Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2301/646 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўстон тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый EXPRES TRADE LUKS 1988 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1031563 Claim ID 3172084 PDF Hash db2946011bfce562... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
кодексининг 138-моддаси кодекси 138 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
Ушбу Кодекснинг 215-моддаси Ушбу Кодекс 215 code_article
тисодий процессуал кодекси 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 февраль 4-1703-2301/646-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, аризачи- Бўстон туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар- “Expres trade luks 1988” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили У.Каримов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Expres trade luks 1988” масъулияти чекланган жамияти томонидан солиқ органининг хужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги сўрови бўйича талаб қилган ҳужжатларни тақдим этилмаганлиги сабабли, Бўстон туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза киритиб, “Expres trade luks 1988” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, аризада қайд этилган важларни такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига кўра, солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин. Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир. Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади. Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлишлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Бўстон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 26 январдаги 20/1-00001-kt-сонли камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисида буйруққа асосан 2023 йил 26 январь куни хужжатларни тақдим этиш бўйича сўровнома юборилган. Бўстон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 4 февраль кунги қарори билан жавобгар “Expres trade luks 1988” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. 2023 йил 4 февраль куни Бўстон туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Expres trade luks 1988” масъулияти чекланган жамиятига юборилган алоқа хатида, жавобгар томонидан хужжатлар тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар хужжатлар тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Ушбу ҳолатда суд аризанинг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгар томонидан сўровномада тақдим этиш сўралган хужжатлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги Бўстон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган 2023 йил 4 февраль кунги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Бўстон туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Expres trade luks 1988” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг 2023 йил 26 январь кунги 20/1— 00334-сонли хужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровномасида ҳужжатларни тақдим этгунга қадар тўхатиб қўйилсин. “Expres trade luks 1988” масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев