← Назад
Решение #649520 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2302/642-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Шахрихон туман
прокуратураси даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар «VINYLTEC” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туман прокурори
ёрдамчиси А.Юсубжонов, даъвогар вакили Ш.Сайфидинов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шахрихон туман прокуратураси (кейинги ўринларда матнда “Прокуратура”
деб аталади) «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат этиб, «VINYLTEC” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 107 934 473 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси ва даъвогар вакили кўрсатма беришиб,
жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси
узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун
ихтиёрий қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, ёзма равишда талабнома
юборилганлигини, жавобгар қарздорликни ихтиёрий тўламаганлигини
билдиришиб, жавобгардан 107 934 473 сўмни ундириб беришни сўрашди.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган, бироқ
жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади.
Шахрихон туман Муллабой маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
«VINYLTEC” масъулияти чекланган жамияти манзилда йўқлиги сабабли ажрим
нусхаси топширилмаганлиги ҳақида далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгарнинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, 2020 йил 6 январь куни “Шахрихон туман
электр таъминоти корхонаси” ва жавобгар ўртасида №300681-сонли юридик
шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартномада даъвогар тармоқлар орқали электр энергиясини
жавобгарга етказиб бериш, даъвогар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз
вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар жавобгарга 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган
электр энергияси ҳаққини ихтиёрий равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр
энергияси етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисида 2023 йил 10 февраль куни
огохлантириш хати юборилган, бироқ жавобгар томонидан огохлантириш
оқибатсиз қолдирилган.
2022 йил 17 декабрь куни даъвогар вакили иштирокида №209-сонли
истеъмолчини электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш далолатномаси
асосида истеъмолчи автоматдан ўчирилган.
Даъвогар томонидан солиштирма далолатнома расмийлаштирилган
бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан 130 199 513,22 сўм қарздорлиги
мавжуд эканлиги кўрсатилган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-17032102/321-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 22 265 040 сўм қарздорлик ундирилган. Ҳозирда ушбу ҳал қилув
қарори қонуний кучда.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг 107 934 473 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Жавобгарнинг 107 934 473 сўм асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд
ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатномалар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар ҳисобидан даъвогарни фойдасига
107 934 473 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини, Республика бюджетига 2 158 689,46 сўм давлат божини ундиришни
лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
«VINYLTEC” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
107 934 473 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2 158 689,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов