Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/674 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ “Миллий банк” акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Fergana Qualiti Bricks масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1045792 Claim ID 3110773 PDF Hash f48d9cce1ac2f5df... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2023 йил 23 февраль 4-1501-2302/674-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.К. Очилдиев (2022 йил 6 январь кунги 02-48/05–сонли ишончномага асосан) иштирокида, НОМИнинг даъвогар акциядорлик тижорат НОМИ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга киритган жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятига ипотека шартномасини тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: НОМИ даъвогар акциядорлик тижорат НОМИ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга киритган даъво аризасида жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятига ипотека шартномасини тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъвогар вакили жавобгар билан медиация келишуви тузилгани учун даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраб, жавобгар почта харажатини ихтиёрий равишда тўлаб беришини инобатга олишни тушунтириб ўтди. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилгани учун суд ишни вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топади. Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиация келишуви даъвогар ва жавобгар ўртасида нопрофессионал медиатор иштирокида тузилган. Медиатив келишуви ваколатли шахслар ва нопрофессионал медиатор томонидан имзоланган. ИПК 107-моддасининг 5-3-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади. Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид эмаслигини, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. 2 Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно”, деб белгиланган. Суд жавобгар почта ҳаражатини даъвогарга ихтиёрий равишда тўлаб беришни зиммасига олгани ҳамда даъвово аризаси давлат божи тўловисиз қабул қилингани инобатга олади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъвогар НОМИ” акциядорлик жамияти ва жавобгар “Fergana Qualiti Bricks” масъулияти чекланган жамиятидан ўртасида 2023 йил 23 февраль куни медиация келишуви тузилгани учун даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Д.С. Акрамова