← Назад
Решение #649861 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| аролик кодекси | 544 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
Tel: (79) 223-50-79
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 23 февраль
4-2101-2302/955-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси даъвогар “Н” акциядорлик
жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонасидан 495.860.278 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси “Н” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади), “Х” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) 495.860.278 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан мутахассис сифатида Давлат кадастрлар палатаси
вилоят бошқармаси масъул ходими жалб қилинган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига
ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни унинг вакили
иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогар
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Давлат кадастрлар палатаси
вилоят бошқармаси шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум
қилди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ёзма далилларни таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар
жавобгарга 2017 йил 27 ноябрда жами 2063 кв.метр ер майдонидан фойдаланиш
тўғрисида шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади) 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик
қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунга асосан жавобгар томонидан объектдан фойдаланиб келиб, жами
147.787.243 сўм тўлаб берилган, 495.860.278 сўм тўланмасдан қолган. Ушбу
маълумотлар ёзма далиллар, ҳисоб-фактура, бир томонлама таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Фуқаролик кодексининг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари
мулк ижараси шартномаси билан белгиланади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунга кўра, суд даъво талабини 495.860.278 сўм асосий қарз ундириш
талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ҳаражатлари жавобгар зимасига юклашни жавобгардан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундиришни
ҳамда жавобгардан республика бюджетига 9.917.205 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасидан даъвогар фойдасига 495.860.278 сўм ва олдиндан тўлаб берилган
30.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасидан республика бюджети 9.917.205 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят (протест) киритиш мумкин.
Судья
Б.Джумаев