Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2301/333 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Maqsad Xamkor Manzil” хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Поп пахта толаси АЖ
Source ID 1044847 Claim ID 3144900 PDF Hash 41c7fd191468bd31... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 564-моддаси ФКнинг 564 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 февраль № 4-1603-2301/333 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- «Мақсад хамкор манзил» хусусий корхонаси манфаатида Поп тумани Адлия бўлимининг жавобгар – «Поп пахта толаси» АЖ ҳисобидан жами 26.250.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни адлия бўлими вакили Б.Алимов, даъвогар корхона раҳбари З.Бердиқулов, жавобгар вакили Ж.Азизходжаев (2023 йил 4 январдаги 03-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «Мақсад хамкор манзил» хусусий корхонаси (кейинги матнда- даъвогар деб юритилади) ҳамда «Поп пахта толаси» АЖ (кейинги матнда- жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 20 сентябр куни №149-сонли транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра, даъвогар жавобгарга ўзига тегишли бўлган 2007 йилда ишлаб чиқарилган “ИСУЗУ” румумли 50 N 735 QA давлат рақамли автотранспорт воситасини 2018 йил корхонага қабул қилинган пахта хом ашёсини қабул қилиш жараёнида ишчиларни ишга олиб келиш мақсадида кунига 350.000 сўмдан ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага берган. Бироқ, шартнома шартлари жавобгар томонидан бажарилмасдан ижара тўловлари тўланмасдан қолинган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Поп тумани Адлия бўлими жавобгар ҳисобидан 26.250.000 сўм ижара тўловларини ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган. Суд мажлисида Адлия бўлими ва даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлашиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили даъвони тан олиб, ижара шартномасига кўра 26.250.000 сўм миқдорида ижара тўловлари ҳисобланиши тўғрилигини, шу суммага даъвогар ҳисоб варақ-фактураларни тақдим этганлигини, тез кунлар ичида тўлаб беришлигини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан юзасидан келган. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 535-моддасига кўра, ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 20 сентябрь куни тузилган №149-сонли транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида ижара шартномаси шартига кўра, даъвогар жавобгарга ўзига тегишли бўлган 2007 йилда ишлаб чиқарилган “ИСУЗУ” румумли 50 N 735 QA давлат рақамли автотранспорт воситасини 2018 йил корхонага қабул қилинган пахта хом ашёсини қабул қилиш жараёнида ишчиларни ишга олиб келиш мақсадида кунига 350.000 сўмдан ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага берган. Бу ҳақда 2018 йилнинг сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида ҳисоб варақ фактуралар расмийлаштирилган ҳамда 2023 йил 4 январь кунида жами 26.250.000 сўм қарздорлик мавжудлиги юзасидан ўзаро солиштирма далолатномаси тасдиқланган. Лекин, шу кунга қадарли жавобгар ушбу қарздорликни тўламасдан келган. Шартноманинг 4.1-бандида, “ижара олувчи” “ижарага берувчи”га тегишли бўлган транспорт воситасини ижара ҳақини тақдим қилган ҳисоб варақ фактурага қараб тўловни пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши назарда тутилган. ФКнинг 564-моддаси иккинчи қисмига кўра, транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган транспорт воситаси ижараси шартномаси, Бундан кўринадики, даъвогарнинг қарздорликни ундириш талаби қонун хужжатлари ва шартлари шартларига асосан асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Зеро, ФК 544-моддасига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 525.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм суд почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118,165,176,177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: «Мақсад хамкор манзил» хусусий корхонаси манфаатида Поп тумани Адлия бўлимининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. «Поп пахта толаси» АЖ ҳисобидан «Мақсад хамкор манзил» хусусий корхонаси фойдасига 26.250.000 сўм ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. «Поп пахта толаси» АЖ ҳисобидан республика бюджетига 525.000 сўм давлат божи харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров