Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/470 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (о выдаче исполнительного листа на принудительное исполнение решения третейского суда) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "PARVINA SURXON" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SHOVOT TUMANI YO`LLARDAN FOYDALANISH" унитар корхонаси
Source ID 1077560 Claim ID 3147687 PDF Hash 7a9bd268dd8975ec... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 49-моддаси онуни 49 law
онунининг 50-моддаси онуни 50 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, Termiz sh, Istiqlol k., 67-uy 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz АЖРИМ (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида) 2023 йил 23 февраль 4-1901-2301/470-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, аризачи – “PARVINA SURXON” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “SHOVOT TUMANI YO`LLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасига нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Аризачи – “PARVINA SURXON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – аризачи) жавобгар – “SHOVOT TUMANI YO`LLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасига (кейинги ўринларда – жавобгар) нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Сурхондарё вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Сурхондарё вилояти ҳакамлик судининг (кейинги ўринларда – Ҳакамлик суди) 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарорига асосан ижро варақаси беришни сўраган. Тарафлар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 230-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ҳакамлик суди томонидан 2023 йил 20 январда аризачи фойдасига жавобгардан 175710450 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги 19/23-01-00-01-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси “Ҳакамлик суди тўғрисида”ги қонунининг 49-моддасига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мазкур ҳал қилув қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий ижро этилади. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ижро этиш муддати белгиланмаган бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг мазкур ҳал қилув қарори жавобгар томонидан ижро этилмаганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Ҳакамлик суди тўғрисида”ги қонунининг 50-моддасига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади. ИПКнинг 29-бобида белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантириб, жавобгардан аризачига 175710450 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан аризачига олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажатини, шунингдек республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 600000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 228, 230 ва 232-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Аризачи – “PARVINA SURXON” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “SHOVOT TUMANI YO`LLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасидан аризачи “PARVINA SURXON” масъулияти чекланган жамиятига 175710450 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Сурхондарё вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Сурхондарё вилояти ҳакамлик судининг 2023 йил 20 январдаги 19/23-01-00-01-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. Жавобгар – “SHOVOT TUMANI YO`LLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасидан аризачи – “PARVINA SURXON” масъулияти чекланган жамиятига 30000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига жавобгар – “SHOVOT TUMANI YO`LLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасидан 600000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. 3 Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Д.Жумаев