← Назад
Решение #650267 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2103-2201/312-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи
судья Ш.Хамидов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья С.Жакеев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья
О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 22 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси вакили Т.Атоев (2023 йил
6 январдаги 02/17-08/11-сонли ишончнома), Давлат кадастрлари
палатаси Навоий вилоят бошқармаси вакили Д.Хасанов иштирокида
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг “Navbahor story servis group”
масъулияти чекланган жамияти ва Мавлонов Шахбоз Эрдон ўғлига
нисбатан берилган шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилиш ҳамда
15 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат
унитар корхонаси томонидан 2021 йил 10 май куни ўтказилган
электрон-онлайн аукцион натижалари юзасидан расмийлаштирилган
DA 165-051511-сонли баённомага асосан жисмоний шахс Мавлонов
Шахбоз Эрдон ўғли аукцион савдоси ғолиби деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
1
юритилади), жисмоний шахс Ш.Мавлонов (харидор) ва Конимех туман
ҳокимлиги (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади)
ўртасида 2021 йил 19 майда Конимех тумани, “Саржал” ОФЙда
жойлашган 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг эски биносини
электрон-онлайн аукцион натижалари бўйича сотиш тўғрисидаги
01/32-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар харидорга объектни
сотиш, харидор эса шартномада белгиланган муддатларда объектни
сотилган баҳоси бўйича тўловларни тўлаши ва инвестициявий
мажбуриятларни бажариши, балансда сақловчи эса харидор томонидан
объектнинг ҳуқуқий ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси) тақдим
этилган кундан бошлаб 5 кун ичида объектни қабул қилиш-топшириш
далолатномасига кўра харидорга топшириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-банди ва унинг иккинчи иловасига кўра, харидор
12 ой муддат ичида умумий қиймати 100 000 000 сўм миқдоридаги
инвестиция мажбуриятларини бажариши ва объектда хусусий
мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш ҳисобига уч
нафардан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш мажбуриятини
олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 2 июлдаги 01/44-сонли
қўшимча келишувга асосан харидорнинг шартнома бўйича олган барча
инвестициявий ва ижтимоий ҳамда бошқа мажбуриятлари “Navbahor
story servis group” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўтказилган.
2021 йил 2 июлдаги 01/44-сонли қўшимча келишувнинг 4-бандига
кўра, жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажарилиши учун
харидор Ш.Мавлоновнинг солидар жавобгарлиги белгиланган.
Жавобгарлар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаганлиги важи билан даъвогар иқтисодий судга жавобгар,
фуқаро Мавлонов Шахбоз Эрдон ўғлига нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилишни,
жавобгар ва фуқаро Мавлонов Шахбоз Эрдон ўғлидан солидар тартибда
15 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 11 апрелдаги ажрими билан ишга Конимех туман
ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Навоий вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 25 июлдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози
бўлиб, даъвогар судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда
суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш
2
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, янги
қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси вакили ўз
тушунтиришида шартнома ва қўшимча келишув кадастр органида
рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилди.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда ҳабардор
қилинган жавобгар ва жисмоний шахс Мавлонов Шахбоз Эрдон ўғли суд
мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва Мавлонов Шахбоз
Эрдон ўғли вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан даъвогарнинг кассация шикоятни қисман
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги қарор қабул
қилишни, даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг
бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли
қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди 2020 йил 19 майдаги 01/32-сонли
олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаган ва у ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисоблаб, даъво талабларини рад этиш
ҳақида ноқонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
“Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид
қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 47-бандида
3
харидор томонидан сотувчига давлат мулки объектини топшириш-қабул
қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида
сотувчи харидорга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк
ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериши кўрсатилган.
Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига (мажбурияти
мавжуд бўлган) кўчмас мулк объектларининг тасарруф этиш ҳуқуқисиз
берилган давлат ордери Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги
1060-сонли қарорининг 38-бандида корхонага бўлган мулк ҳуқуқини
тасдиқловчи ордер асосида мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг
кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи хусусийлаштиришда тасарруф этиш
ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас
мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур қарорнинг 42-бандига кўра, бинолар ва
иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи
ҳужжат сифатида тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери
ҳисобланади.
Шартноманинг 2.9-бандида мазкур шартнома тарафлар томонидан
имзоланган ва сотувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган пайтдан
бошлаб кучга кириши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, шартнома сотувчи томонидан рўйхатдан
ўтказилган ва шартномага 01/32-рақами берилган.
Демак, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича кўчмас мулк
тасарруф этиш ҳуқуқисиз, яъни мулк ҳуқуқи чекланган белгили мулк
ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери асосида берилган.
Шунинг учун, судлар томонидан шартнома объектига нисбатан
ҳуқуқнинг чекланиши, яъни объектга нисбатан фақат эгалик қилиш ва
ундан фойдаланиш ҳуқуқининг мавжудлиги, тасарруф этиш ҳуқуқининг
мавжуд эмаслиги ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (давлат
ордери берилганлиги), шунингдек, сотувчи ҳисобланган давлат органи,
яъни даъвогар томонидан олди-сотди шартномасининг рўйхатга
олинганлиги битимнинг ҳақиқий бўлмаган битимлигини англатмайди.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати судлар томонидан қабул қилинган
суд ҳужжатларини бекор қилишни лозим топади.
Даъвогар, жисмоний шахс Ш.Мавлонов (харидор) ва Конимех туман
ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 19 майда Конимех тумани, “Саржал” ОФЙда
жойлашган 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби эски биносини
электрон-онлайн аукцион натижалари бўйича сотиш тўғрисида
01/32-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартларига мувофиқ даъвогар харидорга
объектни сотиш, харидор эса шартномада белгиланган муддатларда
объектни сотилган баҳоси бўйича тўловларни тўлаши ва инвестициявий
мажбуриятларни бажариши, балансда сақловчи эса харидор томонидан
4
объектнинг ҳуқуқий ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси) тақдим
этилган кундан бошлаб 5 кун ичида объектни қабул қилиш-топшириш
далолатномасига кўра харидорга топшириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-банди ва унинг иккинчи иловасига кўра, харидор
12 ой муддат ичида умумий қиймати 100 000 000 сўм миқдоридаги
инвестиция мажбуриятларини бажариши ва объектда хусусий
мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш ҳисобига уч
нафардан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш мажбуриятини
олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 2 июлдаги 01/44-сонли
қўшимча келишувга асосан харидорнинг шартнома бўйича олган барча
инвестициявий ва ижтимоий ҳамда бошқа мажбуриятлари жавобгарга
ўтказилган.
Мазкур келишувнинг 4-бандига кўра, харидор Ш.Мавлоновни
жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажарилиши учун солидар
жавобгарлиги белгиланган.
Шартноманинг 5.1-5.7-бандларида шартнома мажбуриятларини
бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги белгиланган.
Шартноманинг 5.4-бандида мазкур шартноманинг иккинчи
иловасида назарда тутилган график бўйича (чораклар кесимида) муддат
тугагандан кейин харидор томонидан навбатдаги давр мобайнида
(чораклар кесимида ортда қолишларни ҳисобга олган ҳолда) ушбу
шартномада назарда тутилган муддатларда, миқдорларда ва турларда
инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган тақдирда, шунингдек харидор томонидан ушбу
шартноманинг 3.3, 3.13 ва 3.14-бандларига риоя этилмаганда ёки
харидорнинг мазкур шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма
аризасига асосан сотувчи ушбу шартномани бекор қилишга ҳақли
эканлиги, бунда объектга киритилган инвестициялар қисми ҳамда
шартноманинг учинчи иловасига асосан объектнинг сотилган баҳоси
бўйича амалга оширилган тўловлар сотувчи ва балансда сақловчи
томонидан харидорга қайтарилмайди ҳамда компенсация қилинмайди,
агарда харидор томонидан хеч қандай моддий ҳисса (объектнинг
сотилган баҳоси бўйича тўловларидан ташқари) бўлмаган тақдирда унга
нисбатан олинган инвестициявий мажбуриятлари қийматининг
15 фоизи миқдорида жарима қулланилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 2021 йил 19 майдаги 01/32-сонли олди-сотди
шартномаси ва 2021 йил 2 июлдаги 01/44-сонли қўшимча келишувда ўз
зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари, яъни инвестиция
мажбуриятларини, объектда хусусий мактабгача таълим муассасаси
фаолиятини ташкил этиш ҳисобига уч нафардан кам бўлмаган янги иш
ўринларини яратиш мажбуриятлари бажарилмаган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, даъвогарнинг тарафлар ўртасида
тузилган 2021 йил 19 майдаги 01/32-сонли олди-сотди шартномаси ва
5
Даъвогарнинг даъво аризасида билдирилган жавобгардан
15 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги талаби асосли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига асосланиб, даъвогар томонидан даъво аризаси
киритилган санага бажарилиши лозим бўлган миқдори 30 000 000 сўмни
ташкил этганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
ундирилиши сўралган 15 000 000 сўм жаримани 4 500 000 сўмгача
камайтиришни лозим топади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 25 июлдаги қарорини бекор қилишни, иш бўйича
янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар, харидор ва Конимех туман ҳокимлиги
ўртасида 2021 йил 19 майда тузилган Конимех тумани, “Саржал” ОФЙда
жойлашган 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби эски биносини
электрон-онлайн аукцион натижалари бўйича сотиш тўғрисидаги
01/32-сонли олди-сотди шартномаси ва 2021 йил 2 июлда тузилган
01/44-сонли қўшимча келишувни бекор қилишни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 4 500 000 сўм жарима ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тақсимлаш масласини муҳокама қилиб, жавобгардан
республика бюджетига 6 600 000 сўм (биринчи, апелляция ва кассация
инстанциялари учун) давлат божи, даъвогар фойдасига 72 000 сўм почта
харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
6
Навбахор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 майдаги ҳал
қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 июлдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг “Navbahor story servis group”
масъулияти чекланган жамиятидан 15 000 000 сўм жарима ундириш
ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишувни
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, жисмоний шахс Ш.Мавлонов
ва Конимех туман ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 19 майда Конимех
тумани, “Саржал” ОФЙда жойлашган 14-сонли умумий ўрта таълим
мактабининг эски биносини электрон-онлайн аукцион натижалари
бўйича сотиш тўғрисидаги 01/32-сонли олди-сотди шартномаси ва ушбу
шартномага тузилган 2021 йил 2 июлдаги қўшимча келишув бекор
қилинсин.
“Navbahor story servis group” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 4 500 000 сўм жарима,
72 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг 10 500 000 сўм жарима
ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“Navbahor story servis group” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О. Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
Б.Убайдуллаев
7