← Назад
Решение #650196 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| бандига ва | 195 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а
Тel: 0-(374)723-11-49 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 22 февраль
4-1705-2301/87-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Сатвалдиев раислигида, судья
ёрдамчиси Г.Дехқанованинг котиблигида, даъвогар - 0000 (“Улуғбек гулшани” фермер
хўжалиги манфаатида) жавобгар - “0000” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
580.736.894 сўм асосий қарз, 87.110.534 сўм жарима ҳамда 20.906.528 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Избоскан туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб қилинган ҳолда кенгаш вакили
- Ф.Насриддинов (ишончнома асосида) жавобгар вакили - О.Маҳмудов (ишончнома
асосида) лар иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - 0000 “Улуғбек гулшани” фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) “0000” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 580.736.894 сўм асосий қарз, 87.110.534 сўм
жарима ҳамда 20.906.528 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўринишича, тарафлар ўртасида
пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома тузилган. Шартнома
шартига кўра, жавобгарга етказиб берилган маҳсулот қийматининг 100 фоиз ҳисобидан
терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми ҳамда
уруғлик пахтанинг 1-босқич(50 фоиз) қийматини ҳосил йилининг 31 декабрга қадар тўлаб
берилиши, етказиб берилган уруғлик пахта учун қолган ҳақни “Ҳаридор” уруғлик
тозаланиб, сараланганидан кейин, лекин 2023 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан тўлаб
бериши белгиланган.
Лекин, даъвогар томонидан жавобгарга пахта хом-ашёси етказиб берилган бўлсада,
жавобгар 2022 йил 31 декабрь кунига қадар етказиб берилган маҳсулот хақини
тўламаганлиги натижасида шартнома шарти жавобгар томонидан бузилиб, қарздорликка
йўл қўйилган.
Суд мажлисида тарафлар 2023 йил 1 февраль кунги медиация келишувини судга
тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўрашди.
Суд иш ҳужжатларини ва судга тақдим этган медиатив келишувини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга
иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга
кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув
битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва
суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида
суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 2023 йил 1 февраль кунги медиатив
келишуви профессионал медиатор М.Бурхонов иштирокида ўтказилган. Жавобгар
шартнома шарти бўйича 2022 йил 31 декабрь ҳолатига вужудга келган муддати ўтган
қарздорликни 2023 йил 28 февраль кунига қадарли тўлиқ амалга оширишга, шу муносабат
билан даъвогар даъво аризадан тўлиқ воз кечиш бўйича медиатив келишувига эришиб,
тарафлар ихтиёрий равишда медиатив келишувини имзолашган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддаси
биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича
тарафлар келиб чиққан низо ёҳуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари
хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда
медиатив келишуви тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра, медиатив келишув уни
тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган
тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси
олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган
тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси
биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
ва давлат божи ундирмасликни, бироқ олдиндан тўланган почта харажати 0000 томонидан
амалга оширилганлиги сабабли жавобгардан 0000 фойдасига почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 53-бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 4-1705-2301/87-сонли иши бўйича
тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишуви иш юритувига қабул қилинсин.
0000нинг “Улуғбек гулшани” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар - “Сохиб
Омад Баракаси” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 580.736.894 сўм асосий қарз,
87.110.534 сўм жарима ҳамда 20.906.528 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “0000” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 0000 фойдасига 30.000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Б.Сатвалдиев