Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2302/641 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Худудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Шахрихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 1048344 Claim ID 3173233 PDF Hash a09bc45b989654ea... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон туман 4-1703-2302/641-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Шахрихон туман прокуратураси даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар Шахрихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туман прокурори ёрдамчиси А.Юсубжонов, даъвогар вакили Ш.Сайфидинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шахрихон туман прокуратураси (кейинги ўринларда матнда “Прокуратура” деб аталади) «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, Шахрихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 13 916 394 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси ва даъвогар вакили кўрсатма беришиб, жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун ихтиёрий қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, ёзма равишда талабнома юборилганлигини, жавобгар қарздорликни ихтиёрий тўламаганлигини билдиришиб, жавобгардан 13 916 394 сўмни ундириб беришни сўрашди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги № 345-сонли “Таъсисчи бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган. Шу муносабат билан суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан Андижон вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари суд мажлисига келишмади ва низо юзасидан эътирозларини билдиришмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар ҳамда Андижон вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, Шахрихон туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 5 январь куни 260016-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартнома”си тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган. Даъвогар жавобгарга 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган электр энергияси ҳаққини ихтиёрий равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр энергияси етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисида 2023 йил 02 февраль куни талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан огохлантириш оқибатсиз қолдирилган. 2023 йил 10 февраль куни даъвогар вакили иштирокида №00178-сонли истеъмолчини электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш далолатномаси асосида истеъмолчи автоматдан ўчирилган. Даъвогар билан жавобгар ўртасида солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан 13 916 394 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган. Жавобгарнинг 13 916 394 сўм асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатномалар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар ҳисобидан даъвогарни фойдасига 13 916 394 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво қаноатлантирилсин. Шахрихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан: - «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 13 916 394 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов