← Назад
Решение #649890 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 6 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan
district, Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
4-1703-2202/1542-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида аризачи Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «TEX GAS NEW GLOBAL”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили С.Мухтаров
(ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари У.Сулаймонов (паспорт
асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“Аризачи” деб аталади) Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, «TEX GAS NEW GLOBAL” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан 117 094 432 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб,
жавобгар томонидан Хитой Халк Республикасининг Lianyungang Sinas Supply
Cnain Managemant Co.,Ltd компанияси ўртасида 17.11.2021 йилда тузилган
№LLS17/11-21-сонли импорт шартнома бўйича 4000 АҚШ доллари қийматидаги
товарлар бўйича дебиторлик қарздорлик бартараф этилиб, жамиятни
Афғонистоннинг “Khalid Sarwari Group Ltd” компанияси ўртасида
03.09.2021 йилда имзоланган №TY/UZTGGNG/03-09-сонли импорт шартнома
бўйича 17.09.2021 йилда хосил бўлган 70 000 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлик бартараф этилмаганлиги натижасида 114 900 450 сўм
молиявий жарима хисобланганлигини, ариза судга киритилганидан кейин
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2023 йилда “Ҳаво ҳарорати
кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-43-сон Қарори қабул қилинганлиги, ушбу Қарорнинг 3-бандига кўра ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор
кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга
қадар тўхтатилганлиги белгиланганлигини маълум қилиб, мазкур ҳолатларни
инобатга олган ҳолда қарор қабул қилинишини сўради.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида тушунтириш бериб, ҳозирда
жамиятни Афғонистоннинг “Khalid Sarwari Group Ltd” компанияси ўртасида
имзоланган шартнома бўйича бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари
олиб борилаётганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгарни
Афғонистоннинг “Khalid Sarwari Group Ltd” компанияси ўртасида
03.09.2021 йилда имзоланган №TY/UZTGGNG/03-09-сонли импорт шартнома
бўйича 17.09.2021 йилда хосил бўлган 70 000 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд.
Бироқ, жавобгар ушбу дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки
белгиланган жарима суммасини тўламаган.
Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима
қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2020 йилдаги
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сон Қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом(кейинги матнларда
Низом деб юритилади)нинг 24-бандига кўра экспорт контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан
“экспорт”
божхона
режими
бўйича
божхона
юк
декларацияси
расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан бажарилган
ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан
ошиб кетмаслиги керак.
Шунингдек, Низомнинг 27-бандига кўра чет элдан хорижий валютадаги
тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек,
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт
қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк
куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Бундан
ташқари,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
21.04.2021 йилдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5087-сон Қарорининг 10-бандига кўра,
01.05.2021 йилдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага
чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш
ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 01.05.2021 йил ҳолатига
шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш
тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари
01.05.2021 йилдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда аризачининг ариза талаби асосли бўлиб, жавобгар
томонидан муддати ўтган дебитор қарздорлик суд муҳокамасига кунига қадар
бартараф этилмаган.
Бироқ, ариза суднинг иш юритувига олинганидан кейин Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 03.02.2023 йилда “Ҳаво ҳарорати кескин совиб
кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик
субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-43-сон
Қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу Қарорнинг 3-бандига кўра ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор
кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга
қадар тўхтатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги
Қонунининг 6-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари ва қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, турли норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
юридик
кучи
бўйича
ўзаро
нисбати
Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул
қилган органларнинг ваколатларига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг
турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган санага
мувофиқ белгиланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқорироқ
юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда
юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши
белгиланган.
Шу ўринда, суд жавобгарга жарима қўллаш масаласини муҳокама қилиш
давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Вазирлар
Маҳкамасининг қарорига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга эканлиги, ариза
судга киритилганида ариза талаби қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлганлиги,
лекин муносабатларни тартибга солиш бўйича юқорироқ юридик кучга эга
бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлигини инобатга олиб,
жавобгарга нисбатан жарима қўллаш талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар
билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан
озод қилинган.
Юқорида қайд қилинганларга кўра суд ариза талаби асосли эканлигини,
низо бевосита жавобгарнинг айби билан юзага келганлигини, бироқ юқоридаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабига мувофиқ даъвони қаноатлантириш рад
этилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига
24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “TEX GAS NEW GLOBAL” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига
24 000 сўм почта харажати.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Абдухаликов