← Назад
Решение #64958 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 29 | — | law | |
| амда | 228 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазосини ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
ҲУКМ
2025 йил июнь ойининг 02 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
суди, «2-Чарх Камолон» МФЙ биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Исраилова ва унинг ҳимоячиси
адвокат Ф.Шерматов, жабрланувчилар М.Қобилов, С.Файзиев, С.Холбоев,
А.Нормуродов, Т.Холманов, Э.Рахмонов, Ф.Усмонов, Д.Юсупов ва О.Исматов
ҳамда унинг вакили адвокат О.Тиляевнинг иштирокида, Исраилова Азиза
Собировнага нисбатан 1-1006-2504/484-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Исраилова Азиза Собировна (Israilova Aziza Sobirovna), 1990
йил 12 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, маълумоти
ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳар, Яшнобод тумани, Хавас 2-тор кўчаси, 92Г-уйда яшаган,
2025 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖПК 227моддаси тартибида ушланиб, 2025 йил 15 февраль куни озод
этилган, эҳтиёт чораси сифатида “Муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги” тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини 25.04.2025 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари,
168-моддалари 3-қисми “б” банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи Исраилова Азиза Собировна алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида,
Тураев Бобир Шукурович билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳга бирлашиб, Файзиев Санжар Аслиддин ўғлини ишончига кириб, укаси
Файзиев Лазизжон Аслиддин ўғлини «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали
Жанубий Корея Республикасига саётҳатга жўнатишни ваъда бериб, туристик
виза ҳужжатларини тайёрлаш учун 1.450 АҚШ доллари ва гаров пули
сифатида 5.000 АҚШ доллари жами бўлиб, 6.450 АҚШ долларига келишиб,
2024 йил июль ойининг охирларида Чилонзор тумани, Новза метро бекати
олдида Б.Тураев фуқаро С.Файзиевдан 6.450 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни нақд кўринишида олиб, кейинчалик ушбу пулларни А.Исраиловага
топширган. А.Исраилова ушбу пуллардан 1.000 АҚШ долларини ўзида олиб
қолиб, 5.450 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни «Ayurveda Tour» МЧЖ
корхонасига топшириб, 2024 йил 18 сентябрь куни гўёки Файзиев Лазизжон
Аслиддин ўғли Жанубий Корея Республикасидан Ўзбекистонга қайтиб
келганлиги тўғрисидаги сохта хужжатларни «Ayurveda Tour» МЧЖ
корхонасига тақдим қилиш орқали гаров тариқасида топширган 4.000 АҚШ
долларини жамиятдан олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган
пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 18.09.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.732 сўмга тенг
эканлиги, 5.000 АҚШ доллари 63.660.000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
Бундан ташқари, А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Б.Тураев билан олдиндан
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Холбоев Самандар Шомурот
ўғлининг ишончига кириб, укаси Ҳайдаров Муҳриддин Шомурот ўғлини
«Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали Жанубий Корея Республикасига
саётҳатга жўнатишни ваъда бериб, туристик виза ҳужжатларини тайёрлаш
учун 1.450 АҚШ доллари ва гаров пули сифатида 5.000 АҚШ доллари жами
бўлиб, 6.450 АҚШ долларига келишиб, 2024 йил июль ойининг охирларида
Чилонзор тумани, Новза метро бекати олдида Б.Тураев фуқаро С.Файзиевдан
6.450 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни нақд кўринишида олиб,
кейинчалик ушбу пулларни А.Исраиловага топширган. А.Исраилова ушбу
пуллардан 1.000 АҚШ долларини ўзида олиб қолиб, 5.450 АҚШ доллар
миқдоридаги пулларни «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонасига топшириб, 2024
йил 18 сентябрь куни гўёки Файзиев Лазизжон Аслиддин ўғли Жанубий Корея
Республикасидан Ўзбекистонга қайтиб келганлиги тўғрисидаги сохта
хужжатларни «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонасига тақдим қилиш орқали гаров
тариқасида топширган 4.000 АҚШ долларини жамиятдан олиб, фирибгарлик
йўли билан қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун
ишлатиб юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 18.09.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.732 сўмга тенг
эканлиги, 5.000 АҚШ доллари 63.660.000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
Судланувчи А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Б.Тураевнинг таниши Холманов
Тухтамурод Хамидуллаевични «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали
Жанубий Корея Республикасига саёҳатга жўнатишга ваъда бериб, туристик
виза ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1.450 АҚШ доллари ва
250.000 сўм пулларни 2024 йил август ойининг охирларида Чилонзор
туманида жойлашган «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси олдида Б.Тураевдан
нақд кўринишида олиб, берган ваъдасини бажармасдан фирибгарлик йўли
билан қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб
юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 30.08.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.625 сўмга тенг
эканлиги, 1.450 АҚШ доллари 18.306.250 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, Б.Тураевнинг таниши Рахмонов Элдуст Ҳабибулло
ўғлини «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали Жанубий Корея
Республикасига саёҳатга жўнатишга ваъда бериб, туристик виза
ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1.450 АҚШ доллари ва 250.000
сўм пулларни 2024 йил август ойининг охирларида Чилонзор туманида
жойлашган «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси олдида Б.Тураевдан нақд
кўринишида олиб, берган ваъдасини бажармасдан, фирибгарлик йўли билан
қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб
юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 30.08.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.625 сўмга тенг
эканлиги, 1450 АҚШ доллари 18.306.250 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, Б.Тураевнинг таниши Нормуродов Анзорбек Акмал
ўғлини «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали Жанубий Корея
Республикасига саёҳатга жўнатишга ваъда бериб, туристик виза
ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1.450 АҚШ доллари ва 250.000
сўм пулларни 2024 йил август ойининг охирларида Чилонзор туманида
жойлашган «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси олдида Б.Тураевдан нақд
кўринишида олиб, берган ваъдасини бажармасдан, фирибгарлик йўли билан
қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб
юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 30.08.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.625 сўмга тенг
эканлиги, 1450 АҚШ доллари 18.306.250 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, Б.Тураевнинг таниши Усмонов Феруз Рустамовични
«Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали Жанубий Корея Республикасига
саёҳатга жўнатишга ваъда бериб, туристик виза ҳужжатларини тайёрлаш
ҳаражатлари учун 1450 АҚШ доллари ва 250.000 сўм пулларни 2024 йил
август ойининг охирларида Чилонзор туманида жойлашган «Ayurveda Tour»
МЧЖ корхонаси олдида Б.Тураевдан нақд кўринишида олиб, берган
ваъдасини бажармасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пулларни
ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 30.08.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.625 сўмга тенг
эканлиги, 1450 АҚШ доллари 18.306.250 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган Исматов Ориф Зариф
ўғлининг таниши Базаров Мансур Мухаматовични «Ayurveda Tour» МЧЖ
корхонаси орқали Жанубий Корея Республикасига саётҳатга жўнатишга ваъда
бериб, туристик виза ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1.450 АҚШ
доллари ва 250.000 сўмга келишиб, ушбу пулларни 2024 йил август ойининг
охирларида О.Исматовдан нақд кўринишида олиб, берган ваъдасини
бажармасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пулларни ўзининг
шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 30.08.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.625 сўмга тенг
эканлиги, 1.450 АҚШ доллари 18.306.250 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, Исматов Ориф Зариф ўғлининг таниши Орифжонов
Бахтиёр Орифжоновични «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали Жанубий
Корея Республикасига саётҳатга жўнатишга ваъда бериб, туристик виза
ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1.450 АҚШ доллари ва 250.000
сўмга келишиб, ушбу пулларни 2024 йил август ойининг охирларида
О.Исматовдан нақд кўринишида олиб, берган ваъдасини бажармасдан,
фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 30.08.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.625 сўмга тенг
эканлиги, 1450 АҚШ доллари 18.306.250 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, Исматов Ориф Зариф ўғлининг ишончига кириб, унинг
таниши Фарходов Ғуломмирзони «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали
Жанубий Корея Республикасига саётҳатга жўнатишга ваъда бериб, туристик
виза ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1.450 АҚШ доллари ва
250.000 сўмга келишиб, ушбу пулларни 2024 йил август ойининг охирларида
О.Исматовдан нақд кўринишида олиб, берган ваъдасини бажармасдан,
фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 30.08.2024 йилдаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.625 сўмга тенг
эканлиги, 1.450 АҚШ доллари 18.306.250 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.)
А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, дастлабки
тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган шахс билан ҳужжатларни
қалбакилаштириш мақсадида, олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга
бирлашиб, Холбоев Самандар Шомурот ўғлининг ишончига кириб, унинг
укаси Ҳайдаров Муҳриддин Шомурот ўғлини «Ayurveda Tour» МЧЖ
корхонаси орқали Жанубий Корея Республикасига саётҳатга жўнатишга ваъда
бериб, туристик виза ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1.450 АҚШ
доллари ва гаров пули сифатида 5.000 АҚШ доллари жами бўлиб, 6.450 АҚШ
долларини қўлга киритиб, 1.000 АҚШ долларини ўзида олиб қолиб, 5.450
АҚШ доллар миқдоридаги пулларни «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонасига
топшириб, М.Ҳайдаровга тегишли бўлган FA 0902413 серия рақамли хорижга
чиқиш паспортининг 48-вароғига 2024 йил 18 сентябрь куни гўёки
М.Ҳайдаров Жанубий Корея Республикасидан Ўзбекистонга қайтиб
келганлиги тўғрисидаги сохта муҳрни ясаб, ушбу паспортнинг фотосуратини
«Ayurveda Tour» МЧЖ корхонасига тақдим қилган.
Шунингдек, судланувчи А.Исраилова ўзининг жиноий ҳаракатларини
такроран давом эттириб, дастлабки тергов давомида аниқлашнинг имкони
бўлмаган шахс билан ҳужжатларни қалбакилаштириш мақсадида, олдиндан
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Файзиев Лазизжон Аслиддин
ўғлини «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонаси орқали Жанубий Корея
Республикасига саётҳатга жўнатишга ваъда бериб,, туристик виза
ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1.450 АҚШ доллари ва гаров пули
сифатида 5.000 АҚШ доллари жами бўлиб, 6.450 АҚШ долларини Б.Тураев
орқали олиб, 1.000 АҚШ долларини ўзида олиб қолиб, 5.450 АҚШ доллар
миқдоридаги пулларни «Ayurveda Tour» МЧЖ корхонасига топшириб,
Файзиев Лазизжон Аслиддин ўғлига тегишли бўлган FA 1344452 рақамли
хорижга чиқиш паспортининг 48-вароғига 2024 йил 18 сентябрь куни гўёки
М.Ҳайдаров Жанубий Корея Республикасидан Ўзбекистонга қайтиб
келганлиги тўғрисидаги сохта печатни ясаб, ушбу паспортнинг фотосуратини
«Ayurveda Tour» МЧЖ корхонасига тақдим қилган.
Судланувчи А.Исраилова суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб,
дастлабки
терговдаги
кўрсатмаларини
қисман
тасдиқлаб,
қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил июль ойи ўртасида қўл телефонига
«Ayurveda» МЧЖ директор ёрдамчиси Юсупова Гулноза қўнғирок қилиб, уни
туристик агентликдан ишдан бўшаганини эшитганлигини айтиб, ишга таклиф
қилганини, аввалига рад жавобини берганлигини, лекин яхши маош, яъни
бонуслар сифатида маош тўлашини айтиб илтимос қилганидан сўнг, икки ой
синов муддати билан таклифга рози бўлганлигини, ушбу фирмада 2024 йил 4
август кунидан иш бошлаганини, ўша куни фирма директори Юсупов
Дилмурод ва унинг ёрдамчиси (турмуш ўртоғи) Юсупова Гулноза директор
хонасига чақириб, унга Жанубий Корея элчихонасига виза олиш учун келган
мижозларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва фирманинг талабларини
етказиш бўйича иш вазифасини бажаришини тайинлашганини, унга кўра, ҳар
бир мижоздан Корея элчихонасига виза олиш учун ҳужжатларни
расмийлаштириш учун бир қатор талабларни, яъни, элчихонага ҳужжат
топшириш учун 50 АҚШ доллари миқдорида бож тўловлари мавжуд
эканлигини, ҳужжатларни расмийлаштириш учун 250.000 сўм пул миқдорини
тўлашини айтиши зарурлигини, ундан ташқари директор ва унинг ёрдамчиси
такидлашича, Корея элчихонасидаги таниши орқали туристик виза олиб
беришлари учун ҳужжат топширадиган мижозлар 1.400 АҚШ доллари
миқдорида пул бериши ва Корея давлатидан ўз вақтида қайтиш кафолати
сифатида 4.000-5.000 минг АҚIII доллари миқдорида пул тўлаши талабларини
айтиб ўтишганлигини, у директор ва унинг ёрдамчисига мижозларга ишонч
йўқлигини ва улар кайтмаган ҳолда ким жавобгар бўлишини сўраганда,
Юсупов Дилмурод ва турмуш ўртоғи Юсупова Гулноза унга бу томони билан
иши бўлмаслигини, ўзлари жавоб беришларини, бир ҳафта ичида олиб
келадиган танишлари борлигини айтганлигини, мижозларнинг қайтгани
ҳақида паспортининг расмини юборса кифоя бўлишлигини, шундан сўнг у ҳар
бир келган мижозларга директор ва ёрдамчиси томонидан қўйилган
талабларни етказишни айтганлигини, ундан ташкари виза билан
шуғулланувчи ҳар бир ходим мижозлар билан шу тарзда суҳбат қилиб,
консультация қилишини, Корея элчихонасига туристик виза олиш учун
мижозларнинг топширилган ҳужжатлари учун ҳар биридан фирманинг молия
ишлари билан шуғулланувчи Кадиров Баҳром исмли йигит, фирма директори
Юсупов Дилмурод ёки ёрдамчиси Юсупова Гулноза томонларидан юқорида
кўрсатилган пул миқдорлари, яъни Корея элчихонасидаги таниши оркали
100% виза олиши учун 1.400 АҚШ доллари ва қайтиш кафолатини берувчи
4.000-5.000 АҚШ доллари олинганлигини, ушбу олинаётган пул маблағларини
олинганлик ҳақида тасдиқловчи ҳужжат, яъни чек, квитанция ҳамда мижоз
билан фирма ўртасидаги шартнома сифатидаги ҳужжатлар берилмаётгани
ҳакида директорга эътироз қилганида, унга иши бўлмаслигини, ўзлари жавоб
беришларини айтганлигини, 2024 йил август ойида мижозлар томонидан 14 та
ҳужжат Корея элчихонасига туристик виза олиш учун топширилганини, барча
ҳужжатларни расмийлаштиришда директор ва ёрдамчиси томонидан тақдим
этилган мижозларнинг паспортларидан тайёрланганлигини,
ўшанда у
директор томонидан юкланган вазифаларни бажарганлигини ва ҳужжатларни
қонуний
расмийлаштирганлигини,
баъзи
мижозлардан
керакли
маълумотларни олиш учун директор томонидан мижозларга берилган унинг
телефон рақами орқали мулоқот қилганлигини, шу саббали унинг телефон
рақами мижозларда сақланганлигини, ушбу ҳужжатлар ичида аризада
кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ҳам ҳужжатлари борлигини, ушбу
шахсларнинг ҳужжатларини Бобур исмли фуқаро олиб келиб топширганини
ва бундан кейин бу икки шахс бўйича барча масалалар, савол жавоблар шу
фуқаро билан килинганлигини, унга шу икки фуқарони ҳужжатлари билан
шуғулланиш ва улар кайтгандан кейин Бобур исмли фуқаро орқали уларни
паспорти расмларини олиб, фирма ходимларига телеграмдан ташлаб бериш
шарти юклатилганлигини, мижозлар қайтадиган куни у Бобурга қўнғироқ
қилиб, мижозлар келишган бўлса, паспортларни расмини ташлаб
беришларини айтган вақтида бегона номердан унга ушбу фуқароларнинг
паспорти фотосурати ташланганлигини, у бу расмларни телефонига скачать
қилиб олиб, фирма, ходимларини телеграм рақамига ташлаганлигини, кўп
вақт ўтмасдан Корея элчихонасидан барча шахсларнинг оригинал паспортини
фирма томонидан тақдим қилиниши талаб килинганлигини, шундан кейин у
Бобурга телефон қилиб, ҳужжатларни аслини олиб келишини сўраганида,
фирма ходимлари томонидан бу шахслар Ўзбекистонга қайтмаганлиги
аниқланганини ва улар уни бу фуқароларни қайтмаганлигида айблашни
бошлашганлигини, Юсупова Гулноза томонидан унга айбни ташлаб, дўқ
пўписа қилиб, уни ушбу мижозларга алоқадор деб, уларни келмаганлигини
яширганини, агар топмаса қаматиб юбориш билан қўрқитганлигини,
ваҳоланки у томонидан фирма раҳбариятига огоҳлантириш берганида
юқорида кўрсатилгандек ўзлари ҳал қилиш айтишганлигини, у бу ҳолатдан
қаттик стрессга тушиб бир неча кун уйида касал ҳолатда ётганлигини, бу
ҳолат бўйича унинг алоқаси йўқлигини қайта-қайта айтганлигини, у
мижозларни танимаслигини, улар масаласида фақатгина Бобурга мурожаат
қилганини, фирма унга қўйган вазифасига кўра, кун ора Бобурга телефон
қилиб, уларни сўраб турганини айтганлигини, Юсупова Гулнозани
илтимосига кўра берилган локацияси билан уларнинг яшаш манзилигача
турмуш ўртоғи билан бориб, яқин қариндошлари билан гаплашиб, қайтишини
илтимос қилганлигини, ушбу мулоқотини телефонига ёзиб қолдириб
сақлаганлигини билдириб, ушбу ёзувларни тергов органига тақдим
этганлигини, фуқаро Бобур ҳам биргаликда ҳаракат қилиб, ушбу фуқароларни
қайтаришга уринганлигини, Юсупова Гулноза унинг гапларига ишонмасдан,
ушбу мижозларнинг акасига телефон қилганини, улар Корея давлатидан
фирмага берилган пуллар қайтарилса, кейин қайтади деб айтганлигини,
ҳужжати билан Азиза шуғулланган деб баҳона қилиб, ўзлари олган пулларни
қайтармаслик мақсадида унинг номерини беришганлигини, ушбу шахслар уни
танимаслигини, лекин Юсупова Гулноза телефон рақамини берганлигини
айтиб, телефон килишганлигини, бу мулоқоти ҳам телефонига ёзиб
қолдирганлигини, бу фирма раҳбарияти пулни қайтармаслик йўлида барча
нопок йўлларга тайёрлигини, ожиза аёлга туҳмат қилишдан ҳам
қайтмаслигини билганлигини, фирма раҳбарияти пул учун ноқонуний
йўллардан ҳам тонмаслиги, одамларни алдов йўли билан пулларини олиб,
қайтаришга келса, барча ноқонуний йўллардан фойдаланишганлигини, Тураев
Бобур Шукурович 2024 йил август ойининг бошларида у ишлаб келаётган
«Ayurveda» МЧЖга келиб, уни 2020 йилдан буён танишини, 2 нафар
танишлари Жанубий Корея Республикасига кетиш истагида юрганлигини,
уларни жўнатиш учун ундан ёрдам сўраганлигини, Хайдаров Мухриддин
Шомурот ўғли ва Файзиев Лазизжон Аслиддин ўғлини танимаслигини,
Хайдаров Мухриддин Шомурот ўғли ва Файзиев Лазизжон Аслиддин ўғлини
Жанубий Корея Республикасига туристик виза олиб кетиши учун яъни
харажатлар учун ҳеч кимдан ҳеч қандай пулларни олмаганлигини, ушбу
ҳаражатлар масаласини Тураев Бобур ва фирма раҳбарлари ўзаро келишиб
олишганлигини, уларнинг ўртасида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан хабари
йўқлигини, пуллик масалалардаги барча ҳолатларни Юсупов Дилмурод,
Юсупова Гулноза ва Кадиров Бахромлар ўзаро шуғулланишганлигини, у
бундай масалаларга аралашмаганлигини, бирон бир кишининг пулларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритмаганлигини билдириб, жиноят ишини
қонуний ҳал қилишни сўради.
Жабрланувчи Т.Холманов суд мажлисида сўроқ қилинганида,
қуйидагиларни, яъни у 2024 йил май ойи бошларида Корея Республикасига
бориб, эркаклар оёқ кийимларини улгуржи нархларда сотиб олиб, ушбу
махсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб келиб сотиш мақсадида, қайин
укаси Тураев Бобурга Корея Республикасига жўнатаоладиган биронта бир
танишлари чиқиб қолса, унга хабар беришини маълум қилганлигини, 2024 йил
июль ойининг бошларида Бобур унга қўнғироқ қилиб, Жанубий Корея
Республикасига виза орқали жўнатаоладиган Исраилова Азиза исмли таниши
бор эканлигини, ушбу шахс билан таништириб қуйишини маълум қилганини,
шундан сўнг июль ойининг ўрталарида Бобур уни Чилонзор тумани Новза
меторо бекати, Зироат банк ёнида жойлашган Азизанинг иш хонаси олдида
Азиза билан таништирганини, Азиза унга 15 кун муддатга бораолишини, виза
олиш учун хорижга чиқиш паспортининг асли ва нусхаси, 3х4га 6 дона
фотосуратини, биронта банкка 5.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни
банкка қуйганлиги тўғрисида банкдан маълумотнома олиб келишини, турмуш
ўртоғи Тураева Мохичехранинг паспорт нусхаси ва никох тўғрисида
ҳужжатларни
олиб
келишини,
бундан
ташқари,
ҳужжатларини
расмийлаштириш учун 1.400 АҚШ доллари ҳамда, 50 АҚШ доллари ва
250.000 сўм пулларни виза хужжати учун беришини маълум қилганлигини,
шундан сўнг Азиза айтган ҳужжатларнинг барчасини тўплаб Бобурга
берганлигини, жорий йилнинг 31 июль куни Бобур унга қўнғироқ қилиб,
Азизага пулларни олиб бориб беришни айтганини, шу куни Бобур билан
биргаликда Яшнобод тумани, Жарқурғон кўчасида жойлашган бинонинг
олдига бориб, Бобурнинг “Спарк” русумли автомашинасида Бобурга 1.400
АҚШ долларини берганлигини, Бобур ушбу пулларни Азизага бериш
мақсадида унинг “Собалт” русумли автомашинасига ўтирганлигини, орадан 10
дақиқалар вақт ўтиб Бобур олдига келиб, пулларни Азизага берганлигини
маълум қилганини, 2024 йил 23 август куни Бобур унга қўнғироқ қилиб,
Жанубий Кореяга кетиш учун хужжатлари тўғри келмаганлигини айтиб,
пулларни қайтариб олиб келиб беришини айтганлигини, хозирда унга
етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлигини билдирди.
Жабрланувчи А.Нормуродов суд мажлисида сўроқ қилинганида,
қуйидагиларни, яъни у 2024 йил сентябрь ойи бошларида Жанубий Корея
Ресупбликасига отасини кўриб келиш мақсадида бормоқчи бўлганлигини,
2024 йил сентябрь ойининг охирларида Бобур унга қўнғироқ қилиб, Жанубий
Корея Республикасига виза орқали жўнатаоладиган Исраилова Азиза исмли
таниши бор эканлигини, ушбу шахс билан таништириб қуйишини маълум
қилиб, Исраилова Азиза билан бир неча маротаба у ҳақида гаплашганлигини,
Бобур унга 15 кун муддатга бораолишини, виза олиш учун хорижга чиқиш
паспортининг асли ва нусхаси, 3х4га 6 дона фотосуратини, биронта банкка
5.156 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни қуйганлиги тўғрисида банкдан
маълумотнома олиб келишини, оила қурмаганлиги бўйича маълумотнома олиб
келишини, бундан ташқари, ҳужжатларини расмийлаштириш учун 1.400 АҚШ
доллари беришини, бундан ташқари, 50 АҚШ доллари ва 250.000 сўм
пулларни виза ҳужжати учун беришини маълум қилганлигини, шундан сўнг
Бобур айтган ҳужжатларнинг барчасини тўплаб унга берганлигини, Бобур
ушбу ҳужжатларнинг барчасини Исраилова Азизага топширганлигини маълум
қилганини, 2024 йил сентябрь ойининг охирларида Бобур унга қўнғироқ
қилиб, Азизага пулларни олиб бориб беришини айтганини, шунда ўша
куннинг ўзида Тошкент шахрига келиб, Бобур билан ўчрашганини, Бобур
Азиза билан телефон орқали гаплашган вақтида ҳозирда иш хонасида
эмаслигини, пулларни ташлаб кетишини айтганлигини, шундан сўнг 1.400
АҚШ доллар, 50 АҚШ долар, 250.000 сўм ва хорижга чиқиш паспортини
Бобурга бериб, Самарқанд вилоятига қайтиб кетганлигини, хозирда унга
етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлигини айтиб ўтди.
Жабрланувчи Ф.Усмонов суд мажлисида сўроқ қилинганида,
қуйидагиларни, яъни у 2024 йил август ойида бошларида поччаси Тураев
Бобур билан ўтирган вақтида поччаси Жанубий Корея Республикасига кетиш
масаласида ким биландир телефон орқали гаплашганини, шунда у Тураев
Бобирга Жанубий Корея Республикасига юборишга ёрдам беришини
айтганлигини, орадан 2-3 кун вақт ўтиб Бобир унга қўнғироқ қилиб, Жанубий
Кореяга туристик виза орқали 14 кунга бориб келиши мумкинлигини, виза
орқали жўнатаоладиган Исраилова Азиза исмли таниши борлиги, виза олиш
учун хорижга чиқиш паспортининг асли ва нусхаси, 3х4га 6 дона
фотосуратини, биронта банкка 5.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни
банкка қуйганлиги тўғрисида банкдан маълумотнома олиб келишини, турмуш
ўртоғи Қувонова Одинанинг паспорт нусхаси ва никох тўғрисида
хужжатларни
олиб
келишини,
бундан
ташқари,
хужжатларни
расмийлаштириш ва Элчихонага виза учун тўлов қилиш учун жами бўлиб,
1.450 АҚШ доллари ва 250.000 сўм миқдоридаги пулларни беришини
айтганлигини, шундан сўнг Бобур айтган ҳужжатларнинг барчасини тўплаб,
1.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Тошкент шаҳар Чилонзор
туманида жойлашган “Ayurveda Tour” МЧЖ корхонаси олдида Бобурга
берганлигини, Бобур эса шу ерни ўзида унинг гувоҳлигида, Исраилова
Азизага нақд ҳолатда бирма-бир санаб берганлигини, шу куни кечки вақтда
50 АҚШ доллари ва 250.000 сўм миқдоридаги пулларни Бобур билан Яшнобод
туманида Исраилова Азизанинг яшаш уйи олдида А.Исраилованинг қизига
бериб
келишганлигини,
хозирда
унга
етказилган
зарар
тўлиқ
қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдирди.
Жабрланувчи С.Файзиев суд мажлисида сўроқ қилинганида,
қуйидагиларни, яъни у 2024 йилнинг июль ойи охирларида Самардар акаси
билан Тошкент шаҳрига келиб, Чилонзор тумани Новза метро бекати яқинида
Бобур ака билан кўришганлигини, Бобур уларга фирма томонидан Жанубий
Корея давлатига юбориш учун қилинадиган ҳужжатлар учун икки нафар ҳар
бири учун 1.400 АҚШ доллари, Ўзбекистондаги Жанубий Корея давлати
элчихонасидан виза олишга ҳар бир шахсдан 50 АҚШ долларидан, фирмага
250.000 сўмдан пулларни тўлов қилишни айтганлигини, у Бобурга жами
бўлиб, 2.900 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларни берганлигини, шундан
сўнг, 2024 йилнинг август ойи охирларида Самандар билан Тошкент шаҳрига
келиб, Бобур билан учрашганида, Жанубий Корея давлатига юбориш билан
шуғулланувчи, “Аюрведа” номли МЧЖда Азиза исми таниши ишлашлигини
айтиб, у билан ушбу масалада гаплашиб олишликни, Азиза билан учрашиб
олишни айтиб, Азизага телефон қилганида, Азиза унга фирмада ҳеч
йўқлигини, уйига кетганлигини айтиб, уйига келишни айтганлигини, шундан
сўнг, Бобурга Азизанинг уйига бормасликни айтиб, фирмага гаров тарқисида
тўланадиган жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги гаров пулларни Бобурга
беришганлигини, 2024 йилнинг 4 сентябрь куни фирма томонидан Жанубий
Корея давлатига кетиш учун ҳамма ҳужжатлар тайёр бўлгач, укаси Файзиев
Лазизжон Аслиддин ўғли ва қариндоши Холдоров Муҳриддинлар турист
визаси орқали шу куни Тошкент шаҳридан Жанубий Корея давлатига учиб
кетганини, 2024 йил 7 сентябрь куни Самандар билан гаплаганида,
Муҳриддинни Жанубий Кореяда мазаси қочиб, касал бўлиб қолганлигини,
сўнгра касалхонага бориб, даъволанаётганлигини айтганлигини, 2024 йилнинг
сентябрь ойи охирларида Тошкент шаҳрига келиб, Чилонзор тумани Новза
метро бекати яқинида жойлашган, фуқароларни Жанубий Корея давлатига
юбориш билан шуғулланувчи, номи эсимда қолмаган фирманинг ходими
телефон қилиб, ундан Лазиз ва Муҳриддин қариндошини шу кунга қадар
қайтиши кераклигини айтиб, нима учун келмаганлигини сўраганини, шунда
унга Муҳриддин қариндоши Жанубий Кореяда касал бўлиб қолганлигини,
даъволаниб қайтиб келишлигини айтганини, шунда уни фирмага
чақиришганини, фирмани раҳбари Гулноза билан гаплашганида, Азизанинг
устидан ариза билан мурожаат қилганлигини, фирмага гаров тариқасида
тўланган 10.000 АҚШ долларини Азиза қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб
ечиб олиб кетганлигини айтганлигини, мазкур ҳолатда Тураев Бобурга жами
бўлиб, 12.900 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларни беришганлигини,
хозирда унга етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчига нисбатан
даъвоси йўқлигини билдирди.
Жабрланувчи С.Холбоев суд мажлисида сўроқ қилинганида,
қуйидагиларни, яъни у 2017 йилнинг январь ойидан 2021 йилнинг октябрь
ойига қадар Жанубий Корея давлатига ишлаш учун бориб келганлигини, 2024
йилнинг июль ойи охирларида Санжар билан Тошкент шаҳрига келиб,
Чилонзор тумани Новза метро бекати яқинида Бобур билан кўришганлигини,
Бобур уларга фирма томонидан Жанубий Корея давлатига юбориш учун
қилинадиган ҳужжатлар учун икки нафар шахснинг ҳар бири учун 1.400 АҚШ
доллари, Ўзбекистондаги Жанубий Корея давлати элчихонасидан виза олишга
ҳар бир шахсдан 50 АҚШ долларидан, фирмага 250.000 сўмдан пулларни
тўлов қилинишини айтганини, шунда у Санжар билан бирга Бобурга жами
бўлиб, 2900 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларни берганлигини, 2024
йилнинг август ойи охирларида Санжар билан Тошкент шаҳрига келиб, Бобур
билан учрашиб гаплашганида, фуқароларни Жанубий Корея давлатига
юбориш билан шуғулланувчи, “Аюрведа” номли МЧЖда Азиза исми таниши
ишлашлигини, у билан ушбу масалада гаплашиб олишликни, Азиза билан
учрашиб олишини айтиб, Азиза ишлайдиган фирмага олиб боришини айтиб,
Азизага телефон қилганини, у билан гаплашганида, Азиза унга фирмада ҳеч
ким йўқлигини, уйига кетганлигини айтиб, уйига келишларини айтганлигини,
шундан сўнг, гаров тарқисида тўланадиган жами 10.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни Бобурга бериб қўйганлигини, 2024 йилнинг 4 сентябрь
куни фирма томонидан Жанубий Корея давлатига кетиш учун ҳамма
ҳужжатлар тайёр бўлгач, укаси Ҳайдаров Муҳриддин турист визаси орқали
ҳужжатларни берганлигини, Лазиз билан шу куни Тошкент шаҳридаги
И.Каримов номли аеропортдан Жанубий Корея давлатига учиб кетганини,
улар ҳужжат бўйича 2024 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистонга қайтиб
келиши керак бўлсада, 2024 йилнинг 7 сентябрь куни Муҳриддин билан
гаплашганида, уни Жанубий Кореяда мазаси қочиб, касал бўлиб
қолганлигини, суяклари оғриб касал бўлганлигини, Жанубий Кореяда
операция қилиниб, бироз муддат даъволанганини айтганлигини, 2024 йилнинг
сентябрь ойи охирларида, унга ўзини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО
ФМБ ходими эканлигини айтиб таништирган шахс телефон қилиб, уни, Лазиз,
Санжар, Мухриддинларни ИИБ биносига келишини айтганлигини, Тураев
Бобурга жами бўлиб, 12.900 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларни Санжар
билан бирга берганлигини, Файзиев Лазизжон Аслиддин ўғли ва Ҳайдаров
Муҳриддинни Жанубий Корея давлатига 2024 йилнинг 4 сентябрь куни кетиб,
2024 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келганини, хозирда унга
етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлигини билдирди.
Жабрланувчи О.Исматов суд мажлисида қуйидагиларни, яъни
Исраилова Азиза ўзининг танишлари Юсупов Дилмурод Юнус ўғли, Юсупова
Гулноза Акмаловна, уларнинг ҳисобчиси Бахромлар билан бирга Жанубий
Корея давлатига виза қилиб беришини ваъда бериб, танишларини олиб
келишини, ҳар бир кишига 1.400 АҚШ доллари виза учун икки ҳафта ичида
Корея давлатидан қайтиб келиши кафолати сифатида 5.000 АҚШ доллар пул
тўлов қилиши кераклигини айтишганлигини, юз фоиз виза қилиб беришини
айтиб, уни ишонтиришганлигини, уларга ишониб танишлари бўлган
Худойбердиев Алам, Ахмедов Нишотулло, Бозоров Мансур, Орифжонов
Бахтиёр, Фарходов Ғуломмирзоларга бу ҳақида айтганлигини, Исраилова
Азиза, Юсупов Дилмурод Юнус ўғли, Юсупова Гулноза Акмаловна, уларнинг
шериги ўзини ҳисобчи деб таништирган Бахромлар, Худойбердиев Аламни ва
Ахмедов Нишотуллони Жанубий Корея давлатига боришлари учун виза қилиб
бериш эвазига ундан 2024 йил тахминан 20 июль кунлари 2.800 АҚШ доллари,
2024 йил 28 август куни Худойбердиев Аламни Корея давлатидан қайтиб
келиши учун кафолат пули деб 4.500 АҚШ доллар пулларини Тошкент шаҳар
Чилонзор туманида жойлашган офислари ичида олишганлигини, ундан
пулларни шахсан Юсупов Дилмурод санаб олиб, ҳисобчиси Бахромга
берганлигини, Исраилова Азиза, Юсупов Дилмурод Юнус ўғли, Юсупова
Гулнозалар таниши Худойбердиев Аламга 2024 йил август ойида Жанубий
Кореяга бориши учун туристик виза қилиб берганлигини, аммо Худойбердиев
Алам ушбу виза билан Корея давлатига борганида у кишини Корея давлати
чегарасидан ўтказмасдан, виза ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилганлиги
сабабли Ўзбекистонга қайтариб юборишганини, Ахмедов Нишотулога эса
Корея давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси виза берганлигини, шундан
сўнг Исраилова Азиза, Юсупов Дилмурод Юнус ўғли, Юсупова Гулноза
Акмаловналардан Худойбердиев Алам учун берган 1.400 АҚШ доллари, 4.500
АҚШ долларини қайтариб беришларини талаб қилганида, улар Ахмедов
Нишотулло ва Худойбердиев Аламларга қайта виза қилиб беришини, бу сафар
юз фоиз виза чиқади деб уни ишонтиришганлигини, бу орада улар унга яна
танишлари бўлса паспортлари ва 1400 АҚШ долларидан ҳар бир кишига олиб
келишини, битта группа қилиб ҳужжатларни элчихонага топширишини, қанча
одам кўп бўлса элчихона шунча тез виза уриб беришини айтишганини, шунда
у яна танишлари Бозоров Мансур, Орифжонов Бахтиёр, Фарходов
Ғуломмирзоларни хорижга чиқиш паспортларини ва ўзини ёнидан 1.400 АҚШ
доллардан уч кишига жами 4200 АҚШ долларни Исраилова Азизага
Самарқанддан Тошкентга ўзига таниш бўлган такси ҳайдовчиси орқали бериб
юборганлигини, Азиза паспорт ва пулларни олиб, Дилмурод ва Гулнозаларга
ушбу 4.200 АҚШ долларини ва уч кишини паспортларни беришини
айтганлигини, лекин Юсупов Дилмурод, Юсупова Гулноза, Бахром,
Исраилова Азизалар, Бозоров Мансур, Орифжонов Бахтиёр, Фарходов
Ғуломмирзоларга виза қилиб беришмаганлигини, шу орада Худойбердиев
Алам учун кафолат пули деб берган 4.500 АҚШ доллар пулларини қайтариб
беришларини Дилмурод, Азиза, Гулноза, Бахромлардан талаб қилаверганидан
сўнг Бахром виза пластик картасига 3.000 АҚШ доллари ўтказиб
берганлигини, орадан вақт ўтиб, Гулноза, Дилмурод, Азиза, Бахромлар ундан
виза қилиб бериштини айтиб, пул олган бўлса ҳам Жанубий Кореяга уни
танишларига виза қилиб беришмаганини, пулларини ҳам қайтариб
беришмаганини, унга Исраилова Азиза, Юсупов Дилмурод Юнус ўғли,
Юсупова Гулноза Акмаловна, Бахромларни нотўғри расмийлаштирган
визасига ишониб, Худойбердиев Аламни Жанубий Кореяга юбориш учун
ўзини ёнидан 843 АҚШ долларига авиа чипта сотиб олганлигини ва шу пулга
куйиб қолганлигини бундан ташқари Ахмедов Нишотуллога виза чиқади
бемалол авиа чипа сотиб олинг деб Исраилова Азиза, Юсупов Дилмурод
Юнус ўғли, Юсупова Гулноза Акмаловналар айтгани учун уларни гапига
ишониб Ахмедов Нишотуллога ҳам 843 АҚШ долларига авиа чипта сотиб
олганлигини,
аммо,
улар
Ахмедов
Нишотуллога
виза
қилиб
беролмаганликлари учун у ушбу авиа чипта пулига ҳам куйганини, уни
Исраилова Азиза, Юсупов Дилмурод Юнус ўғли, Юсупова Гулноза
Акмаловна, Бахром исмли киши ишончига кириб, танишлари бўлган
Худойбердиев Алам, Ахмедов Нишотулло, Бозоров Мансур, Орифжонов
Бахтиёр, Фарходов Ғуломмирзоларга Жанубий Корея давлатининг туристик
визасини олиб беришини айтиб алдаб, виза қилиб бермасдан, ундан жами
8.500 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб
юборишганини, хозирда судланувчи А.Исроилова томонидан у берган 4.200
АҚШ доллари пуллардан 1.500 АҚШ доллари унга қайтарилганлигини
билдириб судланувчидан унга қолган 2.700 АҚШ долларини ундириб
беришни сўради.
Жабрланувчи М.Қобилов суд мажлисида ВКА режимида сўроқ
қилинганида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, хозирда унинг
ҳеч кимга даъвоси йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини айтиб
ўтди.
Қўшимча гувоҳ О.Қиличов суд мажлисида қуйидагиларни, яъни у
Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси лавозимида
ишлашлигини, мазкур Исраилова Азиза Собировнага нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан юритилган
жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари у томонидан олиб
борилганлигини, дастлабки тергов давомида барча процессуал нормаларга
тўлиқ риоя қилинганлигини, ҳеч кимга жисмоний ёки руҳий тазйиқ
ўтказилмаганлигини, мазкур жиноят иши юзасидан жиноят ишининг бир
қисми алоҳида иш юритувга ажратиб олинганлигини билдириб ўтди.
Судланувчи А.Исраилованинг айби, унинг суд мажлисида ўз айбига
қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жабрланувчиларнинг
кўрсатувларидан ташқари дастлабки тушунтириш хатлари, юзлаштириш
баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан
тасдиқланади.
Суд судланувчи А.Исраилованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар
экан, унинг ҳаракатлари фирибгарлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи С.Файзиевнинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритишда
ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б”
бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб,
-унинг ҳаракатлари фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчилар О.Исматов, М.Қобилов,
А.Нормуродов, Т.Холманов, Э.Рахмонов, Ф.Усмонов, Д.Юсуповнинг мулкини
қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб,
-шунингдек, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан жиноий тил
бириктиб, такроран расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни
қалбакилаштиришда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК
228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг
ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга
ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга
етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва
хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг
миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун
жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга
қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги
«Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сонли
қарорининг 29-бандида, “ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят
оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар
тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга
мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт”, деб
кўрсатилган.
Суд, судланувчи А.Исраиловани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 228моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан жавобгарликка тортишни лозим
деб топади.
Суд, судланувчи А.Исраиловага жазо тури ва миқдорини белгилашда,
айбига иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини, етказилган
зарар қопланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкцияси доирасида
ҳамда 228-моддаси 2-қисми санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини ЖКнинг 62-моддасига асосан судланувчининг дастлабки қамоқда
сақланган муддатини чегириб ташлаган ҳолда узил-кесил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлашни лозим топади.
Суд иш юзасидан етказилган зарар миқдорини муҳокама қилиб,
жабрланувчилар
Л.Файзиев,
С.Холбоев,
Т.Холманов,
Э.Рахмонов,
А.Нормуродов ва Ф.Усмоновларнинг судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлигини инобатга олишни;
Бундан ташқари суд мажлисида жабрланувчи О.Исматов унга
етказилган жами моддий зарардан 2.700 АҚШ доллари қолганлигини, қолган
қисми қопланганлигини билдириб ўтганлигини инобатга олишни ва Тошкент
шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисоб рақамига тўланган 240.108.000 сўм
пуллардан етказилган зарарни қоплаш учун жабрланувчи О.Исматов
фойдасига 2.700 АҚШ долларининг Ўзбекистон сўмига нисбатан қийматида (1
АҚШ доллари 12.831 сўм ҳисобида) 34.643.700 сўм ўтказишни, қолган 205.464.300
сўм қисмини ушбу пул маблағларини тўловчи шахс К.Ахмеджоновга
қайтаришни;
-шунингдек жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича
судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни;
-далилий ашё деб эътироф этилган ишга алоқадор видеоёзув ёзилган 5
дона “DVD” диск ва бир дона флешкани жиноят ишида доимий сақлаш учун
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
ҳамда,
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал
қилиб, суд,
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Исраилова Азиза Собировна, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 3-қисми “б” банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан
айбли деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди
билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари
билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида жазоларни
қисман қўшиш йўли билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан ушлаб турилган
1 кун муддати ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 кунига тенглаштириб,
тайинланган жазодан чегириб, ўташ учун узил кесил иш ҳақининг 15 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 27 (йигирма етти)
кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берадиган жойларда ўтатирилсин.
Жазони ўташ муддати А.Исраилова жазони ўташ учун юборилган
корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини назорат қилиш Яшнобод туман ИИБ зиммасига
юклатилсин.
А.Исраиловага қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Жабрланувчилар Л.Файзиев, С.Холбоев, Т.Холманов, Э.Рахмонов,
А.Нормуродов ва Ф.Усмоновларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги
инобатга олинсин.
Тошкент шаҳар ИИБ Молия бўлим депозит ҳисоб рақамига тўланган
240.108.000 сўм пуллардан етказилган зарарни қоплаш учун жабрланувчи
О.Исматов фойдасига 34.643.700 сўм ўтказилсин, қолган 205.464.300 сўм
пуллар К.Ахмеджоновга қайтарилсин.
Жабрланувчиларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича
судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган ишга алоқадор видеоёзув ёзилган 5
дона “DVD” диск ва бир дона флешка жиноят ишида доимий сақлаш учун
қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкума ва жабрланувчилар ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан
бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга
ҳақлидирлар.
16
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович