиев Шерзод Гафурович нодавлат тижорат ташкилоти раҳбари сифатида ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44, 45, 48 ва 91-моддалри ва Ўзбекистон Республикаси Презиндентининг 17.06.2019 йилдаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5742-сонли Фармони талабларига зид равишда 2021 йилда 639, 641қ, 656-сонгли контулардаги 1.9 гектар суғориладиган экин ер майдонларининг 0.5 гектар қисмида ноқонуний равишда сунъий балиқ хавзаси ташкил этиш учун қазиб, суғориладиган ер майдонларининг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқаришга сабабчи бўлиб, қонун билан қўриқланадиган давлат манфаатларига 296.209.000 сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилганлик ҳолати юзасидан АААнинг 2022 йил 21 декабрдаги қарорига асосан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу ҳолат судга тақдим қилинган хужжатлар, тараф вакилининг тушунтиришлари билан ҳам ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб топиб, тарафлар БББ ва "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 05 октябрда тузилган 55-сонли ер ижара шартномасини бекор қилишни, жавобгарни Қуйичирчиқ тумани Абай массиви ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 639, 641қ, 656контурларида жойлашган 1,9 гектар суғориладиган ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни ҳамда ер майдонини Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги захирасига қайтаришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддаси, Фуқаролик Кодексининг 384-моддаси, иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179, 183, 184, 186, 187-моддаларига асосан, суд БББ ҳамда "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 05 октябрда тузилган 55-сонли ер ижара шартномасини бекор қилинсин. Жавобгар "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамияти Қуйичирчиқ тумани, "Абай" ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг ва 639, 641қ ва 656-контурларидан озуқа экинларини етиштириш учун ажратилган 1.9 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилиб, ер майдонлари Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилсин. Жавобгар "ABDUVAYTHO’JA FISH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи; БББ фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ММЯ