Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/441 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Бобур Улугбек файз омади фермер хўжалиги
Source ID 1028943 Claim ID 3149719 PDF Hash 1cef164271c3e103... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
арздорга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси арздорга нисбатан ишни ИПК 128 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2023 йил --------- 4-1107----------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамовнинг котиблигида -----------------нинг қарздор “-----------------” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини солиқ органи вакили -- (ишончнома асосида) иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ----------------- (кейинги ўринларда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “-----------------” фермер хўжалигини (кейинги ўринда қарздор ёки фермер деб юритилади) соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздорни банкрот деб топишни ва суд (тугатиш) бошқарувчи вазифасига давлат актиларини бошқариш агентлиги томонидан тақдим этилган номзодлардан бирини тайинлашни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим қарздорнинг судга маълум бўлган манзилига юборилган. Бироқ, берилган манзил бўйича ташкилот топилмагани сабабли ажрим почта хизмати маълумоти асосида қайтарилган. Шу сабабли суд қарздорга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин, деб ҳисоблайди. ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиради. Иш ҳужжатларига кўра, фермернинг таъсис ҳужжатлари 15.04.2011 йилда рўйхатга олинган ва солиқ органи томонидан 301954394 СТИР берилган. Фермер томонидан 2016 йил 3-чорак бўйича ҳисоботлар тақдим этилган. Фермернинг 01.02.2023 йил ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ қарзи 57.572.251,23 сўмни ташкил қилади. Тақдим қилинган маълумотларга кўра, фермернинг мол-мулки йўқлиги сабабли мавжуд ижро хужжатлари ижросиз қайтарилган ва кредиторнинг талаби қаноатлантирилмаган, шунга кўра солиқ органи судга ариза билан мурожаат қилиб қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг (кейинги ўринда қонун деб юритилади) 3-моддасида тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги деб тарифланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 йилдаги ПҚ-4146-сон “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-банди 2 ва 3-хатбошисига кўра, давлат солиқ хизмати органлари солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади, банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг камида уч юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида йигирма каррасини ташкил этадиган бўлса, суд томонидан қўзғатилиши мумкин. Солиқ органи томонидан қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича мавжуд қарзларни ундиришга доир чораларни кўриш мақсадида, амалдаги Солиқ кодексига асосан судга солиқ қарз ундирувини корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида киритилган аризалар бўйича қарорлар ва ижро варақалари мавжуд ҳамда ижрога қаратилган. Бироқ, ушбу ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонуннинг 40-моддасига биноан давлат ижрочиси қарорига кўра ижросиз қайтарилган. Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартибтаомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Суд тугатиш бошқарувчилигига номзодлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг 20.02.2023 йилдаги 03/08-440-сонли хати олинган. Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларининг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Шунингдек, ушбу Қоидаларда суд бошқарувчиси томонидан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолият таҳлил қилинади (4-банд), таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади (37-банд), дейилган. Бундай ҳолларда, яъни қарздорнинг мол-мулк мавжуд эмаслиги ҳамда кредитор талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмагани сабабли суд аризачининг талабини асосли деб топади ва суд харажатларини қарздордан ундириш шарти билан аризани қаноатлантиришни, суд бошқарувчилигига давлат активларини бошқариш органи тақдим қилган номзодлар орасида Назаров Халиқул Гаппаровични суд (тугатиш) бошқарувчиси вазифасига тайинлашни лозим топади. ИПК 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, деб белгилангани учун суд ушбу иш бўйича ҳисобланган давлат божи ва почта харажатини тўлиқ қарздор зиммасига юклайди. Юқорида баён қилинганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 йилдаги ПҚ-4146-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сон қарори, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” Қонун ҳамда ИПК 68, 118, 128, 176-179-моддасига асосланиб, суд қарор қилди: -----------------нинг аризаси қаноатлантирилсин. “-----------------” фермер хўжалиги (СТИР: 301954394) банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Назаров Халиқул Гаппарович суд (тугатиш) бошқарувчи этиб тайинлансин ва унинг зиммасига : -“-----------------” фермер хўжалигини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” қонунда кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; -Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари асосида зарур ишларни амалга ошириб, муддатида тегишли органларга хулосани тақдим қилиш; -тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” Қонунда белгиланган тартибда олиб бориш, ушбу ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан бошлаб ҳар ойнинг 22 санасигача оралиқ ҳисоботни ва 2023 йилнинг 22 майигача якуний хисоботни тақдим қилиш вазифаси юклатилсин. “-----------------” фермер хўжалиги раҳбари ва/ёки таъсисчиси 5 иш куни ичида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари суд (тугатиш) бошқарувчисига топширсин. “-----------------” фермер хўжалиги ҳисобидан: -аризачи ----------------- фойдасига 30.000 сўм почта харажати; -республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва суд харажатлари қисми бўйича ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья -