Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2201/1885 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DIZAYN QURILISH 2019" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "RUXI BUSINESS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029149 Claim ID 3100497 PDF Hash f6e8ad55f6998053... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2201/1885 -сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда марузачи судья А.Пайғамов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Л.Кариева Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 22 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Ruxi Business” масъулияти чекланган жамияти вакиллари М.Исмаилов (2023 йил 5 январдаги 01-сонли ишончнома), Р.Бараев, Н.Қодирова (раҳбар), “Dizayn Qurilish 2019” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ж.Султонов (2023 йил 6 январдаги 1-сонли ишончнома), Э.Эрметов (2023 йил 21 февралдаги 2-сонли ишончнома) иштирокида “Dizayn Qurilish 2019” масъулияти чекланган жамиятининг “Ruxi Business” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 октябрдаги қарори устидан берилган “Ruxi Business” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Dizayn Qurilish 2019” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки пудратчи деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ruxi Business” маъсулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар ёки буюртмачи деб юритилади) 2 427 208 053 сўм қарз ва 448 867 242 сўм фоиз ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 427 208 053 сўм қарз, 81 000 000 сўм фоиз ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қолган фоиз қисмини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгардан республика бюджетига 57 521 505,90 сўм давлат божи ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган, жавобгардан республика бюджетга 28 760 752,95 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг кассация шикоятни қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган. Буюртмачи ва пудратчи ўртасида 2020 йил 9 ноябрда 01/21К-сонли пудрат шартномаси тузилган. Пудрат шартномасининг 1.1-бандига кўра, пудратчи шартнома шартларига мувофиқ буюртмачининг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Искандар” МФЙ ҳудудида жойлашган 1,5 гектар майдонида, 4 подъездли 5 қаватли бинонинг ертўла қисмини пойдевор ишларини бажариб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати 5 000 000 000 сўм этиб белгиланган. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари 2021 йил апрелда расмийлаштирилган далолатнома ва 1-сонли ҳисобварақ-фактурани далил сифатида баҳолаб, даъвогар томонидан 2021 йил апрел ойида 2 427 208 053 сўмлик ишлар тўлиқ бажарилиб жавобгарга топширилган ҳамда бажарилган ишлар жавобгар томонидан 2021 йил 14 июлда ишнинг сифатига ҳамда ҳажмига нисбатан бирон бир эътироз билдирилмасдан қабул қилиб олинган, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2 427 208 053 сўм қарздорлиги вужудга келган деган хулосага келиб, даъвогарнинг жавобгардан 2 427 208 053 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил апрель ойида нафақат 2 427 208 053 сўмлик, балки 2 058 032 613 сўмлик қурилиш ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатнома ва ҳисобварақ-фактура ҳам расмийлаштирилган. Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 2 427 208 053 сўм қарз ундириш сўралган бўлса-да, судлар томонидан бажарилган ишлар қиймати 2 058 032 613 сўмни ташкил этиши тўғрисидаги даъвогар ва жавобгар расмийлаштирган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга юборган 2021 йил 3 июндаги 01-сонли огоҳлантириш хатида бажарилган ишлар қиймати 1 989 057 948 сўмни ташкил этишини билдириб, жавобгардан бажарилган ишлар бўйича 1 989 057 948 сўм тўловни амалга оширишни сўраган. Ушбу ҳолатда, иш ҳужжатларида бажарилган ишларнинг ҳар хил қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Демак, судлар томонидан ҳужжатлардаги бажарилган ишлар хажми ва қийматига оид қарама-қаршиликлар бартараф этилмаган ҳамда ушбу ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаган, даъвогар томонидан бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажми ва қиймати аниқланмаган. Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 2021 йил 5 апрелдан 2022 йил 5 июлга қадар бўлган давр учун 448 867 242 сўм (2 427 208 053 х 15 %/365 кун х 450) фоиз ундириш сўралган. Судлар даъвогарнинг 448 867 242 сўм фоиз ундириш талабини асосли деб топиб, 448 867 242 сўм фоизни 81 000 000 сўмгача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишда даъвогар ва жавобгар ўртасида бажарилган ишлар қиймати юзасидан 2021 йил 15 августда 01/22-сонли келишув шартномаси имзоланганлигига, 01/22-сонли келишув шартномаси кейинчалик суднинг 4-1102-2201/419-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 28 августдаги қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигига, яъни 2021 йил 15 августдан низо пайдо бўлган даврга қадар тарафлар қарз эвазига хонадон қабул қилиш ва топширишга келишганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо бермаган. Ушбу ҳолатда, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган, бажарилган ишлар хажми ва қийматига оид ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 октябрдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. “Ruxi Business” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев