Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/956 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BUXORO MINTAQAVIY TEMIR YO унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый NAVOIYAZOT акционерлик жамияти
Source ID 1047434 Claim ID 3150222 PDF Hash 68acaaea39feb9ed... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2023 йил 23 февраль 4-2101-2302/956-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар темир йўл узели унитар корхонасининг жавобгар “Х” акциядорлик жамиятига нисбатан жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: темир йўл узели (бундан бўён матнда даъвогар деб юритилади) унитар корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, темир йўлда юкларни ташиш ва хизмат кўрсатиш шартномаси ва “Темир йўл устави”га асосан юк ташиш режаси бажарилмаганлиги учун жавобгар “Х” акциядорлик жамиятидан жами 11.640.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тақдим этилган бир ойлик юк ташиш режаси жавобгар томонидан бажарилмаганлиги учун 11.640.000 сўм жарима ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, даъвони рад қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида темир йўлда юкларни ташиш ва хизмат кўрсатиш бўйича тўловларни амалга ошириш тўғрисида икки томонлама келишув имзоланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан темир йўл хизматлари кўрсатилган бўлсада, тақдим этилган бир ойлик юк ташиш режаси жавобгар томонидан бажарилмаганлиги учун жами 11.640.000 сўм жарима ҳисобланган бўлиб, ушбу жарима суммаси жавобгар томонидан тўланмай келинган. Шу сабабли даъвогар Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ушбу жаримани ундириш талабини қўйган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. “Темир йўл устави”нинг 120-бандида, темир йўлда юк ташиш учун белгиланган режаларнинг бажарилмаслиги моддий жавобгарликни келтириб чиқариши, шунингдек юк ташиш режаси бажарилмаганида ҳар бир бажарилмаган тонна учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 қисми миқдорида жарима ҳисобланиши назарда тутилган. Мазкур уставга асосан вагонларни белгиланган муддатдан ортиқ вақтда бўш туриб қолганлиги учун даъвогар жавобгарга 2022 йилнинг август ойининг иккинчи ўн кунлигида режалаштирилган 5.859 тонна ўрнига 5.133 тонна, яъни 726 тонна юк режадан кам бажарилган, 2022 йилнинг август ойининг учинчи ўн кунлигида режалаштирилган 5.859 тонна ўрнига 4.403 тонна, яъни 1.456 тонна юк режадан кам бажарилган биринчи декадада 1794 тонна кўп бажарганлигини инобатга олиб, (2182-1794) жами 388 тонна учун (388*24.500 - шу вақтдаги энг кам ойлик иш ҳақи ҳисобланган 300.000 сўмнинг 0,1 қисми) жами 11.640.000 сўм жарима ҳисобланиши лозим эди. Шунингдек, Темир йўл устави”нинг 121-бандида, темир йўлда юк ташиш учун белгиланган режаларнинг форс-мажор ва бошқа ҳолатларда бажара олмаса камида 3 кун олдин ёзма равишда темир йўл станцияси рахбарига хабар бериши белгиланган. Бироқ жавобгар томонидан хабар берилмаган. Жавобгар томонидан мазкур жарима ихтиёрий тарзда тўланмаган. Мазкур ҳолат даъвогар томонидан тақдим этилган талабномалар, ҳисоб карточкаси, вагонлар учун буюртмалар ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Лекин, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка қарздорнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгарнинг иқтисодий ҳолатини, шу билан бирга, кредиторнинг манфаатларини, шартномавий мажбуриятлар жавобгар томонидан лозим даражада ўз вақтида бажарилмаганлигини эътиборга олиб, даъво талабининг жарима ундириш қисмини 4.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” АЖдан даъвогар темир йўл узели унитар корхонаси фойдасига 4.000.000 сўм жарима, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “Х” АЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция шикояти (протест) бериши мумкин. Судья Б.Джумаев