← Назад
Решение #649505 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри 4-1901-2201/4399-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият
Миллий банки акциядорлик жамияти вакили – Б.Муминов (2023 йил
24 январдаги 01/1-251/07-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар –
“TERMIZ NURAFSHON” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар ёки банк) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “TERMIZ NURAFSHON”
масъулияти чекланган жамиятидан 1958333333 сўм муддатли кредит,
41666667 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 74359589,06 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар кредит шартномаси бўйича қарздорликни тўламаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида
2021 йил 19 октябрда 62/2021-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 60 ой муддатга йиллик 14
фоиз устама тўлаш шарти билан замонавий типдаги даволаш ва
диагностика марказини ташкил этиш мақсадида 2000000000 сўм
миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Ушбу шартномага асосан
кредитни қайтариш графиги тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида 2021 йил 20
октябрь куни ипотека шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра
жавобгарга тегишли Термиз шаҳри, Жайхун МФЙ, Хаким Ат-Термизий
кўчаси, 19-манзилда жойлашган 3 қаватли бинонинг 1-қаватидаги бир
қисми 2-3-қават ва ертўла биноси 68 хонадан иборат бино-иншоотлар
гаровга қўйилган.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш
жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган, натижада
даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 1958333333 сўм муддатли кредит,
41666667 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 74359589,06 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи юзага келган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк)
иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим дапажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Суд мажлисида аниқланишича, низо судда кўрилган кунга қадар
жавобгар қарздорлигини тўлаб бермаган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 1958333333 сўм
муддатли кредит, 41666667 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи,
74359589,06 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириб, ундирувни
жавобгарга тегишли Термиз шаҳри, Жайхун МФЙ, Хаким Ат-Термизий
кўчаси, 19-манзилда жойлашган 3 қаватли бинонинг 1-қаватидаги бир
қисми 2-3-қават ва ертўла биноси 68 хонадан иборат бино-иншоотларга
қаратишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 41487191,78 сўм давлат
божи, даъвогарга 24000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият
Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатида берган даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият
Миллий банки акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар – “TERMIZ
NURAFSHON” масъулияти чекланган жамиятидан 1958333333 сўм
муддатли кредит, 41666667 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи,
74359589,06 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 24000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ундирув жавобгар – “TERMIZ NURAFSHON” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Термиз шаҳри, Жайхун МФЙ, Хаким Ат-Термизий
кўчаси, 19-манзилда жойлашган 3 қаватли бинонинг 1-қаватидаги бир
қисми 2-3-қават ва ертўла биноси 68 хонадан иборат бино-иншоотларга
қаратилсин.
Жавобгар- – “TERMIZ NURAFSHON” масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 41487191,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев