← Назад
Решение #649891 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
23.02.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2303/ХХХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ХХХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХХ
жамиятидан 24.137.300 сўм асосий қарз, 37.800.000 ѐрдамчи қурилма (поддон)лар
қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Х.Аллаѐров котиблигида
даъвогарнинг вакили ХХХХ (30.09.2023 йилдаги 181-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокидаги суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар ХХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХХ жамиятидан 24.137.300 сўм асосий қарз, 37.800.000 ѐрдамчи қурилма
(поддон)лар қийматини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан
қисман товарлар қайтариб берилганлигини билдириб жавобгардан 24.137.300 сўм
асосий қарз ва 9.450.000 сўм ѐрдамчи қурилма (поддон)лар қийматини ундиришни
сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатилган
маҳсулотни етказиб берган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакилининг кўрсатмаси ва даъво аризага илова қилинган счѐт фактуралар билан
тасдиқланади. Бирок, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун
тўловни кечиктириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддаси 1-қисмига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
24.137.300 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок даъвогар
вакилининг кўрсатмаси ва даъвога илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра
маҳсулот етказиб берилаѐтган ѐрдамчи қурилма (паддон) счѐт фактурада
кўрсатилмасдан берилаѐтганлиги, 3.2-бандига кўра ѐрдамчи қурилма (паддон)
маҳсулот олинган кундан эътиборан 20 кун ичида қайтарилиши кўрсатилган. Бироқ,
жавобгар томонидан ушбу поддонлар қайтарилмай келинганлиги сабабли
поддонларнинг 37.800.000 сўмлик қийматини ундиришни сўраган.
Аммо, иш судда кўрилаѐтган кунга қадар жавобгар томонидан поддонлар
қисман қайтарилиб, иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг қайтарилмай қолиб
кетган поддонлар ҳисобидан 9.450.000 сўмлик қарздорлиги қолган. Ушбу ҳолат суд
мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва у томонидан тақдим
қилинган далиллар билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг ушбу қисмини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
ХХХХ
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 24.137.300 сўм сўм асосий қарз,
9.450.000 сўм ѐрдамчи қурилма (поддон)лар қиймати, 30.000 сўм тўланган
почта харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар ХХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
1.238.746 сўм давлат божи ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов