Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/400 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ахмедов Достонбек Искандарович фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый “Оқсарой кластер” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028039 Claim ID 3094913 PDF Hash 0f450068659911f3... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онун 40-моддаси онун 40 law
онун 41-моддаси онун 41 law
ФКнинг 4-моддаси ФКнинг 4 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Турсунов 4-1806-2201/400-сонли иқтисодий иш Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ж.Хусаинов Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 22 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят судининг ходими А.Давиров, Кенгаш раҳбари С.Ашуров, вакиллар Ғ.Мухамадиев (2023 йил 8 февралдаги 20-сонли ишончнома билан), Ф.Нормуродов (2023 йил 23 январдаги 14-сонли ишончнома билан), жавобгар вакили Н.Қурбонов (ишончнома билан) иштирокида Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “Axmedov Dostonbek Iskandarovich” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Оq saroy klaster” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ва 102 237 126 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммасини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 23 августдаги қарори устидан Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Axmedov Dostonbek Iskandarovich” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Axmedov Dostonbek Iskandarovich” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Oq saroy klaster” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 18 январда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 72-сонли контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар 2021 йилнинг режасига асосан 35 гектар ер майдонидан 102 тонна пахта хом ашёсини 1 жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларининг 2.2-банди “а” ва “б” кичик бандларига кўра, даъвогар мазкур шартноманинг 2.4-банди “а” кичик бандида белгиланган миқдордаги уруғликни жавобгардан қабул қилиб олиш, қабул қилиб олинган селекцион навли уруғлик чигитни белгиланган ер майдонига тўлиқ экиш мажбуриятини олган. Ушбу шартноманинг 4.1-бандига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 4 522 500 сўм ташкил қилиши, шартноманинг умумий суммаси эса 416 295 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактура орқали жавобгарга 97 321 кг пахта хом ашёси топширилган. Топширилган пахта хом ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўлов амалга оширилган. Контрактация шартномасининг 4.1-бандида 2020 йил ҳосилидан топширилган пахта хом-ашёси учун шаклланган нархнинг 2-нави суммаси қўлланилганлиги, шунингдек шартноманинг ушбу бандида 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича контрактация шартномасининг 4.1-бандида қайд этилган нархга ўзгартириш киритиш назарда тутилмаганлиги, шартномага мувофиқ даъвогар томонидан топширилган уруғлик пахта хом-ашёсига қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган ғўзанинг селекцион навлари учун рағбатлантирувчи 1,15 коэффициент суммаси жавобгар томонидан тўланмаганлигини ҳақида важларини келтириб, Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан жавобгарга нисбатан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва 2021 йилда топиширилган уруғлик пахта хом ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган 1,15 фоиз яъни, 102 237 126 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммасини ундиришни сўраган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 815 808,4 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 23 августдаги қарори 2 устидан Кенгаш кассация шикоят билан мурожаат қилган, унда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.5-бандида “хўжаликка” етказиб берилган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан кейин қолган қисми 2021 йил 31 декабргача тўлаб берилиши белгиланганиги, лекин жавобгар томонидан 2021 йил 31 декабргача тўлаш мажбурияти бажарилмаганлиги, судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарори 2-бандида “Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилсин деб кўрсатилганлигига асосланиб, 1,01 рағбатлантирувчи коэффициентни қўллаб, жавобгардан 6 815 808,40 сўм ундирилганлиги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига мувофиқ фермер хўжаликларининг аҳволини оғирлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмаслиги, биринчи инстанция суди Қонуннинг 46моддасини асос қилиб олганлиги, бироқ, ушбу Қонуннинг 46-моддасида илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги нормативҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча нормативҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги, тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар, ўз кучини йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг рўйхати норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши кераклиги назарда тутилганлиги, ушбу моддада норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қачондан кучга кириш санаси кўрсатилмаганлиги, фермер хўжалиги томонидан етиштириб топширилган пахта хом-ашёси 2021 йил 31 декабргача топширилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори 2022 йил 9 июнда қабул қилинганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорининг 8-иловасида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи 1,15 коэффициент жорий қилинганлиги, ушбу қарор асосида 2021 йилда етиштириб топширилган пахта хом-ашёси учун 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммасини тўлаш назарда тутилганлиги учун ишлаб чиқилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори иловасини 2021 йил ҳосили учун қўллаб бўлмаслигини кўрсатган. 3 мурожаатига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан олинган жавобини қарор қабул қилганда инобатга олишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Кенгаш вакиллари жавобгар томонидан тақдим қилинган хатни, у норматив-ҳуқуқий ҳужжат эмаслиги сабабли, инобатга олмасликни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни сўради. “Axmedov Dostonbek Iskandarovich” фермер хўжалиги хабардорлигига қарамасдан, суд мажлисида вакили иштирок этмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни “Axmedov Dostonbek Iskandarovich” фермер хўжалигининг вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартномасидан келиб чиққан. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 93 082 кг 1 сорт 1 синф ва 4 239 кг 2 сорт 1 синф “Наманган-77” навли, жами 97 321 кг пахта хом-ашёси топширган. Даъвогар томонидан топширилган 93 082 кг 1 сорт 1 синф “Наманган-77” навли пахта хом-ашёсининг шартномавий қиймати 654 366 460 (93 082 х 7 030) сўмни ва 4 239 кг 1 синф 2 сорт “Наманган-77” навли пахта хом-ашёсининг шартномавий қиймати 27 214 380 (4 239 х 6 420) 4 сўмни, жами топширилган пахта хом-ашёсининг қиймати 681 580 840 сўмни ташкил қилган бўлиб, жавобгар даъвогарга ушбу пул маблағларини тўлаб берган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарори билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра ғўзанинг “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “С-6524”, “Наманган-77” ва “Бухоро-102” селекцион навлари учун белгиланган минимал нархларга нисбатан 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент жорий этилган (8-илова). Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига асосан фермер хўжалиги жами топширилган 97 321 кг “Наманган-77” навли пахта хом-ашёсининг минимал нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўллаган ҳолда топширилган пахта хом-ашёсининг қиймати 783 817 966 (681 580 840 х 1,15) сўм миқдорида белгилаб, жавобгар томонидан тўланган пул маблағларини ҳисобга олган ҳолда ундан 102 237 126 (783 817 966 – 681 580 840) сўмни тўлаб беришни талаб қилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Кенгаш фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва 102 237 126 сўм ундиришни сўраган. Шартноманинг ҳақиқий эмас деб топишни сўралган 4.1-бандида “Хўжалик” (даъвогар) томонидан “Харидор” (жавобгар)га етказиб бериладиган пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тн учун 4 522 500 сўм ташкил қилиши, шартноманинг умумий суммаси эса 461 295 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. ФК 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6-бандида битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топиш учун ФКда белгилаб қўйилган асослар мавжуд эмас. 5 шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдирган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъвонинг пул маблағлари ундириш қисмини қисман қаноатлантиришда, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдиришда хатоликка йўл қўйган. Хусусан, судлар Кенгашнинг фермер хўжалиги томонидан 2021 йилда топширилган уруғлик пахта хом-ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммаси, яъни 102 237 126 сўм ундириш талабини қисман 6 815 808,40 сўмга қаноатлантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарорига асосланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилган. Судлар “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 45-моддасининг иккинчи қисмида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми ўз кучини йўқотган деб топилганда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми ўзининг амал қилиши тугатилиши, 46-моддасида илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча нормативҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги, тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар, ўз кучини йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг рўйхати норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши кераклиги назарда тутилганлиги, мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарорининг 2-бандида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилиши назарда тутилганлиги сабабли фермер 6 хўжалиги томонидан 2021 йилда топширилган уруғлик пахта хом-ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан “1,15” эмас, балки “1,01” рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши лозимлиги ҳақидаги хулосага келиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 815 808,40 сўм ундирган. Бироқ, Қонун 40-моддасининг биринчи қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Шунингдек, Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Қонун ушбу моддасининг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилиши белгиланган. ФКнинг 4-моддасига кўра, фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади. Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарорида у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмаганлиги сабабли у амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Биринчи ва апелляция инстанция судлари қарор қабул қилишда Қонуннинг 46-моддасида белгиланган қоидаларга ҳавола қилган. Ваҳоланки, Қонуннинг ушбу моддаси илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқишни тартибга солади. Бундан кўринадики, судлар низони ҳал қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллан ва бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб 7 ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати Кенгашнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгартиришни, жавобгардан фермер хўжалиги фойдасига 102 237 126 сўм ундиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг суд харажатлари тақсимлаш қисмини бекор қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни рад этилган қисми бўйича даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун жавобгардан 2 044 742,52 (102 237 126 х 2 %) сўм, апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун жавобгардан 2 044 742,52 (102 237 126 х 1 % х 2) сўм, жами 4 089 485,04 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилади. Шунингдек, жавобгардан Кенгаш фойдасига 69 600 (21 600 + 24 000 + 24 000) сўм почта харажатлари ундирилади. Шу билан бирга, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. ИПК 343-моддаси иккинчи қисмига кўра агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади. 8 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирисин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори ўзгартирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор қилинсин. “Oq Saroy Klaster” масъулияти чекланган жамиятидан: “Axmedov Dostonbek Iskandarovich” фермер хўжалиги фойдасига 102 237 126 сўм асосий қарз; Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 45 600 сўм почта харажатлари; республика бюджетига 3 067 113,78 сўм давлат божи ундирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун “Oq Saroy Klaster” масъулияти чекланган жамиятидан: республика бюджетига 1 022 371,26 сўм давлат божи; Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т.Аннаева 9