Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/954 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоийазот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый NMM IDEAL SHOP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1047446 Claim ID 3150020 PDF Hash e933b60ca58e0cfa... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 312-моддаси ФКнинг 312 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 февраль 4-2101-2302/954-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Н” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган закалатни ундириш ва шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг “Н” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Х” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан тарафлар ўртасида 06.09.2022 йилда тузилган 69778-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш, жарима ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга учинчи шахс сифатида Товар хом ашё биржаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмасдан товар учун пул маблағлари ўтказилган бўлсада, товар етказиб берилмаганлигини жавобгарга нисбатан жарима қўллашни ҳамда шартномани бекор қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, учинчи шахснинг фикрларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2022 йил 06 сентябрь куни 69778-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар шартномада кўрсатилган пул маблағларини 10 иш кунида тўлаб бериши лозимлиги, 2.2-бандига кўра эса тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни ичида товарлар етказиб берилиши белгиланган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан 08.09.2022 йилда 38.720.000 сўм тўланган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаган ҳолда товарлар етказиб берилмаган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан шартнома, тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Товар хом-ашё биржаси маълумот тақдим этиб, унда тарафлар ўртасида 06.09.2022 йилда 69778-сонли шартнома тузилганлиги, тарафлар томонидан 11.132.000 сўм закалатга қўйилганлиги, шартнома бўйича товар етказиб бериш муддати ўтганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда 3015-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низомнинг (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 34-бандига кўра, корпоратив буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказадилар. Тарафлар томонидан 11.132.000 сўмдан закалат маблағи ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги шахсий ҳисоб рақамларга ўтказилган. ФКнинг 312-моддасига кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга икки баравар қилиб қайтариши керак. Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт. Низомнинг 52-бандига кўра буюртмачи томонидан шартнома бўйича товарлар етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҳисоб-китоб клиринг палатаси шартнома бўйича товарлар етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг бюджет буюртмачиларининг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунга қадар банд қўйиши, 53-бандида эса ҳисоб-китоб клиринг палатаси суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни тегишли ҳисоб-рақамга ўтказишни амалга ошириши белгиланган. Шунга кўра, суд жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя этилмаганлиги, бузилганлиги, учинчи шахснинг маълумотига кўра, закалат пули қўйилганлиги ҳамда ҳозирги кунда мавжудлигини инобатга олиб, даъвогар фойдасига 11.132.000 сўм закалатни ундиришни лозим топади. Даъвогар даъво талабида тузилган шартномани бекор қилишни хам сўраган. ФК 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; Фуқаролик кодекси, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сон қарорида ҳам тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан маҳсулот етказиб бериш шартнома мажбуриятлари жиддий бузилиб, махсулот учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилган бўлсада, бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан махсулот етказиб берилмаган. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Даъвогар томонидан 28.10.2022 йилда 25/7044-сонли хат билан тарафлар ўртасида 06.09.2022 йилда тузилган 69778-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисида хат юборилган. холда маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини, шартномада белгиланган муддатларга риоя этилмаганлигини инобатга олиб, суд даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 3.222.640 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Н” АЖ фойдасига 11.132.000 сўм закалат ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвогар билан жавобгар ўртасида 06.09.2022 йилда тузилган 69778-сонли шартнома бекор қилинсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 3.222.640 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Б.А.Джумаев