Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2229/42271 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение YIRIK SOLIQ TO`LOVCHILAR BO`YICHA HUDUDLARARO DAVLAT SOLIQ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "AKFA ASSEMBLY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029344 Claim ID 3093118 PDF Hash a8b13ff706566577... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 14-моддасининг 8-қисми кодекси 14 8 code_article
кодекси 266-моддаси кодекси 266 code_article
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2229/42271-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Абдурахимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Ибрагимов Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 22 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, даъвогар вакили О.Неъматов (2023 йил 7 январдаги 33/20-01103-сонли ишончнома билан), жавобгар вакиллари В.Ким ва М.Айрапетян (2023 йил 8 февралдаги ишончнома билан) иштирокида даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси жавобгар “Akfa assembly” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 181 800 000 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги қарори устидан “Akfa assembly” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) 2022 йил 1 июндаги 00277-кт-сонли ва 2022 йил 20 июндаги 02421-иф-сонли буйруқларига асосан “Akfa assembly” масъулияти чекланган жамиятида (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2020 йил март-сентябрь ва 2021 йил январь-октябрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилган. 2022 йил 24 июнда камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида далолатнома ва хулоса расмийлаштирилиб, 2020 йил март-сентябрь ойлари учун 49 300 000 сўм 1 ва 2021 йил январь-октябрь ойлари учун 132 500 000 сўм ҚҚС бўйича тафовут, хато ва камчиликлар бартараф этиш ҳақида талабнома юборилган. 2022 йил 14 июлда 33/20-22167-сонли камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан Солиқ кодекси 14-моддасининг 8-қисмига мувофиқ 2020 йил март-сентябрь ва 2021 йил январь-октябрь ойлари ҚҚС бўйича 181 800 000 сўм ҳисобдан чиқарилиши юзасидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритилиши қайд этилган. Даъво аризада жавобгар 13та жамиятлар билан 2020 йил март-сентябрь ойлари ва 2021 йил январь-октябрь ойлари давомида ҚҚС суммаси 181 800 000 сўм бўлган солиқларни ҳисобга олганлиги аниқланган. Шунингдек, даъво аризада мазкур контрагентлар ҳақида қуйидагилар билдирилган: 1) “Trust Whole” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар (сотиб олувчи) ўртасида 19.03.2020 йилда 37-сонли, 14.01.2021 йилда 13/2-1-сонли, 21.01.2021 йилда 21/1-сонли, 28.01.2021 йилда 28/1-сонли, 02.02.2021 йилда 23-сонли, 17.02.2021 йилда 17/1-сонли, 18.02.2021 йилда 18/2-сонли шартномалар тузилганлиги, уларга кўра, 2020 йил март, 2021 йил январь-февраль ойларида 2430 дона (тиббий ва хўжалик) маҳсулотларни жами қиймати 481 952 650 сўмга электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги ҳамда ушбу қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 62 863 389 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализaция қилинган 481 952 650 сўмлик товарлар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг (бундан буён матнда ДСҚ деб юритилади) ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 2 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб берилмаганлиги, контрагентда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 32 857 900 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, мазкур солиқлар тўланмагач, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 17.12.2021 йилдаги 2 4-1001-2105/47477-сонли ҳал қилув қарори билан жамиятни банкрот деб эътироф этилганлиги; 2) “Smart Stroy Complex” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 23.05.2020 йилда 102-сонли, 09.06.2021 июнда 178-Т-сонли шартномалар тузилган бўлиб, уларга кўра, жавобгар 2020 йил май-июнь ойларида 1800 дона (эҳтиёт қисмлар) маҳсулотларни жами қиймати 86 661 521 сўмга электрон ҳисобфактуралар расмийлаштирган ҳамда товарларни (эхтиёт қисмлар) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу қийматдан келиб чиқиб жавобгар томонидан 11 303 677 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактура асосида реализaция қилинган 86 661 521 сўмлик товарлар (эхтиёт қисмллар) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 2 006 600 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги ва ушбу қарздорлик тўланмаганлиги сабабли контрагент Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 19.11.2021 йилдаги 4-1001-2107/42115-сонли ҳал қилув қарори билан жамиятни банкрот деб эътироф этилганлиги; 3) “Korona Sega” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 20.07.2020 йилда 08-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартнома асосида 20.07.2020 йилда 1 та комплект саноат ускунасини жами қиймати 62 300 000 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни (саноат ускунасини) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 8 126 087 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализaция қилинган 62 300 000 сўмлик товар (саноат ускунаси) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида 3 автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Бухоро вилояти ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 3 871 600 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги; 4) “Inter Invest Klass” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 24.07.2020 йилда 69-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартнома асосида 24.07.2020 йилда 11 та хўжалик маҳсулотларни жами қиймати 5 692 500 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 742 500 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализaция қилинган 5 692 500 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент вилояти ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 1 183 000 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги; 5) “Otabek And Oybek Group” ХК (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 28.07.2020 йилда 92-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартнома асосида 28.07.2020 йилда 11 куб. метр қурилиш материалларни жами қиймати 25 300 000 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 3 300 000 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализaция қилинган 25 300 000 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан 4 солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент вилояти ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 4 900 900 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги; 6) “Business-Insurance” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 27.08.2020 йилда 735-736-сонли, 10.09.2020 йилда 769-сонли, 24.09.2020 йилда 850-сонли ва 25.09.2020 йилда 821-сонли шартномалар тузилиб, жавобгар шартномалар асосида 2020 йил август-сентябрь ойларида 17 дона компютер ва эҳтиёт қисмларини жами қиймати 55 856 650 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 7 285 650 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисобфактуралар асосида реализaция қилинган 55 856 650 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 3 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 8 720 500 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги; 7) “Qurilish Elektro Jihoz” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 02.09.2020 йилда 25/06/4Ф-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартнома асосида 2020 йил сентябрда 150 дона маиший техникани жами қиймати 3 001 500 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим 5 қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 391 500 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализaция қилинган 3 001 500 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 3 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 8 37 491 700 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги боис, Тошкент туманлараро иқтисодий суди 18.03.2022 йилда 4-1001-2213/7080-сонли ҳал қилув қарори билан жамиятни банкрот деб эътироф этилганлиги; 8) “Perfect Stroy Progress” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 16.09.2020 йилда 25-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартнома асосида 16.09.2020 йилда 1914 дона хўжалик маҳсулотларини жами қиймати 70 435 200 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 9 187 200 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализaция қилинган 70 435 200 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент вилояти ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 3 155 400 000 6 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги боис, Зангиота туманлараро иқтисодий суди томонидан 28.07.2021 йилда 4-1101-2102/2049-сонли ҳал қилув қарори билан жамиятни банкрот деб эътироф этилганлиги; 9) “Goldtech Group” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 09.02.2021 йилда 17-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартнома асосида 09.02.2021 йилда 1 дона компютерни жами қиймати 37 396 850 сўмга электрон ҳисобфактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 4 877 850 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисобфактуралар асосида реализaция қилинган 37 396 850 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 5 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент вилояти ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 149 600 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги; 10) “Gold Trust” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 17.03.2021 йилда 24/2-19/2-сонли, 16.04.2021 йилда 0704-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартномалар асосида 2021 йил март, апрель ва май ойларида 3910 дона қурилиш маҳсулотларни жами қиймати 385 773 158 сўмга электрон ҳисобфактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 50 318 238 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисобфактуралар асосида реализaция қилинган 385 773 158 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч 7 қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 3 523 900 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги; 11) “Dunyo savdo DDK” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 23.06.2021 йилда 280-сонли, 25.06.2021 йилда 305-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартномалар асосида 2021 йил июнь ойида 1600 дона қурилиш маҳсулотларни жами қиймати 80 385 000 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 10 485 000 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисобфактуралар асосида реализaция қилинган 80 385 000 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 48 089 800 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги боис, Зангиота туманлараро иқтисодий суди томонидан 16.03.2022 йилда 4-1101-2201/199-сонли ҳал қилув қарори билан жамиятни банкрот деб эътироф этилганлиги; 12) “Geomax techno house” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 05.07.2021 йилда 515-сонли, 26.07.2021 йилда 767-сонли, 17.08.2021-йилда 1061-сонли, 18.08.2021 йилда 1089-сонли шартномалар тузилиб, жавобгар шартномалар асосида 2021 йил июль-август ойларида 23 дона маиший техникаларни жами қиймати 89 708 200 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 11 701 070 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, 8 текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисобфактуралар асосида реализaция қилинган 89 708 200 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги ДСҚнинг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда жамиятда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилганлиги, ИИВ ва ДСҚ ўртасида ўзаро маълумотлар алмашувини текширилганда жамият эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, жамият билан бошқа бир ташкилотлар (ёки ЯТТлар) ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги, контрагент балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаганлиги, контрагентда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2022-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 16 795 300 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги боис, Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 21.04.2022 йилда 4-1001-2211/10179сонли ҳал қилув қарори билан жамиятни банкрот деб эътироф этилганлиги; 13) “Violet techno store” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар ўртасида 09.10.2021йилда 37-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шартномалар асосида 09.10.2021 йил июль-август ойларида 231 компютер эҳтиёт қисмларни жами қиймати 9 128 700 сўмга электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирган ҳамда товарларни кирим қилган деб кўрсатганлиги, ушбу товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар томонидан 1 190 700 сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, бироқ, текширув натижасида, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализaция қилинган 9 128 700 сўмлик товар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализaциядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштириб юборилганлиги аниқланган. Юқоридагиларни келтириб даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 181 800 000 сўм ҚҚС ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 августдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Trust whole” масъулияти чекланган жамияти, “Smart stroy complex” масъулияти чекланган жамияти, “Korona sega” масъулияти чекланган жамияти, “Inter invest klass” масъулияти чекланган жамияти, “Otabek and Oybek Group” масъулияти чекланган жамияти, “Business insurance” масъулияти чекланган жамияти, “Qurilish elektro jihoz” масъулияти чекланган жамияти, “Perfect stroy progress” масъулияти чекланган жамияти, “Gold tech group” масъулияти чекланган жамияти, “Gold trust” масъулияти чекланган жамияти, “Dunyo savdo DDK” масъулияти чекланган жамияти, “Geomax Techno House” масъулияти 9 чекланган жамияти, “Violet techno store” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) ишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2022 йил 2 декабрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган. “Akfa assembly” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси орқали давлат бюджетига 181 800 000 сўм қўшилган қиймат солиғи ундирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги қароридан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда апелляция инстанция судининг қарорида Солиқ кодекси 266-моддаси 14-қисмига асосан агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақлилиги кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан жавобгар томонидан контрагентлар билан тузилган шартномаларнинг қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим эканлиги исботлаб берилмаганлиги, жавобгар томонидан шартномаларни тузишдан олдин Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорликка риоя қилганлиги, 2021 йил 16 июндаги 280-сонли ҳамда 2021 йил 23 июндаги 320-сонли “Dunyo savdo DDK” МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича дастлаб ҚҚС ҳисобга олинганлиги, кейинчалик контрагенти ҚҚС тўловчи макомини йўқотганлиги боис, ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилганлиги, бироқ, шунга қарамасдан даъвогар шу суммани ҳам даъвога киритганлиги ва апелляция инстанция суди томонидан мазкур сумма ундирилганлиги, мазкур контрагент бўйича ҚҚС суммасини бюджетга тўғридан-тўғри тўлаганлари, қолганлар бўйича ҳисоб-фактураларга киритиб, контрагентларга тўлаганлигини билдирди ва апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикояти ҳамда қўшимчасида келтирилган важларни билдириб, кассация шикоятини қаноатлантириб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. 10 Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, “Dunyo savdo DDK” МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича ҳисобланган 10 485 000 сўм ҚҚС суммасини ундириш қисмини рад этиб, қолган қисмида апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, қарорнинг 18-бети 3-х.б. қуйидаги жумла баён этилган: “Ушбу ҳолатлар бўйича, суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили ҳам жавобгар ва бошқаларга етказиб берилган айрим маҳсулотларнинг кирим ҳужжатлари йўқолганлиги, махсулотларнинг бир қисми нақд пулга сотиб олинганлиги сабабли, уларнинг кирим ҳужжатлари бўлмаслиги тўғрисида кўрсатма берган”, бироқ, аниқланишича учинчи шахслар суд мажлисларида иштирок этмаган, шунга мазкур жумласи қарордан чиқариб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 14-моддасининг 8-қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. 11 Солиқ кодексининг 266-моддаси 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Камерал солиқ текширувидан аниқланишича, шартномаларга асосан учинчи шахслар (контрагентлар) томонидан жавобгарга етказиб берилган товарлар учинчи шахсларнинг бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), учинчи шахсларда юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунга кўра, даъвогар шартномалар бўйича етказиб берилган (қабул қилинган) маҳсулотларининг кирим ҳужжатлари йўқлиги сабабли битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун тузилган ҳамда ушбу битимнинг оқибати солиқ органига битим асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига кўра солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади: солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда; товарлар (хизматлар) харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаганда; солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланганда; ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда; ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда; солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда; 12 солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда; битимлар (операциялар) ҳақиқий эмас ва тадбиркорлик фаолияти доирасида даромад олишга қаратилмаган ёки (ва) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган деб топилганда; солиқ тўловчи томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, шунингдек, ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиришга, сайёр солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганда; солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда); ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда; солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олинишига олиб келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш занжиридаги битимлар (операциялар) иштирокчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳукуқий, иқтисодий ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, шунингдек, битим номигагина (қалбаки), яъни ушбу битим қалбаки ёки кўзбуямачилик учун тузилганлигини ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги тўғрисидаги важи билан келишмасдан, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келинганлиги ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг контрагентлари фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилганлиги ва қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлиги, жавобгар томонидан контрагентларга тўлаб берилган ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб даъвогарнинг даъво талабини асослилиги ҳақида тўғри хулосага келган. 13 Юқорида келтирилган ҳолатларга асосан жавобгар томонидан лозим даражада эхтиёткорлик қилиниши ва ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан тўланганлиги ҳолатларига аниқлик киритилиши лозим бўлган. Бироқ, апелляция инстанция суди “Dunyo savdo DDK” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 16.06.2021 йилдаги 280-сонли ҳамда 23.06.2021 йилдаги 320-сонли шартномалар бўйича 10 485 000 сўм ҚҚС кейинчалик контрагенти ҚҚС тўловчи макомини йўқотганлиги боис, ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилганлигига эътиборини қаратмаган, шунга кўра мазкур ҚҚС суммасини ундиришни рад этиш лозим. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция инстанция судининг қарорини ўзгартиришни, жавобгардан 171 315 000 сўм ҚҚС ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Биринчи ва апелляция инстанция судлари учун 5 139 450 сўм давлат божи (171 315 000 х 2 % + 171 315 000 х 1%) жавобгардан ундирилади. Даъвонинг асоссиз қисмида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод этилгани инобатга олиб, даъвогардан ундирилмайди. Шунингдек, жавобгарга кассация инстанция суди учун ортиқча тўлаб чиқилган 104 850 сўм давлат божи қайтарилади. ИПК 343-моддаси иккинчи қисмига кўра агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади. Шунга кўра, Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги қарорида 181 800 000 сўм қўшилган қиймат солиғи ва 5 454 000 сўм давлат божи қисмида ундирув бекор қилиниши лозим. 14 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Akfa assembly” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирисин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги қарори ўзгартирилсин. Қарорнинг 18-бети 3-х.б.да қайд этилган “Ушбу ҳолатлар бўйича, суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили ҳам жавобгар ва бошқаларга етказиб берилган айрим маҳсулотларнинг кирим ҳужжатлари йўқолганлиги, махсулотларнинг бир қисми нақд пулга сотиб олинганлиги сабабли, уларнинг кирим ҳужжатлари бўлмаслиги тўғрисида кўрсатма берган” жумласи қарордан чиқариб ташлансин. Қарорнинг “Akfa assembly” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси орқали давлат бюджетига 181 800 000 сўм қўшилган қиймат солиғи; Республика бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанция судларида кўриш билан боғлиқ 5 454 000 сўм давлат божи ундириш қисмлари ўзгартирилсин: “Akfa assembly” масъулияти чекланган жамиятидан: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси орқали давлат бюджетига 171 315 000 сўм ҚҚС суммаси, республика бюджетига 5 139 450 сўм давлат божи ундирилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “Akfa assembly” масъулияти чекланган жамиятига 104 850 сўм ортиқча тўлаб чиқилган давлат божи қайтарилсин. Ижро варақалари берилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги қарорида ундирилиши белгилаган 181 800 000 сўм ҚҚС ва 5 454 000 сўм давлат божи қисмида ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т.Аннаева 15