← Назад
Решение #65014 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| укмига асосан ЖК | 45 | — | law | |
| укми билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| амда ЖК | 45 | — | law | |
| збекистан Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| йича унга нисбатан ЖК | 45 | — | law | |
| тида унга нисбатан ЖК | 167 | — | law | |
| ЖКнинг | 167 | — | law | |
| тузатиш ишлари ва ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| ЖПКнинг | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 58 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 45 | — | code_article | |
| Авазовга нисбатан ЖК | 45 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/555-сонли
2025 йил июнь ойининг 02 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи С.Авазов ва унинг ҳимоячиси – “HUQUQ
ETIKASI” адвокатлик бюроси адвокати М.Хамроев ва “ADVOKAT
HIMOYASI-NI” адвокатлик бюроси адвокати И.Номазовларнинг
иштирокида, Авазов Сафар Нормаматовичга оид жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Авазов Сафар Нормаматович (AVAZOV SAFAR
NORMAMATOVICH), 1971 йил 10 апрель куни
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали,
икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши
ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг архив
мудири вазифасида ишлаган, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, 3-мавзеси, 12-уй, 36-хонадонда
яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, 19.03.2025 йилдан
буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди
ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб,
дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб
ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб,
тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини
тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи
Авазов
Сафар
Нормаматович
Ўзбекистон
Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий
мактабининг архив мудири вазифасида ишлаб келиб, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги
мулкини қўлга киритиш мақсадида 2025 йил 11 март куни фуқаро
1
Жўраевичлар билан учрашиб, ўзининг суд тизимида юқори лавозимда
ишловчи мансабдор таниши орқали Ш.Баракаевга нисбатан
Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг
24.07.2024 йилдаги ҳукмига асосан ЖКнинг 45-моддаси тартибида
тайинланган 2 йил муддатга муайян, яъни корхона ва ташкилотларда
мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини бекор қилдириб беришни ваъда
қилиб, бунинг эвазига 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини мансабдор шахсга пора беришга далолат қилган.
С.Авазов 2025 йил 19 мартда фуқаро Ш.Баракаев ва
Н.Эломовларнинг аризаларига асосан ҲМҚО ходимлари томонидан
ўтказилган тезкор тадбирда, шу куни соат 1500ларда Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, “Фарҳод” кўчасидаги «Чилонзор» метро бекати
ёнидаги автотураргоҳда Ш.Баракаевдан унга нисбатан жиноят
ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг 24.07.2024 йилдаги ҳукми
билан ЖКнинг 45-моддаси тартибида тайинланган 2 йил муддатга
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини суд тизимида ишловчи
танишлари орқали юқори турувчи суд инстанцияси томонидан бекор
қилдириб бериш эвазига 5.000 АҚШ доллари (64.678.400 сўм)ни олган
вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан
ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланиб,
у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, фирибгарлик жиноятини
охирига етказа олмаган.
Суд-кимёвий экспертизасининг 2025 йил 7 апрелдаги
29/18(2669)38.1Z/5028, 29/18(2669)38.1Z/5029-сонли хулосасига
кўра, тақдим қилинган 200 (икки юз) АҚШ долларида кукун излари
мавжуд ва улар тақдим қилинган махсус кукун намунаси билан ўзаро
турдошлиги; тақдим қилинган серия ва рақами ML69388248B ва
PE71515404E 200 (икки юз) АҚШ долларлик купюрада “пора” ёзуви
мавжудлиги ва у тақдим қилинган махсус қаламнинг қоғоздаги ёзуви
намунаси билан ўзаро турдошлиги аниқланган.
Судланувчи С.Авазов суд мажлисида, эълон қилинган айбловга
қисман иқрор бўлиб, 2019 йилдан бошлаб Судьялар олий мактабида
турли вазифаларда ишлаб, 2022 йилдан процессуал тартибда
ушлангунга қадар Судьялар олий мактабининг архив мудири
вазифасида ишлаб келганини, унинг хизмат вазифаларига, Судьялар
олий мактабида сақланиши лозим бўлган ҳужжатларни архивда
сақлаш ва муддати келган ҳужжатларни белгиланган тартибда
марказий архивга топшириш ва бошқалар киришини, 2025 йил
тахминан 10 март куни унга таниш бўлган Негмат Эломов қўнғироқ
қилиб, ундан таниши Самарқанд вилоятида яшовчи Шодибек
Баракаев исмли шахснинг суд соҳасида муаммоси борлигини айтиб,
маслаҳат бера оласизми деб сўраганини, у Н.Эломовга таниши
2
Ш.Баракаев унга қўнғироқ қилишини айтганлигини, бироздан сўнг,
Н.Эломов унга қўнғироқ қилиб, суд соҳасида ҳуқуқий ёрдам керак
эканлигини айтганини ва агар унинг вақти бўлса Тошкент шаҳрига
келишини айтганини, сўнг у Н.Эломовнинг таниши Ш.Баракаев билан
2025 йил 11 март куни “Чилонзор” метро бекати атрофида
кўришганини, Ш.Баракаев унга нисбатан жиноят ишлари бўйича
Тойлоқ тумани "Давлатобод деҳқон бозори” МЧЖ раиси лавозимида
ишлаган вақтда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси
билан жиноят иши юзасидан судланиб, унга нисбатан 2 йил ахлоқ
тузатиш ишлари ҳамда ЖКнинг 45-моддаси асосида "муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш” жазоси тайинланганини ва мазкур жазони олиб
ташлашда амалий ёрдам беришни сўраганини, у унга танишлари
орқали амалий ёрдам беришга ҳаракат қилишини айтганлиги, эвазига
хизмат ҳақи адвокат учун амалга оширилиши керак бўлган тўлов
қилинишини айтганини, адвокатларга қанча миқдорда тўлов
қилинишини сўраган вақтда 5.000 АҚШ доллари бўлишини
айтганини, сўнг таниши Н.Эломов ва Ш.Баракаев билан
хайрлашганини, сўнг 2025 йил 15-16 март куни кечки пайт соат
17-18:00ларда “Негмат” ва унинг таниши “Шодибек” билан “Новза”
метро бекати атрофидаги автомашиналар ювиш шаҳобчаси олдида
кўришганини, улар унга ушбу ишда амалий ёрдам бериши учун
6.000 АҚШ доллари бермоқчи бўлганликлари, лекин ҳозирги кунда
ушбу 6.000 АҚШ доллари беришга имконияти йўқлигини маълум
қилганини, шунда у Н.Эломов ва унинг таниши Ш.Баракаевларга
"бўладиган жойи 5.000 АҚШ доллар бўладими деб айтганини, улар
унинг таклифига рози бўлишганини, сўнг ушбу масала билан жорий
йилнинг 18-19 март кунлари кўришишга келишганлигини, бироз вақт
ўтиб Н.Эломов қайтиб келганини, унга ҳақиқатда таниши
Ш.Баракаевнинг ишини ҳал қилиб бераолишини сўраганида у
олдиндан бир нима дея олмаслигини айтганини, унда “ушбу ишларни
ҳал қилиб бериш эвазига 5.000 АҚШ доллари нима сабабдан
олмоқчисиз” деб сўраганини, у ушбу 5.000 АҚШ доллари ўзининг
шахсий эҳтиёжи учун зарур эканини, кредит қарздорликлари
мавжудлигини айтиб хайрлашганини, сўнг 2025 йил 19 март куни
соат 14:30ларда Ш.Баракаев ўзининг 93-533-75-84 телефон рақамидан
очилган “Телеграм” аккаунти орқали унинг 99-090-97-66 телефон
рақамига "@abdurahmon1082” номи билан очилган “Телеграм”
аккаунтига қўнғироқ қилиб, ҳозир болалар шифохонасидан
чиқаётганлигини маълум қилиб, қаерда учрашишларини сўраганини,
унга “Чилонзор” метро бекати олдига келишини айтганини, сўнг соат
14:50ларда “Чилонзор” метро бекати олдидаги "INTEGRO” савдо
мажмуаси автотураргоҳи ёнидаги тилла буюмлар ва болалар
ўйинчоқлари сотиладиган дўконларнинг ёнида учрашганини,
Ш.Баракаев унга пулларини олиб келганини, ундан ишини аниқ ҳал
3
ташлагандан сўнг, бозор раислигига ёки паттачилигига қайта
тикланиши мумкин ёки мумкин эмаслигини сўраб, ушбу лавозимга
қайта тикланишига ҳокимият қаршилик қилиб келаётганини
айтганини, ундан тезроқ пулни олиш мақсадида ҳозирда нима
деганини аниқ эслай олмаслигини, сўнг Ш.Баракаев унга нисбатан
чиқарилган суд ҳукми, апелляция ва тафтиш инстанцияларининг
қарорлари, Олий судга энди бермоқчи бўлган мурожаат хатининг
нусхаларини берганини, сўнг олдиндан келишилган 5.000 АҚШ
долларини у тақдим қилган ксеронусха ҳужжатларини ушбу қоғозлар
устига қўйганини, ушбу ҳужжатлар билан пулни сиқиб олганини, сўнг
унинг олдига 3-4 киши келиб, ўзларини Бош прокуратура ҳузуридаги
Департаменти ходимлари деб таништириб, холислар иштирокида
тезкор тадбир ўтказилаётганлигини айтиб, ундан фуқаро Ш.Баракаев
билан нима мақсадда учрашганини сўрагашганида ҳаяжонланиб
кетиб, Ш.Баракаевдан олган ҳужжатлар ва 5.000 АҚШ долларни ерга
ташлаб юборганини, сўнг тадбир иштирокчилари холислар
иштирокида ушбу пулларни мутахассис иштирокида кўздан
кечиришганини ва унинг ўнг ҳамда чап қўлларидан суртмалар олиб
конвертларга муҳрлашганини, сўнг просессуал ҳужжатларни
расмийлаштириш учун уни ихтиёрий таклиф қилишганини,
уларнинг таклифига рози бўлганини ва Департамент маҳкамасига
холислар иштирокида олиб келишганини, фуқаро Негмат Эломовни
2022-2023 йилдан буён танишини, Н.Эломовнинг таниши Шодибек
Баракаевни 2025 йил 11 март кунидан буён танишини, у таниши
Эломов Негматнинг таниши Баракаев Шодибек билан унга нисбатан
жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани "Давлатобод деҳқон бозори”
МЧЖ раиси лавозимида ишлаган вақтда, Ўзбекистан Республикаси
ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши юзасидан судланиб, унга
нисбатан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда ЖКнинг 45-моддаси
асосида "муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазоси тайинланганлиги ва
мазкур жазони олиб ташлаш бўйича маслаҳат сўраган вақтда
танишганини, Баракаев Шодибекга нисбатан тайинланган жазони
олиб ташлашда ҳеч қандай амалий ёрдам бера олмаслигини, у
Ш.Баракаевдан мазкур жазони олиб ташлашда ҳаракат қилиб
кўришини айтиб, эвазига 5.000 АҚШ долларини алдаб олмоқчи
бўлганини, аслида фақатгина пул ўзига зарур бўлгани сабабли
олганини, Ш.Баракаевдан олинган 5.000 АҚШ долларини ҳеч қандай
юқори лавозимда ишловчи танишларига бермоқчи бўлмаганини,
ушбу 5.000 АҚШ долларини кредит ва қарзлари учун сарфламоқчи
бўлганини, Ш.Баракаевга агарда пул бермаса ишинг битмайди деб пул
маблағлари талаб қилмаганини, юқорида айтганидек, унга пул
маблағлар зарур бўлгани сабабли 5.000 АҚШ долларини олиб, бир
4
неча кундан сўнг қайтариб бермоқчи бўлганини, Ш.Баракаев ўзига
нисбатан ЖИБ Тайлоқ туман судининг ҳукми ёки ишга оид
ҳужжатларни 19.03.2025 йил куни тақдим этганини, иш ҳужжатлари
билан танишиб чиқмаганини,
ишни ижобий ҳал қилиш учун
5.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи бериш таклифи
Ш.Баракаевдан чиққанини, ишни ижобий ҳал қилиш учун бирор-бир
мансабдор шахсга мурожаат қилиши ҳақида айтмаганини, ҳақиқатда
пул зарур бўлгани сабабли тезроқ пулни олиш ва кейинчалик ушбу
пулни қайтариб бермоқчи бўлганини, +998900271115 телефон рақами
жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг тергов судьяси
Хамидов Анвар Музафаровичга тегишлилигини ва ушбу телефон
рақами унинг фойдаланувида бўлганлигини, юқорида кўрсатилган
“Ака кўрингчи, 45 оса бўладими” ёзишмалар у ва А.Хамидов
ўрталарида “Телеграм” интернет дастури орқали бўлганини, Судялар
олий мактабида Анвар Хамидов билан бирга ишлаганини,
А.Хамидовга Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича
апелляция судлов ҳайъатига Ш.Баракаев томонидан ёзилган
апелляция шикоятининг расми ҳамда “Ака кўрингчи, 45 оса
бўладими” деган мазмунда хабар юборганини, бироқ ушбу хабарни
эътиборсиз қолдириб жавоб бермаганини, таниши А.Хамидовдан
шунчаки ҳолатни билиб олса, Ш.Баракаев билан бўлган суҳбатлар
давомида унинг ишончига кириш учун иш ҳолатини тушунишини
кўрсатиб, ундан пул маблағини қўлга киритмоқчи бўлганини, бироқ
А.Хамидов Ш.Баракаевга нисбатан чиқарилган ҳукми бўйича унга
нисбатан ЖКнинг 45-моддасига асосан тайинланган қўшимча жазони
олиб ташласа бўлишини ёки бўлмаслигини бирор-бир жавоб
бермаганини, ҳозирда чин кўнгилдан пушаймонлигини ва айбига
қисман иқрорлигини инобатга олиб, суддан унга нисбатан қонуний
енгиллик беришни сўради.
Суд, иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчи
С.Авазов айбига қисман иқрор бўлсада, унинг содир қилган жинояти
ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб
ҳисоблайди.
Жумладан, гувоҳ Н.Эломов суд мажлисида, С.Авазовни
тахминан 3-4 йилдан буён танишини, у Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий мактабида ишлашини билишини, лекин лавозимини
билмаслигини, 2025 йил март ойининг бошида таниши Баракаев
Шодибек унга 2024 йилда Тойлоқ туманидаги “Давлатобод бозори”
МЧЖ раиси лавозимида ишлаган вақтида унга нисбатан ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши
бўйича жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан
24.07.2024 йилда унга нисбатан 2 йилдан ошиқ муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари ҳамда ЖКнинг 45-моддаси асосида 2 йил муддатга
“муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазолар тайинланганини, суд
5
судига бир маротаба апелляция тартибида ва бир маротаба тафтиш
инстанциясига шикоятлар билан
мурожаат қилганини, лекин
апелляция ва тафтиш инстанциялари дастлабки ҳукмда кўрсатилган
жазони ўзгаришсиз қолдирганини, унга нисбатан тайинланган
жазони енгиллатишнинг йўл-йўриғини билмоқчи эканлигини
айтганлигини, унга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий
мактабида ишловчи бир таниши борлигини, ундан маслаҳат сўраши
мумкинлигини айтиб, уни С.Авазов билан таништириб қўйганини,
кейин Ш.Баракаев С.Авазов билан Тошкент шаҳрида учрашиб келиб,
С.Авазов ундан қўшимча жазосини бекор қилиб бериш эвазига
6.000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини айтгани, сўнг
2025 йил 15-16 март куни кечки пайт соат 17-18ларда Ш.Баракаев
иккаласи С.Авазов билан “Новза” метро бекатининг атрофидаги
қандайдир кафенинг олдида кўришганини, улар С.Авазовдан
сўраётган 6.000 АҚШ доллари кўплик қилишини, Ш.Баракаевнинг
шароити оғир эканини, хизмат ҳақини келиштириб арзонроқ қилиб
беришини сўрашганини, у “бўладиган жойи 5.000 доллари бўлади,
шундан 2.000 доллари адвокат ҳаражатларига кетади, у “делони
кўтаради” деб айтганини ва бу суммадан камига ишини ҳал
қилмаслигини айтганини, С.Авазовнинг гапларини эшитиб, уларни
жиноятга бошлаётганини ўйлаб, таниши Ш.Баракаев билан бирга
ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга қарор
қилганини, сўнг 19.03.2025 йилда ҲМҚОга ариза билан мурожаат
қилишганини, ўтказиладиган тезкор тадбирда Ш.Баракаев ўз ихтиёри
билан иштирок этишини маълум қилганини, сўнг Ш.Баракаевдан
С.Авазов 5.000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида тезкор
тадбирда ушланганини билганини, С.Авазовга маслаҳат сўраб
мурожаат қилишларидан олдин унинг Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий мактабида ишлашини билганини, шунинг учун унга
маслаҳат сўраб мурожаат қилганини, суҳбат мобайнида у ҳам унга ва
Ш.Баракаевга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий мактабида
ишлаб келишини айтганини, лекин қайси лавозимда ишлашини
билмаганини ва у ҳам уларга бу ҳақида айтмаганини, С.Авазов унга ва
Ш.Баракаевга ўзининг Олий судда ишловчи танишлари орқали
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига айттириб, суд
ҳукмини Ш.Баракаевнинг фойдасига ўзгартириб беришини,
Ш.Баракаевга нисбатан тайинланган “муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиш” жазосини олиб ташлаш, тайинланган жазони енгиллаштириш,
прокуратура депозитига зарарни қоплаш учун топширган 267 млн.
сўм пулларни ҳам қайтариб олиб беришини айтиб, бунинг эвазига
Ш.Баракаевдан дастлаб 6.000 АҚШ долларини сўраганини, лекин
Ш.Баракаевга нисбатан суд томонидан тайинланган қўшимча жазони
қайси таниши орқали ҳал қилиб беришини ва Ш.Баракаевдан
6
Ш.Баракаевга умумий қилиб Олий судда ишловчи танишлари орқали
ҳал қилиб беришини айтганини, бироқ уларни фамилия, исми ва
шарифини ҳамда эгаллаб турган лавозимини айтмаганини ва улар
ҳам ундан бу ҳақида сўрамаганини, у Ш.Баракаевдан оладиган пулдан
ишини ҳал қилиб берадиган танишларига беришини айтгани
ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ Ш.Баракаев суд мажлисида, 2018 йилдан 2024 йилга
қадар Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги “Давлатобод деҳқон
бозори” МЧЖ раиси лавозимида ишлаганини, ушбу жамият раиси
лавозимида ишлаган вақтида унга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси
3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича жиноят
ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тойлоқ туман суди томонидан
24.07.2024 йилда иш ҳақидан 20 фоиз миқдорида давлат даромадига
ушлаб қолиш шарти билан 2 йил 11 ой 27 кун муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари ҳамда ЖКнинг 45-моддасига асосан 2 йил муддатга муайян,
яъни корхона ва ташкилотларда мансабдорлик ҳамда моддий
жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
жазолари тайинланганини, унга нисбатан чиқарилган суд ҳукмидан
норози бўлиб жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг
апелляция ва тафтиш судлов ҳайъатига шикоятлар билан мурожаат
қилганини, апелляция ва тафтиш инстанциялари дастлабки ҳукмда
кўрсатилган жазоларни ўзгаришсиз қолдирганини, сўнгра юридик
маслаҳат олиш ва Олий судга мурожаат қилиш бўйича йўл-йўриқ
сўраш мақсадида таниши Эломов Негматдан маслаҳат сўраганини, у
ўзининг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий мактабида ишловчи
Авазов Сафар исмли таниши борлигини айтиб, С.Авазовга қўнғироқ
қилиб, унга маслаҳат беришини илтимос қилганини, у С.Авазов билан
2025 йил 11 март куни Тошкент шаҳридаги “Чилонзор” метро бекати
атрофида кўришганини, С.Авазов унга ўзининг Олий судда юқори
лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали жиноят ишлари
бўйича Самарқанд вилоят судига айттириб, суд ҳукмини унинг
фойдасига ўзгартириб беришини, унга нисбатан тайинланган “муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазосини бекор қилиш, тайинланган жазони
енгиллаштириш, прокуратура депозитига зарарни қоплаш учун
топширган 267 млн. сўм пулларни ҳам қайтариб олиб беришини
айтиб, бунинг эвазига ундан дастлаб 6.000 АҚШ долларини
сўраганини, сўнгра жорий йилнинг тахминан 15-16 март куни кечки
пайт соат 17-18лар ўртасида Н.Эломов билан бирга С.Авазов билан
“Новза” метро бекатининг атрофидаги қандайдир кафенинг олдида
кўришганини, суҳбат мобайнида С.Авазовга ундан сўраган 6.000 АҚШ
доллари унга кўплик қилишини, шароити оғир эканини, шунча
пулларни бера олмаслигини, хизмат ҳақини келиштириб арзонроқ
қилиб беришини сўраганини, шунда С.Авазов унга “бўладиган жойи
7
ҳаражатларига кетади, у делоингизни кўтаради” ва бу суммадан
камига ишини ҳал қилмаслигини айтганини, С.Авазовнинг гапларини
эшитиб, унинг масаласи ҳал қилса бўлар эканку, нима сабабдан
апелляция ва тафтиш инстанцияларида суд ҳукми ўзгаришсиз
қолдирилди деб ўйлаб қолганини ва С.Авазовнинг бу хаттиҳаракатлари шубҳали эканини, у уларни жиноятга бошлаётганини
ўйлаб, таниши Эламов Негмат билан бирга ҳуқуқни мухофаза қилувчи
органларга мурожаат қилишга қарор қилганини, сўнг 19.03.2025
йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Департамент бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилишганини,
ўтказиладиган тезкор тадбирда ўз ихтиёри билан иштирок этишини
маълум қилганини, Департамент ходимлари аризани текшириш
мақсадида, 5.000 АҚШ долларига махсус ёруғликда ялтираб
кўринадиган кимёвий кукун билан ишлов бериб, С.Авазовга бериш
учун диктофон билан бирга холислар иштирокида унга тақдим
қилишганини, сўнгра у ўзининг 93-533-75-84 телефон рақамига
очилган “Телеграм” аккаунти орқали С.Авазовнинг 99-090-97-66
телефон рақамига “@abdurahmon1082” номи билан очилган
“Телеграм” аккаунтига қўнғироқ қилиб, сўралган пуллари тайёр
эканини ва қаерда учрашишларини сўраганини, С.Авазов “Чилонзор”
метро бекати олдига келишини айтганини, сўнг 2025 йил 19 март
куни соат 14:50ларда “Чилонзор” метро бекати олдидаги “INTEGRO”
номли савдо мажмуаси автотураргоҳига тезкор ходимларнинг
автомашинасида уларнинг кузатуви остида бориб, автотураргоҳда
машинада тушиб, С.Авазовга айтган манзилига етиб келганини
айтганини, С.Авазов унга “INTEGRO” ёзуви олдига келишини
айтганини, у ерга бориб, “INTEGRO” савдо мажмуаси биноси олдида
С.Авазов билан учрашганини, С.Авазов уни автотураргоҳнинг
“Чилонзор” метро бекати томонидаги тилла буюмлар ва болалар
ўйинчоқлари сотиладиган дўконларнинг ёнига бошлаб борганини,
у ерда С.Авазовдан сўраган пулларини олиб келганини, унинг ишини
аниқ ҳал қилиб бериш-бермаслигини сўраганини, шунингдек, унга
нисбатан қўлланилган “муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазосини
олиб ташлагандан сўнг, бозор раислигига қайта тикланиши мумкинмумкинмаслигини сўраганини, С.Авазов унга Самарқанд вилоят
ҳокимига айттириб, ишига тиклаб беришини ҳам айтганини, сўнгра, у
С.Авазовга аввалдан кимёвий ишлов берилиб, тезкор ходимлар
томонидан унга тақдим қилинган 5.000 АҚШ долларини ёнидаги суд
ҳукми, апелляция ва тафтиш инстанцияларининг ажримлари, Олий
судга энди бермоқчи бўлган мурожаат хатининг ксеронусхалари
билан бирга С.Авазовга узатганини, у ундан ҳужжатларнинг
ксеронусхаларини олиб, пулни ушбу қоғозлар устига қўйишини
айтганини, у 5.000 АҚШ долларини С.Авазовнинг қўлидаги у берган
8
ҳужжатларнинг устига қўйганини, у ҳужжатлар билан пулни сиқиб
олганини, у талаб қилинган пулни берганлиги ҳақида уларни кузатиб
турган тезкор ходимларга олдиндан келишилган ишорани берганини,
тезкор ходимлар уларнинг олдига етиб келишиб, С.Авазовга ўзларини
таништириб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, ҳолат бўйича сўраб,
ундан берган 5.000 АҚШ доллари ва ҳужжатларнинг нусхаларини
ашёвий далиллар сифатида олишганини, тезкор ходимлар ўтказилган
тезкор тадбир натижаларини расмийлаштириш учун С.Авазовни
Департамент биносига олиб келишганини ва у ерда тегишли
ҳужжатларни расмийлаштиришганини, С.Авазовга маслаҳат сўраб
мурожаат қилишидан олдин унинг Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий мактабида ишлашини билганини, шунинг учун унга
маслаҳат сўраб мурожаат қилганини, суҳбат мобайнида у ҳам унга
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий мактабида ишлаб келишини
айтганини, лекин қайси лавозимда ишлашини билмаганини ва у ҳам
унга айтмаганини, С.Авазов унга ўзининг Олий судда ишловчи
танишлари орқали жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига
айттириб, суд ҳукмини унинг фойдасига ўзгартириб беришини, унга
нисбатан тайинланган “муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазосини
олиб ташлаш, тайинланган жазони енгиллаштириш, прокуратура
депозитига зарарни қоплаш учун топширган 267 млн. сўм пулларни
ҳам қайтариб олиб беришини айтиб, бунинг эвазига ундан дастлаб
6.000 АҚШ долларини сўраганини, у ундан талаб қилган пуллардан
2.000 АҚШ доллари адвокат ҳаражатларига кетишини айтганини,
лекин унга нисбатан суд томонидан тайинланган жазони қайси
таниши орқали ҳал қилиб беришини ва ундан оладиган пулдан ўша
танишига қанча миқдорда беришини айтмаганини, С.Авазов унга
умумий қилиб Олий судда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб
беришини айтганлигини, бироқ уларни фамилия исми ва шарифини
ҳамда эгаллаб турган лавозимларини айтмаганини ва у ҳам ундан бу
ҳақида сўрамаганини, кейинчалик унга 6.000 АҚШ долларини
беришига шароити йўқлигини айтганидан сўнг, С.Авазов унга “муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазосини бекор қилдириб беришини айтиб,
бунинг эвазига 5.000 АҚШ долларини сўраганини, шунинг учун
5.000 АҚШ долларига С.Авазов томонидан унга нисбатан “муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазосини бекор қилдириб беришини ваъда
қилганини, бу суммага моддий зарар сифатида тўланган пул
маблағларни қайтариб берилиши кирмаганини, унга нисбатан
тайинланган “муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазосини олиб
ташлаш, тайинланган жазони енгиллаштириш, прокуратура
депозитига зарарни қоплаш учун топширган 267 млн. сўм пулларни
ҳам қайтариб олиб бериши масаласини 6.000 АҚШ доллар эвазига ҳал
қилиб берилиши таклифи айнан С.Авазовдан чиққанини, у С.Авазовни
пора эвазига ушбу масалаларни ҳал қилиб берилишига
9
йўқлигини билдирганидан сўнг, унга нисбатан тайинланган “муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазосини олиб ташлаш масаласини
5.000 АҚШ долларига ҳал қилиб беришини ваъда қилганлиги
ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ И.Йўлдошев суд мажлисида, 2025 йил 19 мартда ҲМҚО
ходимлари томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган тезкор
тадбирда холис сифатида иштирок этишга таклиф қилинганини, сўнг
улар уни Департамент маҳкамаси маъмурий биносига таклиф
қилишганини, Департамент маҳкамасида у ва яна бир нафар холисга
фуқаро
Ш.Баракаев
ва
Н.Эломовларнинг
аризаси
билан
таништирганини, унга кўра, жорий йилнинг 19 март куни фуқаро
Ш.Баракаев ва Н.Эломовлар Бош прокурор ўринбосари – Департамент
бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризаларида
Ш.Баракаев Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Давлатобод деҳқон
бозори” МЧЖ раиси лавозимида ишлаган вақтида, ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланиб, унга нисбатан 2 йил
11 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари ва ЖКнинг 45-моддасига асосан
2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида
ишлаш маҳрум қилиш жазолари тайинланганлиги, Ш.Баракаев ўзига
тайинланган мазкур жазони бекор қилиш масаласида таниши
Н.Эломов орқали Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши
ҳузуридаги Судьялар олий мактаби архив мудири Авазов Сафар
Норматовичга мурожаат қилинганликлари, С.Авазов ушбу масалани
юқори лавозимида ишловчи суд идораларидаги тайинланган жазони
бекор қилдириб беришни ваъда қилиб, ундан 5.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум
қилишиб, С.Авазовга нисбатан қонуний чора кўришни сўрашгани,
фуқаро Ш.Баракаевнинг аризасида кўрсатилган ҳолатларини
текшириб кўриш учун Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Чилонзор”
метро бекати ёнидаги автотураргоҳда соат 15:00да тезкор тадбир
ўтказилганини, тезкор тадбир ўтказишдан олдин, фуқаро
Ш.Баракаевнинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш
мақсадида Департаментнинг тезкор тадбирларида фойдаланиш учун
ажратилган махсус жамғармасидан олинган ва тадбир қатнашчилари
штирокида саноқдан ўтказилган 50 дона 100 АҚШ доллари
купюрасидаги жами 5.000 АҚШ доллари махсус лампа ёрдамида
ёритилиб текширилганида, ушбу купюраларнинг барчасида кимёвий
кукун излари борлиги аниқланмаганини, сўнг ҳар бири 100 АҚШ
доллари купюрасидаги жами 5.000 АҚШ доллари пул маблағларига
махсус кимёвий кукун билан ишлов берилиб, махсус қалам билан
мазкур пуллардан 2 донаси, яъни 100 АҚШ долларлик купюралик
ML69388248B ва PE71515404E серияли АҚШ доллари купюраларига
“ПОРА” сўзи ёзилганини, бошқа ҳужжатлар ҳам расмийлаштирилгани,
10
овоз ёзиш ва видео кузатув мосламасини аризачига тақдим этиш
жараёнлари “Panasonic” русумли видеокамера ёрдамида тасвирга
туширилганини, сўнг ариза муаллифи Ш.Баракаев пул маблағларини
талаб қилаётган С.Авазов билан қўнғироқлашиб, учрашиш манзили
ҳақида сўраганида, улар ўзаро Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
“Чилонзор” метро бекати ёнидаги автотураргоҳда учрашишга
келишганини, сўнг ариза муаллифи Ш.Баракаев соат 14:50ларда
“Чилонзор” метро бекати ёнидаги автотураргоҳда ёлғиз қолдирилиб,
унинг ҳаракатлари тезкор ходимлар томонидан кузатувга
олинганини, шу орада ариза муаллифи Ш.Баракаев автотураргоҳ
чиқиш дарвозаси томон ҳаракатлана бошлаганини ва автотураргоҳ
дарвозаси ёнида турган Сафар Авазов билан учрашганини, орадан
5 дақиқа ўтиб, ариза муаллифи Ш.Баракаев пул маблағларини талаб
қилаётган С.Авазовга 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни
берганлиги ҳақидаги олдиндан келишилган ишорани тезкор
ходимларга берганини, шу заҳоти барча тезкор тадбир
иштирокчилари улар ёнига борилиб, хизмат гувоҳномаларни
кўрсатишиб, ушлашгани, ҳозирда ким билан нима мақсадда
учрашганлиги ҳақида тушунтириш бериши сўралганида, у ўзини
Авазов Сафар деб таништириб, ҳолат юзасидан тушунтириш
беришдан бош тортганини, шу вақт ушланган шахс С.Авазов қўлида
турган елим пакет (файл)га солинган ҳужжатларни ерга ташлаб
юборганини ва мазкур ҳужжатлар орасида 1 боғламдаги
100 купюралардан иборат АҚШ доллари пуллари ҳужжатлар орасидан
ерга тушиб кетганини, сўнг холислар иштирокида С.Авазовдан
олинган ҳужжатлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилгани,
тезкор тадбир давомида ушланган шахсга нисбатан тезкор ходимлар
томонидан
бирон-бир
ноқонуний
хатти-ҳаракатлар
содир
этилмаганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчининг айби фуқаро Ш.Баракаев ва
Н.Эломовларнинг С.Авазовнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари
юзасидан, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб 19.03.2025 йил
куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИЖҚК Департаментга ёзган
аризалари, 19.03.2025 йилдаги ихтиёрий равишда тақдим қилиш
ҳақидаги баённомаси, 19.03.2025 йилдаги ариза муаллифи томонидан
тақдим қилинган дискни кўздан кечириш ҳақидаги баённомаси,
аризачи Ш.Баракаев ва Н.Эломовлар томонидан тақдим этилган
дискдаги аудиоёзувларнинг стенограммаси, воқеа ҳолатини
расмийлаштириш, овоз ёзиш мосламасини қайтариб олиш, кўздан
кечириш ва ашёвий далилларни олиб қўйиш ҳақидаги баённомаси,
тезкор тадбирда аризачи Ш.Баракаев ва айбланувчи САвазовлар
ўртасида бўлиб ўтган ва диктофонга ёзилган суҳбатининг
стенограммаси, суд-кимёвий экспертизасининг 07.04.2025 йилдаги
29/18(2669)38.1Z/5028, 29/18(2669)38.1Z/5029-сонли суд хулосаси,
11
кўздан кечириш баённомаси ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи
билан ўз исботини топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида” ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПКнинг 22-моддасига биноан иш бўйича
ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда
тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш
мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва
455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган
ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда,
суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги
судланувчи,
жабрланувчи,
гувоҳларнинг
кўрсатувларига,
экспертларнинг
хулосаларига
ва
тергов
ҳаракатларининг
баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга
фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина
ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган.
Суд, судланувчи С.Авазовнинг айбига қисман иқрор бўлиб, суд
жараёнида берган кўрсатувларидаги баёноти ва келтирган важларига
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини талаби
асосида баҳо бериб, тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама
ва холисона текшириб чиқиб, судланувчининг 5.000 АҚШ долларини
алдаб олмоқчи бўлганини, аслида фақатгина пул ўзига зарур бўлгани
сабабли олганини, Ш.Баракаевдан олинган 5.000 АҚШ долларини ҳеч
қандай юқори лавозимда ишловчи танишларига бермоқчи бўлмагани
ҳақида келтирган важларига танқидий баҳо бериб, келтирган
важларини тўла ишончга сазовор эмас деб, муқаррар жазодан
қутилиш мақсадида келтирилган деб ҳисоблаб, судланувчининг
келтирган важлари гувоҳлар Ш.Баракаев ва Н.Эломовнинг
кўрсатувлари, аудиоёзувлар ва уларнинг стенограммаси, тушунтириш
хатлари ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан тўла инкор этилади.
Судланувчи С.Авазовнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи
томонидан унинг “давлат органи мансабдор шахсларига ўз хизмат
мавқеидан фойдаланган холда содир этилиши лозим ва мумкин бўлган
муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб
бажариши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ва
воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ва уни мулкий
манфаатдор этишга далолат қилиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
12
“фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги
мулкини қўлга киритишга суиқасд қилиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми
“в” банди билан, “хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда”
квалификация белгиси билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига
мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли
билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми
билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини
ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 23-бандида “Хизмат
мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168моддаси учинчи қисми «в» банди) учун жавобгарлик шахс ўз хизмат
мавқеидан фақат алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун
фойдаланиб, ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга
киритиш мақсадида ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган
ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширган ҳоллардагина
вужудга келади” деб тушунтирилган.
Шунингдек, мазкур Пленум Қарорининг 24-бандига мувофиқ,
мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат
мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира
олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли
қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур
қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда,
фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги 7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 26-банди
иккинчи хатбошисида “Судланувчи томонидан содир этилган бир
жиноят, жиноят қонунининг бир неча моддалари билан хато
тавсифланганда, ёки бир неча содир этилган жиноятларини жиноят
қонунининг оғирроқ жазони тақозо қилувчи биргина моддаси билан
тавсифлаш ўрнига асоссиз равишда жиноят қонуни бир моддасининг
бир неча қисмлари билан тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф
қисмида судланувчига хато қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси
қисми ёки банди)ни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар
келтирган ҳолда кўрсатиб ўтиши етарли” деб кўрсатилган.
13
мавқеидан фойдаланган ҳолда” зарурий белгисини чиқариб, унинг
жиноий
ҳаракатини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,168-моддаси 3-қисми “в” бандидан “фирибгарлик, яъни алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги
мулки (5.000 АҚШ доллари = 64.678.400 сўмга тенг)ни қўлга киритишга
суиқасд қилиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “а” бандига қайта малакалашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 3,5-бандларида жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши
- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши кераклиги ҳақида тушунтиришларига риоя қилиб:
суд, судланувчи С.Авазовга нисбатан жазо тайинлашда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 58-моддаси 2-қисми талабига амал
қилиб, шунингдек, Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг талабларига риоя қилиб, унинг
қилмишидан пушаймонлиги, айбига қисман иқрорлиги, муқаддам
судланмаганлиги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида
назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида
эътироф этиб, жиноят ғараз мақсадларда содир этилганлиги
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, унга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим деб топади.
Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 45-бандига
мувофиқ, Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, айбдор ўзи
эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда
жиноят содир этган ҳар бир ҳолда, суд, жиноятнинг хусусиятидан
келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян
фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини
муҳокама қилиши шарт деб кўрсатилганини инобатга олиб,
С.Авазовга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, Ўзбекистон
Республикаси суд тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни лозим топади.
14
Суд, жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган
тезкор-тадбир давомида ишлатилган 200 АҚШ доллари ИЖҚК
Департаментига қайтарилганини инобатга олишни, шунингдек,
олинган тоза бинт намунаси, махсус кукун намунаси, махсус қалам
намунаси, ишлатилган бинт ва суртмаларни белгиланган тартибда
йўқ қилишни, овозлар ёзиб олинган 2 дона дисклар ҳамда тезкор
тадбир жараёни туширилган 2 дона дисклар, Ш.Баракаевга нисбатан
бўлган жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатлари ва Олий судга
ёзган шикоят аризалари (жами 69 варақда) нусхасини жиноят иши
ҳужжатларида сақлашни белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 462, 463, 465-468,
471, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди
ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир
қилганликда айбли деб топилсин.
Авазов Сафар Нормаматовичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди билан иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки)
йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Авазов Сафар Нормаматовичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб,
2 (икки) йилга Ўзбекистон Республикаси суд тизимида ишлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Авазов Сафар Нормаматовичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман
қўшиш йўли билан узил-кесил 2 (икки) йилга Ўзбекистон
Республикаси суд тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб,
3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
С.Авазовга нисбатан тайинланган жазо манзил-колонияларда
ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 19 март кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
С.Авазовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилган:
- 200 АҚШ доллари ИЖҚК Департаментига қайтарилгани
инобатга олинсин;
- 2,3,5,6-сонли конвертларга солинган тоза бинт намунаси,
15
махсус кукун намунаси, махсус қалам намунаси, ишлатилган бинт ва
суртмалар белгиланган тартибда йўқ қилинсин;
- овозлар ёзиб олинган 2 дона дисклар ҳамда тезкор тадбир
жараёни туширилган 2 дона дисклар, Ш.Баракаевга нисбатан бўлган
жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатлари ва Олий судга ёзган
шикоят аризалари (жами 69 варақда) жиноят иши ҳужжатлари билан
биргаликда сақлансин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс,
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва
протест билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
16
А.А.Мухиддинов