← Назад
Решение #649659 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 февраль
№ 4-1603-2301/332
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона
транспорт прокурори ёрдамчиси Ш.Нурматов қатнашувида, даъвогар–
«MINGBULOQ ZAMIN QUMLARI» МЧЖ манфаатида Фарғона транспорт
прокуратурасининг
жавобгар–
«Тўрақўрғон
туман
йўллардан
фойдаланиш» унитар корхонаси ҳисобидан 109.296.425 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар жамият
раҳбари С.Миразизовлар иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризада баён этилишича, «MINGBULOQ ZAMIN QUMLARI» МЧЖ
(кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «Тўрақўрғон туман
йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси (кейинги матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 5 январда 5-сонли, 2021 йил 3 январда 6сонли шартномалар тузилган. Мазкур шартномалар шартларига мувофиқ
тарафлар, яъни даъвогар жавобгарга қум ва шағал махсулотларини
етказиб бериш, жавобгар эса етказиб бериладиган маҳсулотлар
қийматини олдиндан 100 фоиз миқдорида тўлаб бериш мажбуриятини
олишган. Даъвогар томонидан жами 364.296.425 сўмлик қум ва шағал
махсулотлари етказиб берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган
махсулотлар учун 255.000.000 сўм тўлов амалга оширилган. Бироқ қолган
109.296.425 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Жавобгарга огоҳлантириш
хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Фарғона транспорт прокуратураси
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 109.296.425 сўм ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида прокурор ёрдамчиси даъво талабини қувватлаб,
етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори
қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили прокурор ёрдамчисини фикрини маъқуллаб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади
ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, прокурор ёрдамчиси
фикри ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
қуйидагиларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб
бериш шартномасидан юзасидан келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, томонлар ўртасида 2021 йил 5
январда тузилган №5-сонли ҳамда 2021 йил 3 майдаги 6-сонли
шартномалар шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга қум ва шағал
махсулотини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб бериладиган
маҳсулотлар қийматини олдиндан 100 фоиз миқдорида тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жами 364.296.425 сўмлик қум ва шағал
махсулотлари етказиб берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган
махсулотлар учун 255.000.000 сўм тўлов амалга оширилган. Бироқ қолган
109.296.425 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Жавобгарга юборилган
огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг битум махсулотлари етказиб
берганлиги, жавобгар томонидан эса етказиб берилган маҳсулот учун
қисман тўлов амалга оширилиб, қолган 109.296.425 сўм маблағ тўлаб
берилмаганлиги иш хужжатлари, хусусан хисоб-варақ фактуралар ҳамда
солиштирма далолатнома асосида тасдиқланади.
Шу асосда, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби қонун
ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли ва ушбу талаб
қаноатлантирилиши лозим.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда
кўриб чиқиш натижалари бўйича 2.185.928,5 сўм давлат божи ва 30.000
сўм почта харажатлари жавобгар жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Фарғона транспорт прокуратурасининг «MINGBULOQ ZAMIN
QUMLARI» МЧЖ манфаатида киритган даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар- «Тўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш» унитар
корхонаси ҳисобидан «MINGBULOQ ZAMIN QUMLARI» МЧЖ фойдасига
109.296.425 сўм асосий қарз ҳамда тўланган 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар- «Тўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш» унитар
корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 2.185.928,5 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров