← Назад
Решение #649954 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 февраль
№ 4-1603-2301/327
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар –Поп
туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 1.739.776 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Поп
туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 1.739.776 сўм ижара тўлови
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлар 2023 йил 26 январь куни жавобгарга почта хизмати
орқали юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур Кодекснинг 2033моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво
аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари
жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги
сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси
ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво ариза жавобгарга 2023 йил 26 январь куни, суднинг
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги
ажрими 2023 йил 3 февраль куни юборилган бўлсада, даъво ариза бўйича
ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга
қадар судга тақдим этилмаган.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу модданинг олтинчи
қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни
тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан
якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур модданинг 8-қисмига
мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади,
далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал
қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қаноатлантириш рад этишни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида
тузилган ижара шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Х.Абдуллаев
томонидан Поп туман тиббиёт бирлашмаси ҳудуди ўрганилганда
бирлашмага қарашли ҳудудда 12,0 кв метр майдонда икки дона киоска
(канцелярия ва савдо дўкони) «Наманган вилояти Матбуот тарқатувчи”
келаётганлиги аниқланган ҳамда бу тўғрисида далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8
апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини
такомиллаштириш яора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг (кейинги
матнда Қарор деб юритилади) 2-бандида Ўзбекистон Республикаси Давлат
мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий
бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида давлат
мулкини ижарага бериш марказларининг асосий вазифалари қуйидагилар
ҳисобланади:
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан
тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини
шакллантириш ва юритиш;
ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг
сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини
назорат қилиш;
ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан
ўтказиш;
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги
эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий
нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва
Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштириш.
Қарорнинг 3-бандида давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга
марказлар орқали ижарага берилади, қонун ҳужжатларида назарда
тутилган ҳоллар бундан мустаснолиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда Поп туман тиббиёт бирлашмаси давлат мулки
бўлган ҳудудни Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси орқали
«Наманган вилояти Матбуот тарқатувчи” МЧЖга ижарага бериши лозим
бўлсада ушбу талабни бузиб, шартнома тузмасдан фойдаланишга бериб
юборган.
Ушбу Қарор 6-бандининг иккинчи кичик бандига кўра, давлат
мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара
шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб
нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг
яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ
бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган
тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини
икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли
ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади.
Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан
тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ
ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш
куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда
ундириш учун материалларни судга топширади.
Ушбу асосларга кўра даъвогар «Наманган вилояти Матбуот
тарқатувчи” МЧЖ томонидан икки томонлама ўзаро келишиб
фойдаланилган майдон учун Наманган вилоят ҳокимининг 20.01.2021
йилдаги 35-сонли ҳамда 18.01.2022 йилдаги 40-6-0-Q/22-сонли
қарорларига асосан 01.09.2022 йилдан 21.11.2022 йилгача бўлган даврга
ижара ҳақлари 1.739.776 сўм (869.888 х2=1.739.776) сўм ҳисобланган.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини
ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этмаган бўлсада, даъвогар томонидан судга юборилган 2023 йил 23
февралдаги 308/01-08-сонли маълумотнома ҳамда 2023 йил 1 февралдаги
тўлов топшириқномасига асосан мавжуд қарздорлик тўлиқ баратраф
этилган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 1.739.776 сўм ижара тўлови
ундириш талаби қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқ
асосли қўйилган. Лекин ушбу қарздорлик суд кунига қадар тўлиқ
баратраф этилганлигини инобатга олиб, суд даъвони қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу модданинг бешинчи
қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 300.000 сўм давлат божи ва
30.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаби
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар - Поп туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган
вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм
почта харажати, Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин.
А.Шокиров