Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2210/59490 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Керамзитобетон МЧЖ таъсисчиси Т.А.Байматова Ответчик / Подсудимый KERAMZITOBETON масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028587 Claim ID 3111193 PDF Hash ab7d2e1963275849... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 93-моддаси тисодий процессуал кодекси 93 code_article
аролик кодексининг 1-моддаси аролик кодекси 1 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2210/59490-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Мамирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Бердияров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 22 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Керамзитобетон” МЧЖ таъсисчиси Т.Байматова вакили Ш.Абдуалиев (ишончномага асосан), “Керамзитобетон” МЧЖ, Гасанов Аловсат Башир ўғли ва К.Усманов вакили Р.Сагитов (ишончномага асосан), “Реверс” МЧЖ вакили О.Марочкин (раҳбар) иштирокида, 4-1001-2210/59490-сонли иш юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги даъвони таъминлаш чорасини кўриш ҳақидаги ажрими ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори устидан “Керамзитобетон” МЧЖ номидан ишончли вакил Р.Сагитов ҳамда учинчи шахс Усманов Кабилджан Алимжановичнинг ишончли вакили У.Кадиров томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Керамзитобетон” МЧЖ таъсисчиси Т.А.Байматова Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, жавобгарлар – “Керамзитобетон” МЧЖ, Гасанов Аловсат Башир ўғли, “Реверс” МЧЖ, Машрапходжаев Жамолиддинходжа Рахмадходжаевич, “Rost Standard Invest” МЧЖ, “Мўйна” МЧЖ, учинчи шахслар К.Усманов, Тошкент шаҳар 2,10 сонли нотариал идоралар, Зангиота туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасига нисбатан 2012 йил 23 апрелдаги 1437-сонли олди-сотди шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция ишни кўриш давомида даъвогар томонидан ишни мазмунан кўриб чиқилгунга қадар “Керамзитобетон” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаб қўйиш ҳақидаги даъвони таъминлаш чорасини кўриш бўйича ариза берилган. 1 МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаб қўйиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида суд томонидан даъвогар ноҳақ эканлиги, Ш.Абдуалиевнинг жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида жамиятнинг уствав фондидаги улушлар унинг ота-онаси У.Абдуалиев ва Т.Байматовага ўтганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрланганлиги, улар томонидан улушни сотиб олиш учун тўлов амалга оширилмаганлиги, улар томонидан ноқонуний равишда дивидендлар олинганлиги, фуқаролик ишлар бўйича судларнинг қарорларига асосан У.Абдуалиев ва Т.Байматова улушдор эмаслиги исботини топганлиги, фуқаролик ишлар бўйича судларнинг қарорлари янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган бўлса-да, У.Абдуалиев ва Т.Байматовани улушдор сифатида тикланганлиги ҳақида суд ҳужжати мавжуд эмаслиги, даъво асоссизлиги, суд томонидан даъвони таъминлаш чораси сифатида қўлланилган суд ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар “Керамзитобетон” МЧЖ таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаш чораси “Керамзитобетон” МЧЖ 100 % қонуний улушдори бўлган К.Усмановнинг ҳуқуқлари чеклаётганлиги баён қилиниб, биринчи инстанция судининг даъвони таъминлаш чорасини кўриш ҳақидаги ажримини ва апелляция инстанцияси судининг ажримни ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги қарорини бекор қилиш сўралган. Жавобгар ва учинчи шахс вакили Р.Сагитов шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, даъвогар асоссиз равишда даъво киритганлиги, даъвогар жамиятда улушга эга эмаслиги, даъвони таъминлаш чораси “Керамзитобетон” МЧЖ 100 % қонуний улушдори ҳисобланган К.Усмановнинг манфаатларини чеклаётганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг даъвони таъминлаш чорасини қўллаш ҳақидаги ажримини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни сўради. Жавобгар вакили О.Марочкин шикоят асосли эканлиги сабабли, шикоятни қўллаб-қувватлашини, даъвогарнинг талаби асоссиз эканлиги сабабли шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили шикоят асоссизлиги, биринчи инстанция суди даъвони таъминлаш чорасини қўллаб тўғри ажрим қилганлиги, жавобгарлар низо ҳал бўлгунга қадар жамиятни қайта рўйхатдан ўтказилишини олдини олиш лозимлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Жавобгарлар Машрапходжаев Жамолиддинходжа Рахмадходжаевич, “Rost Standard Invest” МЧЖ, “Мўйна” МЧЖ, учинчи шахслар Тошкент шаҳар 2,10 сонли нотариал идоралар, Зангиота туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси суд 2 муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 93-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. Аниқланишича, “Керамзитобетон” МЧЖ Сергели туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциясида 2007 йил 7 февралда рўйхатга олинган ва устави ва таъсис шартномасига асосан МЧЖнинг улушлар иштирокчилар ўртасида таъсисчи У.Абдуалиевнинг улуши 95,06 % 225.268.641 сўм қийматида; таъсисчи Ш.Абдуалиевнинг улуши 4,94 % 11 694 274 сўм қийматида тақсимланган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2011 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро А.Б.Гасановнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган натижада жавобгар иштирокчиларининг улушлари У. Абдуалиевнинг улуши 67,7% 166 365 049,64 сўм қийматида; А.Б. Гасановнинг улуши 32,3% 70 597 865,36 сўм қийматида тақсимланган. Шунингдек фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2011 йил 31 декабрдаги ҳал қилув қарори билан “Revers” МЧЖнинг У.Абдуалиевга нисбатан даъво талаблари қаноатлантирилган ва натижада, жавобгар иштирокчиларининг устав фондидаги улушлари “Revers” МЧЖнинг улуши 72,175% 171 027 983,9 сўм қийматида; А.Б.Гасановнинг улуши 27,825% 65 934 931,9 сўм қийматида тақсимланган. Тошкент шаҳар судининг 2011 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори ва фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2011 йил 31 декабрдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга асосан қайтадан Сергели туман ҳокимлиги 3 субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида рўйхатдан ўтказилган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2016 йил 21 ноябрдаги ва 2016 йил 6 декабрдаги ажримлари билан юқоридаги фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари янги очилган ҳолатлар бўйича кўриб чиқилиб, бекор қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори билан марҳум, 2014 йил 8 июлда вафот этган У.Абдувалиевнинг “Керамзитобетон” МЧЖдаги 95,065 фоиз улушига нисбатан даъвогар Т.Бойматова қонун бўйича меросхўр деб топилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанция судининг 2022 йил 18 октябрдаги ажримида Т.Бойматовага нисбатан бирор айблов эълон қилинмаган ёки таъсисчи ёкуд қонуний меросхўр сифатида бирор ҳаракати чекланмаган. Шунингдек, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2101/1796-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан Сергели тумани тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида рўйхатдан ўтган “Keramzitobeton” МЧЖнинг 2011 йил 14 октябрдаги ва 2012 йил 29 мартдаги таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақиқий эмас деб топилган. Ушбу ҳал қилув қарори Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил 27 октябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда “Керамзитобетон” МЧЖ таъсисчиси Т.А.Байматованинг жавобгарлар – “Керамзитобетон” МЧЖ, Гасанов Аловсат Башир ўғли, “Реверс” МЧЖ, Машрапходжаев Жамолиддинходжа Рахмадходжаевич, “Rost Standard Invest” МЧЖ, “Мўйна” МЧЖ, учинчи шахслар К.Усманов, Тошкент шаҳар 2,10 сонли нотариал идоралар, Зангиота туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасига нисбатан 2012 йил 23 апрелдаги 1437-сонли олди-сотди шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низо юзасидан суд тартибида низолашилаётганда даъвогар томонидан ишни мазмунан кўриб чиқилгунга қадар “Керамзитобетон” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаб қўйиш ҳақидаги даъвони таъминлаш чорасини кўриш ҳақидаги талабни қўйишини қонун талабларига зид деб ҳисоблаб бўлмайди. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан даъвони таъминлаш чорасини кўрмаслик келгусида суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлиги, яъни даъвони таъминлашга ҳақиқатан ҳам зарурат борлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилганлигини эътиборга олиб, 2022 йил 1 декабрдаги ажрим билан аризани қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. 4 Чунки, ишдаги ҳужжатларда келтирилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ҳамда Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2101/1796-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорининг қонуний кучидалиги ҳолатлари ҳамда “Керамзитобетон” МЧЖни Сергели туманга кўчирилиб, тугатиш иши бўйича қилинаётган ҳаракатлар даъвогар Т.Бойматованинг даъвони таъминлаш чорасини кўрган ҳолда таъсисчи меросхўри сифатида низолашиш ҳуқуқи мавжудлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1-моддасига мувофиқ фуқаролик қонунчилигининг асосий негизлари фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига ҳам асосланади. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Кассация шикоятидаги жавобгарнинг даъвони таъминлаш чоралари кўрилиши қонун талабларига зидлиги ҳақидаги важини асосли деб бўлмайди, чунки даъвони таъминлаш чораларини кўрилиши кейинчалик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин. Шунингдек, даъвогар томонидан даъвони таъминлаш чораларини кўришни талаб қилиши МЧЖ фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкинлиги жавобгар томонидан исботлаб берилмаган. Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони таъминлаш чораси сифатида “Керамзитобетон” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаб қўйиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш ҳақида қонуний ажрим қилган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ажримни ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 5 ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажати унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: учинчи шахс Усманов Кабилджан Алимжановичнинг ишончли вакили У.Кадировнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги даъвони таъминлаш чорасини кўриш ҳақидаги ажрими ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: Т. Аннаева Б. Убайдуллаев 6