Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/434 Дата решения 23.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый Танхо Кўхинур масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1031219 Claim ID 3153340 PDF Hash b3ffd77f317159c9... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисми мазкур Кодекс 2034 8 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2023 йил ----------- 4-1107-2301/----сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси ------, даъвогар ------------------нинг жавобгар “-------------------” МЧЖ ва учинчи шахс ------------------га нисбатан жавобгар ҳисобидан 4 216 441 сўм асосий қарз ва 1 400 580 сўм пеня жами 5 617 022 сўм ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ------------------- Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “-------------------” МЧЖ ва учинчи шахс ------------------га нисбатан жавобгар ҳисобидан 4 216 441 сўм асосий қарз ва 1 400 580 сўм пеня жами 5 617 022 сўм ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим 2023 йил 07 февраль куни чиқарилган бўлсада, тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), “------------------- 39сонли умумий ўрта таълим мактаби (балансда сақловчи) иштирокида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Янги Жигаристон МФЙ манзилида жойлашган умумий майдони 67,0 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш бўйича 2022 йил 13 октябрдаги 357995/123-22-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Янги Жигаристон МФЙ манзилида жойлашган умумий майдони 67,0 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш, ижарага олувчи ушбу объектни қабул қилиш ва ижара тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажариш мажбуриятини олган. Ижара муддати 1 йилга, 2022 йилнинг 13 октябрь кунидан 2023 йилнинг 13 октябрь кунига қадар этиб, ижара ҳақи миқдори 2022 йилнинг октябрь ойи учун 4 230 326 сўм қилиб белгиланган. 2023 йилнинг 18 январь куни ҳолатида ижарага олувчининг 2022 йил октябрь ойи учун ижара тўлови 4 230 326 сўмни ташкил қилган. Жавобгар тмонидан 13 884 сўм тўлов амалга оширилган натижада 4 216 441 сўм асосий қарздорлик ҳосил бўлган. Аниқланишича ижарага олувчи томонидан бугунги кунга қадар ижара тўловлари амалга оширилмаган. Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара шартномаси, объектнинг ижара тўлови тўғрисидаги ва объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан унинг фойдасига 4 216 441 сўм асосий қарз суммаси ундирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 9.2-бандига асосан даъвогар жавобгардан 1 400 580 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 9.2-бандига асосан ижара шартномаси бўйича биринчи тўлов ижара шартномаси ижарага берувчи томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 банк кун ичида, кейинги тўловлар ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим. Бироқ 2022 йилнинг октябрь ойи учун 4 216 441 сўм ижара тўлови бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаган. Шартноманинг 9.2-бандига асосан ижара ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорда, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлаши тўғрисида келишилган. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунга кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 179 198 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 4 216 441 сўм асосий қарз, 179 198 сўм сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган давлат божи жавобгардан ундирилиши лозим. Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179, 180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг 234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “-------------------” МЧЖ ҳисобидан: - ------------------- фойдасига 4 216 441 сўм асосий қарз, 179 198 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. --------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Судья -------------