← Назад
Решение #649712 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер Кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
2023 йил 23 февраль
4-1802-2201/1583-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, судьялар А.Арзиев
ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг
котиблигида, Kадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Китоб
туман бўлими раҳбари Э.Ҳамдамов (ишончнома асосида), “Baxriddinova
Dildora Xotam qizi” деҳқон хўжалиги вакили Ф.Юлдошев (ишончнома
асосида) иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Кадастр агентлиги
Қашқадарё вилоят бошқармасининг ишончли вакили Китоб туман бўлими
томонидан келтирилган апелляция шикоятини суд биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Kадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси (кейинчалик
матнда даъвогар деб юритилади) “Baxriddinova Dildora Xotam qizi” деҳқон
хўжалигига (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, “Baxriddinova Dildora Xotam qizi”
деҳқон хўжалигига Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 31 декабрдаги
Х-3331/12-сонли қарори билан Китоб массиви ердан фойдаланиш
харитасининг 36қ-контуридан 0,18 гектар ер майдони ажратилганлиги,
ўрганиш жараёнида жавобгар ўзига ажратилган ер майдонини бетон
деворлар билан ўраб олганлиги, огоҳлантирилишига қарамасдан жавобгар
томонидан бетон пойдеворини бузиш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига
келтириш ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан
Китоб массиви ердан фойдаланиш харитасининг 36қ-контуридаги
ажратилган ер майдонини ноқонуний равишда бетон пойдевори билан
ўраб олиш ҳолатини бартараф этиш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига
келтириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажримлари билан низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
Давлат хизматлари бошқармаси, Китоб туман Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлими ва Китоб туман қишлоқ хўжалик
бўлими ишга жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талабини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар апелляция шикояти
келтириб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлиси тайинланган жой ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси ишга
жалб этилган учинчи шахсларга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида
уларнинг вакиллари иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади)
128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция
шикоятидаги важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорда даъвогар вакили
томонидан берилган кўрсатмалар нотўғри ёзилганлигини, у судга жавобгар
томонидан низо бартараф қилинганлигини билдирмаганлигини, суд
даъвони рад этиш ҳақида асоссиз қарор қабул қилганлигини билдириб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасида
кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганлигини, тегишли
ташкилотлардан хулосалар олинганлигини, бетон қуйишдан мақсад
турпоқни ушлаб туриш бўлганлигини, девор қуриш ёки ўзгартириш
мақсади
бўлмаганлигини
билдириб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятидаги важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича,
жавобгарга Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 31 декабр кунидаги Х3331/12-сонли қарори билан Китоб массиви ердан фойдаланиш
харитасининг 36қ-контуридан 0,18 гектар ер майдони ажратилган.
Kадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Китоб туман бўлим
томонидан Китоб тумани “Истиқлол” МФЙ ҳудудида ердан мақсадли
фойдаланиш бўйича мониторинг тартибида ўрганиш жараёнида, деҳқон
хўжалиги раҳбари томонидан деҳқон хўжалиги ажратилган ер майдонини
бетон деворлар билан ўраб олиш ҳолати содир этилганлиги аниқланган.
Жавобгар огоҳлантирилишига қарамасдан деҳқон хўжалиги раҳбари
Бахриддинова Дилдора Хотам қизи томонидан бетон пойдеворни бузиш ва
ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш ишлари амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган
ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6243-сонли фармонига асосан давлат
солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер
участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 36-моддасига асосан ушбу ер
участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан
эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш
юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган.
Тарафларнинг тушунтиришларига кўра, жавобгар қўрилган девор
ғишлари ихтиёрий равишда бузганлиги маълум бўлди.
Шу боисдан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри ҳулосага келган
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси 22-бандида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг жойлардаги
органлари ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги билан боғлиқ
даъволар тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда давлат божи тўловидан
озод этилганлиги белгиланган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдириб, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги
ҳал
қилув
қарори
ўзгаришсиз,
апелляция
шикояти
эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
4
Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган почта харажати
инобатга олиниб, Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Китоб
туман бўлими зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш
мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
судьялар
А.Арзиев