← Назад
Решение #649592 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 23 февраль
4-1405-2301/252-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ДАВЛАТ
СОЛИҚ
БОШҚАРМАСИнинг
жавобгар
"SAMARQAND
TUMANI
AGROKIMYOHIMOYA" унитар корхонасига нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган
ишни, аризачи вакили Д.Абдухалимов (2023 йил 22 февралдаги
23-19355сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ
СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ ариза билан мурожаат қилиб, унда "SAMARQAND TUMANI
AGROKIMYOHIMOYA" унитар корхонаси томонидан 2022 йил декабрь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган
муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда
солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига
электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати
юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан 2022 йил декабрь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаганлигини билдириб, "SAMARQAND TUMANI AGROKIMYOHIMOYA" унитар
корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар "SAMARQAND TUMANI AGROKIMYOHIMOYA" унитар
корхонаси вакили иштирок этмади.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Д.Абдухалимов судга
маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан белгиланган
солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "SAMARQAND TUMANI AGROKIMYOHIMOYA"
унитар корхонаси томонидан 2022 йил декабрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи
бўйича солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда солиқ органига
тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 273-моддасига биноан, солиқ тўловчилар, агар ушбу
бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ
ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг
йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг қарорига асосан солиқ
тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10
кунга тўхтатилган.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунинг учун, аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "SAMARQAND TUMANI AGROKIMYOHIMOYA"
унитар корхонасининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ
вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 23 февралдаги 23-19359-сонли
маълумотномасида жавобгар "SAMARQAND TUMANI AGROKIMYOHIMOYA" унитар
корхонаси томонидан 2022 йил декабрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ
ҳисоботи бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги маълум қилинган.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ ҳисоботи
жавобгар "SAMARQAND TUMANI AGROKIMYOHIMOYA" унитар корхонаси томонидан
тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар "SAMARQAND
TUMANI
AGROKIMYOHIMOYA"
унитар корхонаси томонидан Солиқ кодексида
белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2022 йил декабрь ойи учун
қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи ҳисоботларини топшириш орқали
ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари
ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л Д И:
Аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "SAMARQAND TUMANI AGROKIMYOHIMOYA" унитар корхонаси
томонидан қонунда белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2022 йил
декабрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи бўйича солиқ
ҳисоботларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг
банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун
ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга
татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи
банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ зиммасига юклатилсин.
Аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ зиммасига
ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи
банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш юклатилсин.
Аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг ҳуқуқбузарлик
бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш
ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов