← Назад
Решение #649586 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2302/639-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Шахрихон туман
прокуратураси даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар «EKO SIFAT” оилавий корхонасига нисбатан тақдим этган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туман прокурори ёрдамчиси
А.Юсубжонов, даъвогар вакили Ш.Сайфидинов (ишончнома асосида), жавобгар
корхона рахбари Д.Хакимов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шахрихон туман прокуратураси (кейинги ўринларда матнда “Прокуратура”
деб аталади) «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат этиб, «EKO SIFAT” оилавий корхонаси (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 6 906 742 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси ва даъвогар вакили кўрсатма беришиб,
жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси
узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун
ихтиёрий қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, ёзма равишда талабнома
юборилганлигини, жавобгар қарздорликни ихтиёрий тўламаганлигини
билдиришиб, жавобгардан 6 906 742 сўмни ундириб беришни сўрашди.
Жавобгар суд мажлисида кўрсатма бериб, ҳақиқатдан ҳам даъвогардан
6 906 742 сўм қарздорлиги мавжудлигини, ишлаб чиқариш ускунасидан
фойдалана олмаганлиги натижасида қарзини ўз вақтида тўлаш имкони
бўлмаганлигини, қарздорликни тез кунларда тўлашини билдириб, даъвони
қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
Аниқланган ҳолатларга кўра, Шахрихон туман электр тармоқлари
корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 5 январь куни 260661-сонли
“Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартнома”си
тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой
ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб
даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган.
2023 йил 09 январь куни даъвогар вакили ва жавобгар иштирокида
№00193-сонли истеъмолчини электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш
далолатномаси асосида истеъмолчи автоматдан ўчирилган.
Даъвогар жавобгарга 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган
электр энергияси ҳаққини ихтиёрий равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр
энергияси етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисида 2023 йил 02 февраль куни
талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан огохлантириш оқибатсиз
қолдирилган.
Даъвогар билан жавобгар ўртасида солиштирма далолатнома
расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан 6 906 742,56 сўм
қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган.
Жавобгарнинг 6 906 742 сўм асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд
ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатномалар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар ҳисобидан даъвогарни фойдасига
6 906 742 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини, Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни
лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
«EKO SIFAT” оилавий корхонаси ҳисобидан:
- «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 6 906 742
сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов