Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/378 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Vodiy-Gavhari MM” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый АТ Ўзсаноатқурилишбанк акционерлик жамияти
Source ID 1044392 Claim ID 3108895 PDF Hash c5feab7de5136c1f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/378-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият раҳбари ХХХ, вакили (ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар вакиллари (ишончномага асосан) ХХХ, ХХХ, ХХХ, учинчи шахслар “Учинчи шахс” МЧЖ раҳбари ХХХ, “Учинчи шахс 2” МЧЖ раҳбари Ш.Валижоновларни иштирокида, даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар АТБ «Б»дан 490 000 000 сўм бой берилган фойда суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, АТБ «Б» (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 490 000 000 сўм бой берилган фойда суммасини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Қўқон эркин иқтисодий зонасидан мутахассис ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Учинчи шахс” МЧЖ ва “Учинчи шахс 2” МЧЖлар жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризасини қувватлаб, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 07.01.2022 йилдаги ҳал қилув қарори бўйича ундирувни “Учинчи шахс 2” МЧЖга тегишли сунъий тери ишлаб чиқариш дастгоҳларига қаратилганлиги, мазкур дастгоҳлар сотилмаганлиги сабабли МИБ Фарғона вилоят бошқармаси томонидан 17.05.2022 йилда жавобгарга далолатнома асосида топширилганлиги, шу сабабли жавобгарга бино иншоотлар ичидаги ўзига тегишли бўлган сунъий тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастгоҳини олиб чиқиб кетишни талаб қилиниб, судга даъво аризаси киритилганлиги ва Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 24.11.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилганлиги, жавобгар томонидан бинони кириш эшигини 2022 йил 17 май куни хатлаб, беркитиб қўйганлиги, “Учинчи шахс” МЧЖ билан 25.05.2022 йилда 32сонли ижара шартномаси тузилганлиги, лекин жавобгарнинг бинодан ускуна жихозларни олиб чиқиб кетмаганлиги оқибатида 490 000 000 сўм фойда ололмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини билдириб, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан сунъий тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастгоҳи жойлашган жамиятга тегишли бинонинг кириш эшиги 2022 йил 17 май куни хатлаб беркитиб қўйганлиги баён қилсада, аслида банк томонидан эмас, МИБ Фарғона вилоят бошқармаси томонидан муҳрланиб хатланганлиги, даъвогар 2022 йил 22 августда банкка мурожаат қилиб, ўзига тегишли бино-иншоотдан ускуналарни олиб чиқиб кетишни сўраганлиги, лекин бино бўшатилмасидан олдин яъни 25.05.2022 йилда ижара шартномаси тузилганлиги, ушбу ижара шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, даъвогар эркин иқтисодий зонаси аъзоси ҳисобланмаслиги, шу сабабли даъвогарнинг даъво аризасидаги ҳисоб-китоб сифатидаги далиллар асослантирилмаганлиги сабабли даъвони рад этилишини сўради. Учинчи шахс “Учинчи шахс” МЧЖ раҳбари ўз кўрсатмаларини баён қилиб, «А” МЧЖ билан 25.05.2022 йил кунги ижара шартномаси тузилганлиги, ушбу ижара шартномасини тузишга у ерда газ, электр ва бошқа қулайлик мавжуд бўлганлиги сабабли ҳам розилик билдирганлиги, ушбу бинога кириш тақиқланмаган яъни хатланмаган вақтда кирганлиги, мазкур бино-иншоотлар ижарага топширилмаганидан кейин ижара шартномаси бекор қилинганлигини билдирди. Учинчи шахс “Учинчи шахс 2” МЧЖ раҳбари ўз кўрсатмаларини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилинишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг 2022 йил 17 май кунги сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 08.02.2022 йилдаги 4-1502-2101/2225-сонли қарздор “Учинчи шахс 2” МЧЖ ҳамда “Master Global Max” МЧЖдан ундирувчи АТБ «Б» фойдасига жами 2 823 686,55 АҚШ доллари кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ҳамда мазкур ижро иши юзасидан ундирув гаров предмети ҳисобланган “Учинчи шахс 2” МЧЖга тегишли бўлган Учкўприк тумани, Тожик МФЙ, Қўқонбой қишлоғи, (Қўқон иқтисодий зонаси) жойлашган сунъий тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотларининг бир қисми (яшаш майдони 4004,89 кв.мдан, фойдали майдони 4004,89 кв.м фойдаланилаётган ер майдони 15 000 кв.м дан иборат) ерга бўлган эгалик (фойдаланиш) ҳуқуқи билан бино-иншоотлари, ипотека шартномасига асосан 17 505 000 000 сўм нархда тегишли далолатнома орқали ундирувчи АТБ «Б»га 10 фоиз арзонлаштирилган нархда, яъни 15 754 500 000 сўм ҳисобида қарз эвазига топширилиши белгиланган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга бино иншоотлар ичидаги ўзига тегишли бўлган сунъий тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастгоҳини олиб чиқиб кетишни талаб қилинган бўлсада, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги 4-15012204/9449-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар АТБ «Б» зиммасига даъвогар «А” МЧЖга тегишли Учкўприк тумани, Тожик МФЙ, Қўқонбой қишлоғи ҳудудидаги 16 000 кв.м ер майдонидаги бино-иншоотлардан сунъий тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастгоҳини, олиб чиқиб кетиш мажбурияти юклатилган. Шунингдек, «А” МЧЖ (“Ижарага берувчи”) билан “Учинчи шахс” МЧЖ (“Ижарага олувчи”) ўртасида 2022 йил 25 май кунги 32-сонли ижара шартномаси тузилган. Ушбу ижара шартномасининг 3.1.-бандига кўра, “Ижарага олувчи”, “Ижарага берувчи”га ижара объектидан фойдаланганлик учун 70 000 000 сўм миқдорида ҳақ тўлайди деб белгиланган. Шу сабабли даъвогар, жавобгар ҳисобидан 490 000 000 сўм бой берилган фойда суммасини ундиришни сўраган. Бироқ, «А” МЧЖ таъсисчисининг 2021 йил 16 июндаги 5-сонли умумий йиғилиши қарорига мувофиқ, “Учинчи шахс 2” МЧЖга АТБ «Б» Фарғона минтақавий филиали томонидан Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурс маблағлари ҳисобидан Сунъий тери ишлаб чиқариш линияси сотиб олиш учун 2 564 700 АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредит таъминоти сифатида «А” МЧЖга тегишли Учкўприк тумани, Тожик МФЙ, Қўқонбой қишлоғи бино ва иншоотларининг ерга бўлган ҳуқуқи билан бирга навбатдаги гарови ҳамда «А” МЧЖнинг 3 205 875 АҚШ доллари миқдоридаги кафиллиги тақдим этилиши ҳамда гаров ва кафиллик шартномасини расмийлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш ва имзолаш ваколати «А” МЧЖ раҳбари Ш.Валижоновга берилган. Шунга кўра, АТБ «Б» билан «А” МЧЖ ўртасида 2021 йил 24 август кунги ипотека шартномаси тузилган. Ушбу ипотека шартномасининг 1.1.-бандига кўра, 18.04.2019 йил куни тузилган 28-сонли кредит шартномасига асосан қарз олувчи “Учинчи шахс 2” МЧЖга сунъий тери ишлаб чиқариш линияси ускуналари сотиб олиш мақсадида, 84 ой муддатга, шундан 24 ой имтиёзли давр билан 2 564 700 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Ипотека шартномасининг 5-бандига кўра, гаров нарсаси “Гаровга қўювчи”нинг ихтиёрида фойдаланиш ҳуқуқи билан аммо тасарруф этиш ҳуқуқисиз қолади, “Гаровга қўювчи” гаров нарсасини “Ипотекага олувчи”нинг рухсати билан тасарруф этиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134сон қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат зоналари тўғрисида”ги Низомнинг 63.бандига кўра, КСЗ ҳудудидаги бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми): КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг — реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича; инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан (иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан сўнг — тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини берган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 19.-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрь кунги 234-сонли “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 9-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқилганда, даъвогар томонидан дастлаб, «А” МЧЖ бино-иншоотларига “Учинчи шахс 2” МЧЖ номига кредит маблағлари ҳисобига олиб келинган сунъий тери ишлаб чиқариш линияси ўзларининг ташаббуси билан мослаштирилган ҳолатда ўрнатилганлиги, «А” МЧЖ билан “Учинчи шахс 2” МЧЖ ўртасида ижара шартномаси тузилмаганлиги, қачонки “Учинчи шахс 2” МЧЖнинг кредит қарздорлиги сабабли банкка ўтказилган мулклар ҳисобига даъвогар томонидан ижара тўловлари ҳисоблаганлиги яъни мулклар банкка топшириш кунига қадарли (“Учинчи шахс 2” МЧЖга нисбатан) ижара тўлови ҳисобланмаганлиги, аслида даъвогар томонидан талаб қилинаётган бой берилган фойда суммаси “Учинчи шахс 2” МЧЖ томонидан кредит мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида юзага келганлиги, «А” МЧЖ ва “Учинчи шахс 2” МЧЖларни таъсисчиси А.Ходжаев ҳамда раҳбари Ш.Валижоновлар эканлиги, даъвогар кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомига эга эмаслиги, “Учинчи шахс” МЧЖ билан тузилган ижара шартномаси бўйича даъвогар томонидан аслида мулклар ижарага олувчига топширилмаганлиги ҳолатларини инобатга олиб суд, даъвогарнинг важлари билан қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 4 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «А” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 4 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев