← Назад
Решение #649824 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 23 февраль
4-1405-2301/236-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг жавобгар Хўжайдуқ қурувчиси масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи
вакили Д.Абдухалимов (2023 йил 22 февралдаги 23-19355-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ
СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ ариза билан мурожаат қилиб, унда Хўжайдуқ қурувчиси
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил декабрь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига
тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим
этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб
турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини
кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ
жавобгар томонидан Юридик шахслар ер солиғи бўйича 2022 йил декабрь ойи учун
қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда тақдим
этилмаганлигини билдириб, Хўжайдуқ қурувчиси масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар Хўжайдуқ қурувчиси масъулияти чекланган жамияти
вакили иштирок этмади.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Д.Абдухалимов судга
маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар 2022 йил декабрь ойи учун
қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини кечиктириб тақдим этганлигини
билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш хужжатларидан кўринишича, Хўжайдуқ қурувчиси масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2022 йил декабрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ
ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 273-моддасига биноан, солиқ тўловчилар, агар ушбу
бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ
ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг
йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг қарорига асосан солиқ
тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10
кунга тўхтатилган.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунинг учун, аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Хўжайдуқ қурувчиси масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ
вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 23 февралдаги 23-19359-сонли
маълумотномасида жавобгар Хўжайдуқ қурувчиси масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2022 йил декабрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
кечиктириб тақдим этилганлиги маълум қилинган.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ ҳисоботи
жавобгар Хўжайдуқ қурувчиси масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим
этилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажати
ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг жавобгар
Хўжайдуқ қурувчиси масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши
мумкин.
Ф.К.Мажидов