← Назад
Решение #649613 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2302/638-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Шахрихон туман
прокуратураси даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар «Шухрат” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туман прокурори ёрдамчиси
А.Юсубжонов, даъвогар вакили Ш.Сайфидинов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шахрихон туман прокуратураси (кейинги ўринларда матнда “Прокуратура”
деб аталади) «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат этиб, «Шухрат” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 20 440 999 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси ва даъвогар вакили кўрсатма беришиб,
жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси
узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун
ихтиёрий қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, ёзма равишда талабнома
юборилганлигини, жавобгар қарздорликни ихтиёрий тўламаганлигини
билдиришиб, жавобгардан 20 440 999 сўмни ундириб беришни сўрашди.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган, бироқ
жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади.
Даъвогар вакиллари томонидан «Шухрат” фермер хўжалиги раҳбари
Ш.Ўринбоев суднинг ажрим нусхасини олишдан бош тортиб, имзо қўймаганлиги
тўғрисида далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, ажрим йўлланган
шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд
этилган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгарнинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Шахрихон туман электр тармоқлари
корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2020 йил 4 июль куни 300765-сонли
“Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартнома”си
тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой
ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб
даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган.
Даъвогар жавобгарга электр энергияси ҳаққини ихтиёрий равишда тўлаб
бериши, акс ҳолда электр энергияси етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисида 2023
йил 10 январь куни огохлантириш хати юборилган, бироқ жавобгар томонидан
огохлантириш оқибатсиз қолдирилган.
2023 йил 12 январь куни даъвогар вакили иштирокида №00002-сонли
истеъмолчини электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш далолатномаси
асосида истеъмолчи автоматдан ўчирилган.
Даъвогар билан жавобгар ўртасида солиштирма далолатнома
расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан 20 440 999 сўм
қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган.
Жавобгарнинг 20 440 999 сўм асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд
ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатномалар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар ҳисобидан даъвогарни фойдасига
20 440 999 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади.
иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини, Республика бюджетига 408 819,98 сўм давлат божини ундиришни
лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
«Шухрат” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
20 440 999 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 408 819,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов